O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»




Download 3,03 Mb.
bet24/89
Sana22.06.2024
Hajmi3,03 Mb.
#265192
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Bog'liq
KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)

7.4. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР.
Азот бирикмалари хосил қилиш масаласи устида бутун дунё олимлари ўйлай бошладилар. 1869 йилда Д.И.Менделеев ўзининг машхур асари –«Химия асослари»да хаво азотини боғлаш муаммосига тўхталиб: «химия олдида турган вазифаларнинг бири хаво азотидан азот бирикмаси олишда техника жихатидан фойдали усул топишдир… Қишлоқ хўжалигининг келажаги шундай усулнинг топилишига кўп даражада боғлиқдир» деган эди.
Эркин азотдан азот бирикмалари хосил қилиш азотни боғлаш ёки азот фиксацияси деб аталади.
Азот билан водородни бириктириб аммиак олиш усули 1908 йилда таклиф этилган . Реакция қуйидаги тарзда олиб борилади:

N2+3H2 = 2NH3+22 ккал

Бу реакция ўайтар реакция бўлиб , 4 хажм газдан 2 хажм газ хосил бўлади. Аммиак олиш учун мувозанатни ўнгга силжитиш керак. Ле-Шателе принципига мувофиў мувозанатни ўнгга силжитиш ва реакцияни керакли тезликда олиб бориш учун лозим бўлган энг мувофиқ шароит юқори босим ва катализатор талаб этади. 3 хажм водород ва 1хажм азот хисобида олинган аралашмада босим ва температуранинг ўзгаришига қараб турли миқдорда аммиак хосил бўлиши қуйидаги 7.2-жадвалда кўрсатилган.

7.2-жадвал



Температура хисобида. 0С

Хосил бўлган аммиак миқдори.(Хажм жиъатдан % хисобида.

1атм

100атм

200атм

800атм

1000атм

400

0,44

24,91

47,0

72,34

79,82

500

0,129

10,4

17,6

51,05

57,5

600

0,049

4,52

13,77

7,92

9,43

1923 йили Германияда шу усулдаги аммиак ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.


Суюқ аммиак – Ўзига хос ўткир хидлит рангсиз суюқлик . кимёвий формуласи NH3, молекуляр вазни 17 га тенг . атмосфера босимида -37С температурада қайнайди, зичлиги 681 кг/м3 га тенг. Суюқ аммиак сифатига бўлган талаблар Давлат стандарти ГОСТ и (6221-90) билан белгиланади.
7.3-жадвал


Меёрланадиган моддалар таркиби.

Сифат маркалари учун меёрлар.

А

Ак

В

А.

Аммиак вазни, % хисобида.

99,9

99,6

99,6

Б.

Сув вазни, % хисобида

-

0,2-0,4

0,2-0,4

В.

Ёғ вазни кг/дм3 кўп эмас

2,0

2.0

8,0

Г.

Темир вазни мг/дм3-дан кўп эмас.

1,0

1,0

2.0

Газсимон аммиак, суюқ аммиак буғланганда хосил бўлади. Нормал шароитдаги зичлиги 0,77 кг/м3 га тенг . Сувда жуда яхши эрийди. Хаво билан аралашувида ёнади ва кўк рангли олов хосил қилади.
Аммиак токсинли ва шилиқ пардаларга. Нафас олиш йўлларини ва кўзларни пардаларига зарарли тахсир кўрсатади. хаёт учун ўта хафли миқдори 350-700 мг/м3, суюқ аммиак таъсирида тери куяди. Ишлаб чиқариш хоналари ва ишчи хона хавосида охирги даражагача мумкин бўлган концентрация 20 мг/м3 га тенг, саноат корхоналари худудида эса 7 мг/м3 га тенг. Хаво билан аралашмада портлаш чегараси 15-28% ни ташкил этади.



Download 3,03 Mb.
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Download 3,03 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»

Download 3,03 Mb.