|
Namangan Institute of Engineering and Technology nammti uz Pdf ko'rish
|
bet | 599/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq Тўплам
Аннотация: ушбу мақолада талабалар билиш фаолиятини ривожлантирувчи ва жонлантирувчи
омиллар тавсия қилинади ҳамда билимларни ўзлаштиришда ва малакалар ҳосил қилишда самарали
бўлган методлар таҳлил этилади.
Калит сўзлар: таълим жараёни, анъанавий ёндашув, педагогик тизим, коммуникативлик,
педагогик мақсад.
Барчамизга маълумки, ўқитишга анъанавий ёндашувда «тайёр» билимларни узатиб
бериш модели асосий ўринни эгаллайди. Билим инсондан инсонга, сувни бир идишдан
иккинчи идишга қуйгандек узатилади. Шиддат билан ўзгараётган ҳозирги замонда эса
бундай ёндашув яхши самара бермайди. Инсон ўзининг мустақил фикрлаши, муомаласи,
нутқи ҳамда онгли хулқ-атвори туфайли борлиқдаги мавжудотлардан тубдан ажралиб туради.
Мустақил фикр юритиш жараёнида инсонда фикр, мулоҳаза, ғоя, мақсад кабилар вужудга
келади. Мустақил фикр юритиш жараёни, муаммоли вазият вужудга келишидан бошланади.
Инсонда билишга нисбатан мойиллик натижасида муаммоли вазиятгача ёрқин бўлмаган
ноаниқликларни излаб топиш, нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ички, мураккаб боғланишлар
ҳамда механизмларни англаб етади. Бинобарин, инсон муайян қонун-қоидаларга асосланган
ҳолда табиий, ижтимоий ҳодиса ва воқеаларнинг вужудга келиши, ривожланиши ҳамда
оқибатини олдиндан кўриб туриш имкониятига эгадир.
Ўқитувчи ўз педагогик фаолиятида қўллайдиган таълим - тарбиянинг илғор замонавий шакл,
метод, методларини қўллай олиши, педагогик меҳнатнинг таъсирчанлигини такомиллаштирувчи
йўлларидан хабардорлик катта аҳамият касб этади. Бу йўллар:
- биринчи, ўқув-педагогик фаолият бўлиб, у ўз ўқув предметининг мазмунини чуқур,
мукаммал ва ҳар томонлама билишини, педагогик – психологик, умумий тайёргарликни назарда
тутади;
- иккинчи, шахсий фаолият йўли бўлиб, у ўзига, ўз ишига, ўртоқларига, ҳамкасбларига,
ўқувчиларига, ота-онага ижобий муносабатда бўлиш; ўз-ўзига баҳо бериш, ўз мавқеини кўрсатиш,
мустақил билимини ошириш, ўзини ўзи камолотга етказиш, янгиликка интилиш, эмоционал
(жўшқин) муносабатда бўлиш қобилиятларига эга бўлишдан иборатлигини кўрсатади.
Талабаларнинг билиш фаолиятини жонлантириш деганда ўқитувчининг талабалар
томонидан билимларни эгаллаш, малака ва кўникмаларни шакллантириш, улардан
амалиётда фойдаланишга қизиқиш уйғотиш фаоллигини, ижодкорлигини, мустақиллигини
|
| |