|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 584/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.536
Мамлакатимизнинг таълим тизимига ҳам масофали ўқитиш аста секин кириб
келаётган бир пайтда, унинг мазмуни, тамойиллари, ташкил этиш усуллари, моделлари,
унинг асосий элементларидан бири бўлган электрон дарслик яратиш каби долзарб
вазифаларни ечилиши билан бирга ушбу тизимни янада такомиллаштириб бориш талаби
ҳам кучайиб борди.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, “Халқимиз дунёқарашида инновация
муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада
рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб
қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг
мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз”. Шундай экан бугунги кунда мамлакати-
мизда масофавий таълим тизимини ҳамда ушбу тизимда янги инновацияларни киритиш ва
амалиётда қўллаш жараёнларни ривожлантириш давр талаби ҳисобланади.
Умуман олганда, педагог кадрларнинг масофавий малака оширишларини
моделлаштиришни малака ошириш тизими мақсадини рўёбга чиқаришга қаратилган
таълим жараёнининг мазмуни, таркибий ташкилий қисмларини ахборот коммуникация
технологиялари ва воситалари имкониятларини инобатга олган ҳолда узвийлаштириш ва
тизимлаштириш сифатида келтириш мумкин. Масофавий таълимни жорий этилишида
хорижий давлатларда ҳам республикамизда ҳам талайгина муаммолар юзага келган.
Жумладан, Чехияда, масофавий ўқитиш таълимида, кўпчилик иштирокчилар ушбу ўқитиш
шакли бўйича амалий тажрибага эга эмас эди. Бу масофавий ўқувчилар учун салбий
натижаларга олиб келади. Таълим олувчиларга нафақат сифатли ўқув материалларини
тайёрлашлари, балки уларни ўқитиш усулларига мослашишлари керак. Шу сабабли таълим
олувчилар учун масофавий ўқитиш қийин кечади. Энг асосий муаммо таълим
олувчиларнинг ўқишларини бошқариш қобилиятидир. Таълим олувчиларнинг бир қисми
ўқиш учун мутаносиб жадвални режалаштиришга қодир эмас. Кўпинча таълим олувчилар
охирида ўрганишни бошлайдилар, уларга курсларни муваффақиятли тугатиш талаб
қилинади ва шунинг учун улар ўқимай талабларни бажариш билан шуғулланиб қолишади.
Масофавий таълим тизимини Ўзбекистонга кириб келиши ва тараққий этиши
борасида ҳам кўплаб ислоҳотлар олиб борилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Истеъдод» жамғармаси қошидаги Масофали ўқитиш марказида
масофали курслар ташкил этилиб (масалан, «Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш»
курси), бу курс- лар 2006 йил сентябридан бошлаб, тажрибадан ўтказилиб амалиётга жорий
этилган.
Масофавий ўқитиш асосан республикамиздаги аксарият олий таълим ва халқ таълими
муассасаларида Moodle тизими асосида ташкил этилди. Moodle тизимида форум, мазмун
(ўқув жараёни графигига боғланмаган ўқув модуллари), тақвим (ўқув жараёни графигига
боғланган ўқув модуллари) каби уч хил ҳажмдаги ўқув курслари мавжуд. Ўқув курси
ихтиёрий ҳажмдаги ўқув материаллари (веб саҳифалар, китоблар, файллар, каталоглар)
билан бир қаторда ихтиёрий элементларини ҳам ўз ичига олади [13].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги «Педагог
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида» 25-сонли қарорига асо- сан А.Авлоний номидаги Халқ
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий
институти таркибидаги Масофадан ўқитишни ривожлантириш марказида (МЎРМ)
масофавий малака ошириш ўқув жараёни йўлга қўйилганлиги, мазкур малака оширишни
ташкил қилишда самарали деб топилган ёндашувлардан мақсадли фойдаланишга аҳамият
|
| |