|
МЕТАННИ БОСИМ ОСТИДА ИККИ ПОГОНАЛИ КОНВЕРСИЯСИ ТЕХНОЛОГИК ТАСВИРИ
|
bet | 20/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)МЕТАННИ БОСИМ ОСТИДА ИККИ ПОГОНАЛИ КОНВЕРСИЯСИ ТЕХНОЛОГИК ТАСВИРИ.
Табиий газ, 0,5-0,9МПа босимда куввати кунига 1360т синтетик аммиак ишлаб чикариш агрегатига (2.1.-расм) кириб, иккига бўлинади:
1)технологик жараён учун: 2) ёкиш учун.
Технологик жараёнга кетаётган табиий газга, уни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун, яъни водород оркали гидридлаб тозалаш учун, азот-водород аралашмасидан табиий газ таркибида 10% гача водород хосил килгунча кўшилади. Сўнгра бу газ марказдан кочма компрессорда (1) 4,5МПа га сиқилиб, оловли иситгичда (2) 670К гача киздирилади, бир кисм табиий газни ёкиш хисобига. Сўнгра табиий газ, олтингугуртни органик бирикмаларини водород-гидридли реакторда (3) алюмо-кобалт-молибден, ёки алюмо-никел-молибден катализаторида, водород сулфидга утказилган курилмага киради ва навбатма-навбат ишлайдиган, рух оксиди тўлдирилган қурилмада (4) водород сулфиддан тозаланади. Тозаланган табиий газ кувурсимон учоққа (6) яъни қувурсимон конверторга киришдан аввал, буғ:газқ3,7-2 гача буг билан тулдирилиб, сўнг бу аппаратга 3,9 МПа да кириб, метанни никел катализаториджа хажмий тезлик 1700 соат-1 булганда бугли конверсияси амалга оширилади. Бу конвертордаги 1100К харорат бир кисм табиий газ-метанни ёкиш хисобига эришилади. У ерга киздирилган буг-хаво аралашмаси хам юборилади, натижада 1270К да реакция хажмий тезлик 3500 соат-1га тенг булганда кетиб, таркибида 0,25-0,35%гача метан билан бирга конвертирланган газ, козон -фойдалангичга (10) юборилиб, 960оС дан 450оС гача совийди, сўнг буғлатгичга (8) кириб, намлатгич (9)да буг:газ=О,57 гача кириб, буғга тўйинтирилиб, Fе+Cч ли катализаторли 1-погонали углерод монооксиди конверторида (11) 723К ларда углерод монооксиди конверсияга
65-68 га учраб, иссиклик алмашгичда (12),(13) 503К гача совутилиб, паст хароратли катализатор билан тулдирилган иккинчи погона углерод монооксиди конверторига (14) юборилади: 0,3-0,5% CО гача конверсияланмай колган углерод монооксиди билан конвертирланган газ иссиклик алмашгичда совутилиб (сув хисобига), конвертирланган газ углерод диоксидидан тозалаш цехига юборилади.
Ammiak olishning sanoat usullari.
Tayanch so‘zlar: Xossasi, usullari, bosim, katalizator, xom-ashyo, muvozanat, eruvchanlik, kurilmalar, tozalash, tiklash.
Улар қўлланилаётган Н2 + N2 аралашмасининг босимига қараб уч хилга бўлинади: 1) Паст босим (9-19 МПа) да ишловчи қурилмалари.
2) Ўрта босим (27-32 МПа) даги қурилмалари.
3) Юқори босимлар (44-98 МПа) да ишлайдиган қурилмалар.
Паст босимли қурилмалар қўпол, баҳайбат бўлиб, аммиакни аммиак-азотводород аралашмасидан конденсатлаб, ажратиб олишда қўшимча электр энергияси талаб қилгани учун кенг қўлланилмайдилар.
Катта босимда ишлайдиган аммиак ишлаб чиқариш қурилмалари ҳам кенг қўлланилмайди, чунки улар мураккаб тузилган ва қалин ясалган аппаратларни талаб қиладилар.
МДҲ ва чет элда кўп тарқалган қурилмалар - бу ўрта босимда ишлайдиган қурилмалардир. Ҳозирги вақтда ўрта 29-34 МПа да ишлайдиган, бирламчи қуввати йирик, кунига 600, 1360 ва 1420 тонна синтетик қурилмалар кенг тарқалгандир.
Кунига 600 тонна аммиак ишлаб чиарадиган қурилмаларда тоза N2 +Н2 аралашмаси кўп мақсадли сиқувчи машинада 33МПа гача сиқилиб, совуқ исссиқлик алмашгич қувирлари орқали ўтиб 290 К гача совиб (совиш жараёни сепаратордан чиқаётган совуқ газ ҳисобига бўлади) аммиакли буғлатгичга киради. (у ерда циркуляцион гази 270 К гача совутилади). Шуни таъкидлаш керакки, назарий жиҳатдан 1 тонна аммиак ишлаб чиқариш учун 2633 м3 азот водород аралашмаси керак, амалиётда эса бу миқдор 2800-2900м3 ни ташкил этади.
|
| |