• Namangan Institute of Engineering and Technology nammti.uz
  • МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ




    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet582/693
    Sana13.05.2024
    Hajmi15,56 Mb.
    #228860
    1   ...   578   579   580   581   582   583   584   585   ...   693
    Bog'liq
    Тўплам

     
    МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
     
    Д.А.Рохмонов
    Наманган муҳандислик-технология институти 
    Ахборот технологияларини ривожлантириш ва кенг қўллаш давлатимизнинг яқин 
    ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган муҳим стратегик вазифалари қаторида турганини алоҳида 
    қайд этиш жоиз. Бунга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий 
    Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи мисолида яна бир бор амин бўлиш 
    мумкин. Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида, «Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация 
    қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш 
    масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Бунинг учун хорижий сармоялар 
    ва илғор технологияларни ҳамда ахборот коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада 
    фаол жалб этишимиз зарур бўлади. Айнан шу асосда 2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички 


    Namangan Institute of Engineering and Technology
     
    nammti.uz 
    10.25.2023
    Pg.534 
    маҳсулотини икки баробардан зиёд кўпайтиришга эришишимиз даркор
    1
    - дея таъкидлаб 
    ўтган 
    Манитоба Университети 2008 йилда биринчи Massive Open Onlayn Сurs ни (MOOC) 
    бошлаганидан бери бундай очиқ онлайн таълим дастурлари олий таълим муассасаларида 
    қизғин муҳокама мавзуси бўлди (Vardi, 2012). 2017 йилга келиб, 800 дан ортиқ олий ўқув 
    юртлари 94 000 га яқин MOOC ни таклиф қилиб, бутун дунё бўйлаб 81 миллион талабага 
    хизмат кўрсатди (Shah, 2018). "MOOC мания "ёки "MOOC цунами" феномени асосан ушбу 
    етказиб бериш усулининг географик, вақтинчалик ва инсон ресурсларидан устун туриш 
    қобилиятининг натижасидир ва шунинг учун олий таълим сҳасини "қайта белгилаш" деб 
    таърифланган. (Жозеф ва Нат 2013, Vardi 2012). 
    MOOC нинг жадал глобал кенгайиши билан уларнинг камчиликлари, масалан, 
    ўқитувчиларнинг иштирок этмаслиги (Wong, 2016), талабалар билан ўзаро алоқада 
    бўлмаслик (Anderson, Huttenlocher, Kleinberg va Leskovec, 2014), жисмоний ва синхрон 
    кампус ҳаётий тажрибасининг етишмаслиги (Kvan, 2013) ва педагогик аниқликка эътибор 
    бермаслик (Hill & Ragan, 2010) уларнинг сифатига шубҳа қилиш учун асос сифатида 
    келтирилган (Lucas, 2014, Tremblay ва бошқалар, 2012, Walls ва бошқалар, 2015). Ҳозирги 
    кунда тобора кўпроқ олий таълим муассасалари ўзларининг кредитига лойиқ курслари 
    ёкидаража дастурларини тўлиқ ёки қисман MOOC сифатида тақдим этмоқдалар, бу эса 
    онлайн ва офлайн малакаларнинг солиштирилиши ҳақидаги баҳсларни янада 
    кучайтирмоқда. 
    Анъанавий олий таълимнинг сифати талабаларнинг таълим натижалари билан 
    ўлчанадиган принципи ва фаолиятига ишора қилиб, баҳолаш MOOC сифатини баҳолаш ва 
    онлайн ўқувчиларнинг офлайн олий таълим муассасалари томонидан бериладиган 
    кредитлар ёки даражаларга эга бўлишини таъминлашнинг муҳим жиҳати сифатида 
    қаралади (Peterson, Beyker ва McGaw, 2010). Натижада, ушбу тадқиқот MOOC ва офлайн 
    дастурлар учун сифатни таъминлаш воситаси сифатида баҳолашга қаратилган. 
    Ҳиндистон ахборот технологиялари ва хизматлари «TechCret» дастурий таъминоти 
    директори Ashish Pant масофавий таълим бўйича қуйидаги муаммоларни келтириб ўтган: 
    –ўқув материалида табиийликни етишмаслиги; 
    –мультимедиа кўрсатмаларининг етишмаслиги; 
    –ўқишдаги ишончлилик ҳолатини пастлиги; 
    –тескари алоқа йўқлиги ёки ўқитувчи билан алоқа ўрнатиш; 
    –таълимни ташкил этиш хизматларининг етишмаслиги; 
    –ижтимоий алоқаларнинг йўқлиги; 
    –тингловчилар иштирокини фаол эмаслиги каби муаммолар мавжудлиги 
    таъкидланган. 
    Украина давлатида ҳам масофавий ўқитишнинг жорий этилишида ҳам талайгина 
    муаммолар юзага келганлиги ва улар ҳақида Украиналик ёш олима Алина Чечет қуйидаги 
    маълумотларни келтириб ўтган. 
    Масофавий таълим ҳамма учун мос, жуда қулай ва арзон, ўқишни кундалик ҳаёт билан 
    уйғунлаштиришга имкон беради. Кўпинча 
    «масофавий ўқитиш» атамаси масофавий ўқитиш, уй шароитида ўқитиш, мустақил 
    ўқиш, ташқи таълим билан чалкашади. Таълимнинг барча бу шакллари битта муаммоли 
    соҳага тегишли, аммо бироз бошқача маънога эга. 
    Бу муаммолар масофавий таълимга мўлжалланган ўқув дастурларини ишлаб чиқишда 
    нималарга эътибор бериш кераклигини кўрсатади. Масофали ўқитиш ўқитувчи ва 



    Download 15,56 Mb.
    1   ...   578   579   580   581   582   583   584   585   ...   693




    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish