|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 583/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.535
ўқувчиларнинг фуқаролик ҳуқуқларини тенглаштириш, танлаш, шунингдек, ўз фикри ва
нуқтаи назарларини эркин баён этиш ҳуқуқларини беради. Педагог ва илмий ходимларнинг
малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда қўлланиладиган масофали ўқитишнинг асосий
мақсади бу тингловчилар қаерда яшашларидан қатъий назар жаҳондаги ихтиёрий таълим
муассасасида ўқиш имкониятини яратиш, таълим муассасаларидаги профессор
ўқитувчиларнинг салоҳиятларидан фойдаланган ҳолда таълим сифатини ошириш,
тингловчиларга узлуксиз таълим олишни таъминлаш ва таълимнинг турли шаклларини бир-
бирига яқинлаштиришдан иборат.
Украина олий таълим тизимида масофавий таълимни тўлиқ амалга ошириш учун
қуйидаги вазифаларни белгилаш керак:
-масофавий таълим жараёнининг барча иштирокчилари унинг зарурлиги ва
замонавий жамиятда жорий қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабардорлик;
-турли хил ўқитишга асосланган масофавий таълим тизимлари ва уларнинг тегишли
телекоммуникация тармоқларини яратиш;
-масофавий ўқитиш учун ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва сертификатлаш;
-таълим муассасаларининг интернет тармоғига уланиш ва уларнинг сайтларини
шакллантиришни таъминлаш каби масалаларни ҳал этиш муаммолари ечимларини ҳал
этиш зарурлиги таъкидланган.
Республикамизда ҳам масофавий малака ошириш ташкил қилишда туркум
муаммолар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат
- техник (компьютер ва техник қурилмалар, алоқа каналлари билан таъминлаш);
-ташкилотчилик (юқори малакали бошқарувчи, мутахассислар билан таъминлаш);
-услубий (кўргазмали қуроллар, маърузалар матни, мультимедиа, анимация, тест
маълумотлари билан таъминлаш) ўқув жараёни олиб бориладиган таълим муассасаларини
аниқлаш;
Масофавий малака оширишни яратишда юзага келадиган муаммолар қуйидаги
хусусиятлари билан характерланади:
-яратилаётган тизим малака ошириш институтлари ходимлари, профессор
ўқитувчилари, тингловчиларига қанчалик мўлжалланганлиги даражаси;
-тизимда фойдаланувчи, бошқарувчи, администратор интерфейсларининг ташкил
қилиниш даражаси;
-электрон малака ошириш ташкил этилишида керакли ускуналар, яъни сервер,
интернетга чиқиш каналлари, дастурий таъминотлар учун минимал ва максимал талаблар
таъминланганлик даражаси;
-тизим республика ва хорижнинг етакчи таълим муассасаларида қўлланилаётган
бошқа дастурлар билан мос тушиши ва қабул қилинган халқаро меъёрларга тўғри келиш
даражаси;
-тизимдан фойдаланувчилар учун қўлланма, фойдаланувчининг ёрдам ойнаси ва
бошқа қўшимча имкониятларнинг мавжуд лик даражаси;
-тизим билан ишлашда керак бўладиган ходимлар сони, тизимни ўрганиш ва қайта
ишга тушириш жараёни;
-тизимда
ўқув
курсларига
мультимедиали
компонентлар
ва
тасвирий
иллюстрацияларни қўшиш имконияти мавжудлиги даражаси;
-порталдан фойдаланувчилар ва муал лифлар гуруҳи (ёки бошқарувчи) ўртасида алоқа
ўрнатишни ташкил қилиш (ички электрон почта, эълонлар тахтаси, чат, веб- форумлардан
фойдаланиш мумкинлиги) даражаси.
|
| |