• Аммиак ишлаб чиқариш технологияси.
  • Азот водород аралашмаси олиш ва уни тозалаш.
  • ЎРТА БОСИМДА ИШЛАЙДИГАН АММИАК СИНТЕЗИ ҚУРИЛМАСИ ТАСВИРИ




    Download 3,03 Mb.
    bet21/89
    Sana22.06.2024
    Hajmi3,03 Mb.
    #265192
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89
    Bog'liq
    KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)

    7.9. ЎРТА БОСИМДА ИШЛАЙДИГАН АММИАК СИНТЕЗИ ҚУРИЛМАСИ ТАСВИРИ.

    АММИАК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ПРИНЦИПИАЛ


    ТЕХНОЛОГИК ТАСВИРИ.

    Расм 7.9.1. Аммимак синтезининг технологик тасвири.


    1-Газли иситкич, 9 - Аммиак парлагич, (А, Б)


    2-Синтез колоннаси, 10- Циркуляцион газ компрессори,(айланма газ идиши)
    3- Сув иситкич, (таъминловчи сувни) 11- Аммиак парлагич,
    4- Ташқи иссиқлик алмашгич, 12- Танк гази линиясидаги аммиак парлагич
    5- Хаволи совиткич, 13- Суюқ аммиак йиғгич,
    6- Бирламчи сеператор (суюқ аммиак) 14- Суюқ аммиак ташлама идиши
    7- Магнитли фильтр 15- Аммиак сеператори.
    8- Конденсацион колонна

    СГ- Смесь газ


    ПрГ-Природнқй газ
    ДГ- Димовқй газ
    ЦГ- Циркуляцион газ
    ПГ- Продувка газ (парлановчи газ) (линияси)
    ТПГ- Танк продувка гази (Парлановчи танк гази) (линияси)


    Аммиак ишлаб чиқариш технологияси.
    Аммиак ишлаб чиқариш бир неча системалар
    ] азот-водород олиш ва уни тозалаш;
    ] аммиак синтези;
    ] аммиакни реакцияга киришмаган аралашмалардан тозалаш каби босқичларни ўз ичига олади.

    Азот водород аралашмаси олиш ва уни тозалаш. АВА учун зарур азот хавони сиқиш ва сиқилган хавони ректификациялаш усулида олинади. Хавонинг таркибидаги компонентлар – азот атмосфера босимида 195,8°С, кислород –183°С қайнаш хароратига эга. Бу температуралар ўртасидаги фарқ (–12,8°С) суюқ хавода техник тоза азот ва кислород олиш учун етарлидир.

    Аммиак синтезининг принципиал технологик тасвир баёни.


    Газ компрессорини 2 босқичида босими (320 10 Па) гача сиқилган азот водород аралашма хаволи совиткичда срвитилгандан сўнг қолдиқ Н2О ва СО2 дан тозалаш мақсадида конденсацион колоннасининг пастки қисмидан берилади. Бу ерда газ, конденсатцияланган суюқ аммиак қаватидан барботаж орқали ўтиб тозаланади. Суюқ аммиак қаватидан ўтган азотводород аралашмаси 3-5% гача аммиака тўйиниб, циркуляцион газ билан аралашади.


