|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 601/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.550
•
ўз—ўзини баҳолашнинг ўсиши; ўқувчиларнинг предметнинг мазмунига ва ўқитиш
жараёнига бўлган ижобий муносабатини шаклланиши;
•
мустақил фикрлай оладиган ўқувчиларнинг кўпайиши ва ижодий изланишларга
йўналтирилиши;
•
нафақат мазмунни ўзлаштиришга ёрдам бермай, балки танқидий ва мантиқий
фикрлашни ҳам ривожлантириши;
•
муаммоларни ечиш ва мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларининг
шаклланиши.
Касбий маҳоратни шакллантириш ва такомиллаштиришнинг юқорида қайд этиб
ўтилган йўллари ўқувчи-талабанинг келажакда моҳир педагог, ўз касбининг маҳоратли
эгаси бўлиши учун кўп имкониятлар яратиб, ўқув-тарбия самарадорлигини ошириш учун
дастур бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ўқитувчи – тарбиячи касбий маҳоратини
такомиллаштиришнинг шарт-шароитларини оптимал белгилаш лозимлигини ҳам
эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Зеро, инсон томонидан тўпланган ва ҳозирги давр
учун илғор бўлган ҳар қандай ғоя, восита ҳам вақт ўтиши билан эскириб қолиши реал
ҳақиқатдир. Шунга асосан ўқитувчи ўзида ижодкорликни тарбиялаган бўлиши ҳар қандай
воқеа, янги метод, воситаларни ижод устахонасида қайта ишлаш малакасига ҳам эга
бўлмоғи даркор.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Б.Х.Ходжаев. Умумий педагогика назарияси ва амалиёти. Дарслик. 2017.
2.
К.Д.Исманова. Талабаларда билим олиш масъулиятини уйғотувчи педагогик
технологиялар. «Таълим тизимидаги ислоҳотлар: назария, амалиёт ва инновация”
мaвзусида Вазирлик миқёсида илмий-амалий анжуман. 2017 й., 34-36 бетлар.
3.
Ismanova K. Аpplication of modern information technology in education processes.
Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, Volume 13, Mar., 2023.
|
| |