|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 600/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.549
ошириш мақсадида таълимнинг мазмуни, шакли ва усуллари, метод ва воситаларини
такомиллаштиришга қаратилган фаолияти тушунилади.
Педагогик жараёнларни ўзаро боғлиқ ҳолда яхлит тизим деб ҳисобласак, уларни
ташкил этиш ва бошқариш ҳам тизимли хусусиятга эга бўлиши керак. Педагогик
жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишга тизимли ёндaшувнинг мазмун ва
моҳиятини қуйидаги тамойиллар асосида кўрсатишимиз мумкин:
педагогик жараён субъектлари фаолиятининг мақсадга йўналтирилганлиги,
изчиллиги ва ўзаро боғлиқлиги;
коммуникативлик - педагогик тизимнинг ташқи муҳит ва бошқа тизимлар билан
ўзаро таъсир этиш хусусиятларига эга эканлиги.
Ҳозирги даврда содир бўлаётган педагогик жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни
ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирилган билимларни ўзлари томонидан
баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахсларни
тарбиялаш муҳим вазифалардан саналади.
Бизнинг фикримизча, педагогик технологияга ўқитишнинг бир янги услуби, шакли ёки бошқариш
услуби сифатида қараш унчалик мантиққа тўғри келмайди, чунки педагогик технология тушунчасини
ўқув жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, баҳолаш, таҳлил қилиш жараёнларининг бир ёки бир неча
соҳасини, босқичларини қамраб оладиган, илмий-амалий асосланган ёндашув, техник ва информацион
услублар тизимлари деб аташ бир оз мантиққа яқин бўлади.
Ҳар бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. Ўқув жараёнидаги
педагогик технология – бу- аниқ кетма-кетликдаги яхлит жараён бўлиб, у талабанинг
эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта
лойҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.
Педагогик мақсаднинг амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи ва талабанинг
ҳамкорликда фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, услуб, шакл, воситага, яъни технологияга
боғлиқ. Ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни танлашлари
улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилгаи
бўлиб, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб, ишлатиладиган
технология танланади. Масалан, натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир,
балки фильм (ёки тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборот технологияси, турли адабиётлар) керак
бўлар, балки жуда пухта лойиҳаланган интерфаол усул қўлланар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ёки
талабага боғлиқдир.
Мавзуга оид муаммоли савол ва вазиятлардан ўқув жараёнида янги мавзуни баён
этишда, янги кўникма ва малакаларни ҳосил қилишда, талабаларнинг ўзаро фаол
муносабатларини ташкил этиш орқали дарс машғулотларини олиб боришда тез-тез
фойдаланиш, ўзаро кичик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш, кичик гуруҳларга мос турли
хил лойиҳавий вазифаларни ҳамкорликда ҳал этиш билим ва кўникмаларни эгаллашда
муайян натижаларга олиб келади. Бундай савол ва вазиятларни ижобий ҳал этишга уриниш
орқали талабаларда қўпроқ назариш билиш, мантиқий мушоҳада қилиш, ижодий
фаолиятни янада ривожлантиришга бўлган интилишлар пайдо бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, талабалар билиш фаолиятини жонлантиришда юқоридаги
омиллардан оқилона фойдаланиш таълим жараёнида қуйидаги самарадорликка олиб
келади:
•
ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келиши;
•
ўз вақтида алоқаларнинг таъминланиши;
•
мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашиши;
|
| |