Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.578
Калит сўзлар: ишлаб чиқариш потенциали; такрор ишлаб чиқариш; иқтисодий ўсиш;
узлуксиз ривожланиш; юксалтириш; иқтисодий ресурслар; ишлаб чиқариш фондлари.
Корхона иқтисодий ривожланишида хўжалик юритувчи субъект мол-мулкидан
фойдаланишнинг пировард натижалари ундаги мавжуд бошқарув тизимининг
тадбиркорлик қобилияти ва ишлаб чиқариш потенциалидан тўлақонли фойдаланиш
билан
боғлиқ. Бу эса ўз навбатида корхона бошқаруви олдида қуйидаги долзарб вазифаларни
белгилайди:
-
Миқдор ва сифат нуқтаи назаридан зарур ва етарли миқдордаги ресрсларни жалб
этиш йўли билан ишлаб чиқариш потенциалининг мақбул ўлчамларини шакллантириш;
-
Корхонанинг стратегик мақсадлари доирасида ишлаб чиқариш потенциалидан
оқилона тарзда фойдаланиш;
-
Такрор ишлаб чиқариш жараёнини ва ишлаб чиқариш потенциалини узлуксиз
ривожланишини таъминлаш.
Таъкидлаш жоизки ишлаб чиқариш потенциалининг
барча элементлари жисмоний
ёки маънавий жиҳатдан эскириши объектив ҳолдир. Бунинг натижасида
улар корхона
муайян муддат ичида фойдаланилиб, ушбу муддат тугагач ишлаб чиқариш потенциали
таркибидан чиқиб кетади. Ушбу жаараёнлар натижасида корхонанинг потенциал
имкониятлари сезиларли равишда камаяди ва хўжалик
фаолияти самардорлигини
пасайиши кузатилади. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш учун ишлаб чиқариш
потенциали таркибидан чиқиб кетган элементларни доимо ва ўз вақтида алмаштириб
бориш лозим. Барча тенг шароитларда, яъни иқтисодиётнинг
нормал ривожланиши ва
жамият эҳтиёжларининг ортиб бориши кузатилган ҳолларда ишлаб чиқариш ҳажми ортади,
корхона ишлаб чиқариш потенциалининг техник жиҳатдан ўсиши ва юксалиши амалга
оширилади, яъни унинг такрор ишлаб чиқариш жараёни содир бўлади
1
.
Айни пайтда, замонавий саноат корхоналарида турли хил техник-иқтисодий,
молиявий, тижорат, ижтимоий ва бошқа жарёнлар амалга оширилиб, улар корхона
фаолиятини барча жиҳатларини қамраб олмоқда. Ушбу жараёнларни шартли тарзда
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
-
корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатишга
қаратилган потенциалидан фойдаланиш жараёни (ишлаб чиқариш);
-
корхона
потенциалини шакллантириш, юксалтириш ва трансформациялаш
жараёнлари (такрор ишлаб чиқариш);
-
корхона такрор ишлаб чиқариш базасинин яратиш ва ривожлантиришга
йўналтирилган жараёнлар (қайта такрор ишлаб чиқариш).
Юқоридаги классификацияга асосланган ҳолда ишлаб чиқариш потенциалидан
фойдаланиш даражасини ошириш билан боғлиқ қарорларни
муайян тизим сифатида
шакллантириш мумкин. Мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан фойдаланишга қаратилган
қисқа муддатларга мўлжалланган қарорлар оператив қарорлар сирасига киритиш
мақсадга мувофиқ. Мавжуд потенциални шакллантириш – ўзгартиш, яратиш, кенгайтириш
1
Карсунцева О.В. Принципы формирования и основные элементы механизма управления производственным
потенциалом предприятия.// Вестник Самарского муниципального института управления. -2012. -№4(23) –С.
36-43.