|
ОЛТИНГУГУРТ-УГЛЕРОД МОНООКСИДИНИ КОНВЕРСИЯЛАШ КАТАЛИЗАТОРЛАРИ
|
bet | 19/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)2.5. ОЛТИНГУГУРТ-УГЛЕРОД МОНООКСИДИНИ КОНВЕРСИЯЛАШ КАТАЛИЗАТОРЛАРИ.
Бу жараён катализаторлари сифатида темир, хром, кобалт, никель, мислар ишлатилади. Гарчанд мис, темирга нисбатан актив бўлса ҳам, аммо мис олтингугуртли аралашмаларидан жуда тез захарлангани учун мис камрок ишлатилади. Лекин олтингугуртдан тозаланган углерод монооксидли газларини конверсиялашда рух+хром+мисдан иборат паст хароратли (НТК)катализатор ишлатилади.
Ҳозирги вактда, бизда ва чет элда асосан урта хароратли темир+хром катализатори ишлатилади, гарчанд унинг активлиги жуда баланд булмаса хам.
2.6. УГЛЕРОД МОНООКСИДИ КОНВЕРСИЯСИ КИНЕТИКАСИ.
Н.В.Кулкова ва М.И.Темкин углерод монооксиди конверсиясини 670К (400оС) дан юкори хароратда F203 катализаторида текшириш, куйидаги механизмига олиб келади:
{К}+Н20(буг)={К}O+Н2 (2.15.)
{К}О+СО={К}+СО2 (2.16.)
СО+Н20(буг) = СО2+Н2 (2.6. )
Бу ерда: К-катализатор юзасининг актив кисмидир. Текшириш курсатдики, водород- конверсия жараенини секинлаштиради;углерод диоксиди -тезликка таъсир килмас экан, реакция тезлиги углерод монооксиди концентрациясига пропорционалдир 670-770К (400-500оС) хароратда диффузион факторлар тезликка таъсир килмас экан. Бошка авторлар хам хар хил катализаторлар, харорат ва босимда углерод монооксиди конверсияси кинетикаси урганганлар.
2.7. МЕТАН ВА УГЛЕРОД МОНООКСИДИ КОНВЕРСИЯСИ АГРЕГАТЛАРИ ХАКИДА.
Хозирги вактда синтетик аммиак ишлаб чикариш учун куйидаги агрегатлар ишлатилади:
Таркибида табиий газни олтингугурт аралашмаларидан тозалайдиган , метан ёки углеводородларни икки погонали конверсия кила оладиган, конвертирланган газни углерод диоксидидан моноэтаноламин эритмаси ёки кайнок поташ эритмасида тозалайдиган курилмаси булган, колган углерод монооксидини гидратлаш йули билан каталитик тозалайдиган, газни сиқиб, кунига куввати 600т,1360 ва ундан ортик (2700)т синтетик аммиак ишлаб чикарадиган қурилма.
Кунига 150-70т синтетик аммиак ишлаб чикарадиган кам кувватли, табиий газни паст босимда буг-кислород-хаво конверсияси, хамда 2МПа гача юкори босимда метанни буг кислородли конверсиялаш агрегатлари.
Хозирги вактда кенг кулланаётган -кимматбаходаги тоза кислород ишлатилмайдиган биринчи тип агрегатларидир.
|
| |