Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.268
ЯНГИ АВЛОД -ЮҚОРИ СЕЗГИР БЎЁҚЛИ ҚУЁШ ЭЛЕМЕНТЛАРИДА ЗАРЯД ТАШУВЧИЛАРНИНГ
ҲОСИЛ БЎЛИШИ
О.О.Маматкаримов, А.А.Абдукаримов
Наманган муҳандислик-технология институти
Аннотация. Ушбу ишда юқори сезгир бўёқли қуёш элементлари (ДССC- Де сенситизед
солар cелл) ни тайёрлаш технологияси ва уни ишлаш принсипи тадқиқ қилинган. Бу қуёш
элементларини тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар ва ундаги қатламларни тайёрлаш
технологияси келтирилган.
ДССS ларда электр зарядини, электр
потенциалини ва электр
токини хосил бўлиши тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар. Юқори сезгир бўёқли қуёш элементлари (ДССS- Де сенситизед солар cелл),
фотоелектрод, контурэлектрод, фотоанод,
электролит, гел полимер электролит (ГПЭ),
ёруғликка сезгир бўёқ.
Бугунги кунда замонавий ва экологик тоза бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари,
яъни қуёш ҳамда шамол энергиясидан фойдаланишга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.
Улардан бири янги авлод -юқори сезгир бўёқли қуёш элементларидир. Юқори сезгир бўёқли
қуёш элементлари (DSSC- Dye-sensitized solar cell) анъанавий яримўтказгичли қуёш
элементларидан тузилиши ва ишлаш принципи бўйича тубдан фарқ қилади [1]. [1,2] ишларда
DSSC қуёш элементлари қуйидаги қисмлардан иборат бўлиш кераклиги кўрсатилган: уларни
тузилиши 1-расмда келтирилган бўлиб уни қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин:
электрўтказувчи FTO (фтор билан легирланган қалай оксиди) қопланган шишали фотоанод,
яримўтказгич сифатида юпқа қатламли TiO
2
(титан диоксиди), ёруғликка юқори сезгир бўлган
бўёқ, электролит, графит ва яна FTO ойна (катод).