    Азот водород аралашма ва циркуляцион газ конденсацион колоннани трубка қисмидан ўтиб, ташқи иссиқлик алмаштиргич (4) трубалари орасидан ўтади.
    Бунда газ синтез колоннасидан чикаётган газни иссиқлик хисобига 195 оС гача исийди.
    Ташки иссиқлик алмашгичдан (4) чиқаётган циркуляцион газ синтез колоннасига (2) кириб, синтез колоннаси девори ораси билан катализатор қутичасини ораси оркали пастдан юқорига қараб кўтарилади. Сунг, газ ички иссиқлик алмаштиргичнинг трубалари орасига ўтади. Иссиқлик хисобига 400-450оС гача исийди, сўнг 4 каватли катализатордан ўтади ва аммиак синтези жараёни бўлади. Температураси 500-505оС таркибида 15% аммиак булган азотводород аралашма катализаторни 4 тала қаватидан ўтиб тепага, қараб кўтарилади ва ички иссиқлик алмашгични трубасини ичига киради.
    Бунда газнинг температураси 370С гача пасайиб синтез колоннасидан чиқади. Газ аралашма, таъминловчи сув иситкични (3) трубаси ичкариси орқали ўтиб температураси 2150С гача совийди. Сўнг газ, ташқи иссиқлик алмашгични (4) трубаси ичидан ўтаётиб 650С гача совийди. 600С дан 400С гача газ хаво совитгичда (5) совитилади (ушбу иссиқлик алмаштириш босқичи бирламчи конденсация узели хисобланади) бунда газ таркибидаги бир қисм аммиак конденсация холатига ўтади. Конденсация бўлган аммиак сеператорда (15) ажратилади. Ўз таркибида 10-12 % аммиак бўлган аралашма , азотводород аралашма компрессорига (10) келади ва яна босими 320 10 Па гача сиқилади. Температураси 500С бўлган циркуляцион газ конденсацион колонна (8) аммиак парловчидан (9) ташкил топган иккиламчи конденсацич системасига ўтади.
    Газ конденсацион колоннани тепа қисмидан берилиб у иссиқлик алмашгични трубалари орасига ўтиб 180С гача совийди, бу совиш труба ичидаги газ температураси хисобига совийди. Сўнгра газ аммиак парловчига кириб ундан юқори босимли U-симон трубага кириб -5оС гача совийди, бу эса аммиак парловчини трубалари орасидаги аммиак хисобга совийди. Совиган циркуляцион газ, аммиак парловчини трубалари ичидан чиқади. Конденсация бўлган аммиак конденсацион колоннани сепаратор қисмида газдан ажратилиб олинади. Шу ерни ўзида азотводород аралашма циркуляцион газ билан аралашади. Сўнг газ аралашма фарфор халқали саватчадан ўтиб аммиак томчиларидан тозаланиб, конденсацион колоннани иссиқлик алмашгичини трубаси ичидан юқорига қараб кўтарилиб ушбу газ икки қисмга ажралади бир қисм газ ташқи иссиқ алмашгичига йўналади, иккинчи қисми хам иккига ажратилади бири газли иситкичда (1) (табиий газ билан иситилади) иситилиб синтез колоннасининг юқори қисмидан берилади, иккинчи қисм ЦГ синтез колоннасини пастки қисмидан берилади. Шундай қилиб циркуляцион цикл қайтарилади.
    Суюк аммиак бирламчи сепаратордан (6) сўнг температураси 400Сда магнитли фильтр (7) га ўтади, катализатор чангидан тозаланиб босими 20 10 Па гача дросселланади яъни (майдаланади) ва аммиак йиғгичга (13) га ўтади. Бу йиғгичда яна 20 10 Па босим остида конденсацион колоннадан чиқаётган суюқ аммиак хам қўшилади. Суюқ аммиакни юқори босимда 20 10 Па босимгача дросселланганда суюқ аммиак эриган Н2, N2, Ar, CH4 бўлади. Бу эса танк гази дейилади. Аммиак парлагичдпн чиқаётган танк гази ва конденсацияланган аммиак сепараторга (15) ўтади ва бу ерда аммиак ажратилиб олиниб суюқ аммиак йиғгичга (13) йўналади.
    Циркуляцион газ таркибида инерт газ миқдорини 14-18% ушлаб туриш учун, бирламчи конденсациядан кейин доимий продувка (пуфлагич) бор. Газ таркиби тахлил қилиниб, газ миқдори меёрланиб турилади.



    Download 3,03 Mb.
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89




    Download 3,03 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ЎРТА БОСИМДА ИШЛАЙДИГАН АММИАК СИНТЕЗИ ҚУРИЛМАСИ ТАСВИРИ

    Download 3,03 Mb.