|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»
|
bet | 28/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)Катализатор
Аммиани ҳосил қилиш жараёнини тезлатишда катализатор бўлиб темир, осмий, уран, молебден, марганец, волфрам ва бошқа металлари ишлатилиши мумкин. Катализаторга бўлаган катта ТАЛАБлар:
1) узоқ вақт активлигини йўқотмаслик.
2) каталитик заҳарларга чидамлилик.
3) юқори ҳароратга чидамлилик
4) солиштирма юзаси катта бўлиши
5) механик мустаҳкам ва арзон бўлиши кабилар қўйилади. Шу талабларни кўпига темир катализатори жавоб беради. Бунинг учун магнитли темир-Fe3O4 ни Н2 билан 570 - 670 К да қайтариб, таркибида О2 бўлмаган кубик кристал тузилишига эга бўлган Fe катализатори олинади.
Fe3O4 + 4H2 = 3Fe + 4H2O (7.21.)
Fe кристаллари ичида беқарор Fe атомлари бўлиб, улар Fe катализаторининг умумий каталитик активлигини ҳосил қилади. Fe катализатори кристаллари бир-бири ёпишиб қолиб, ўз активлигини камайтирмаслиги учун АI2O3 дан иборат активатор (промотор) 4 % атрофида қўшилади. Катализаторни қирраларида ҳосил бўлган аммиакни умум газ таркибига ажратиб туриб, катализатор активлигини ошириш учун катализатор таркибига 2 % гача К2О қўшилади.
Аммиак синтезида СА-1 типли оксидланган, СА-1В қайтарилган, ГИАП томонидан ишланган катализатор ишлатилади.
СА - 1В катализатори минорали синтез аппаратда яна қайтадан водород билан қайтарилишни талаб қилмайди. Шунинг учун у СА - 1 катализаторига қараганда 5 - 8 кун беҳуда ишлашни камайтиради, гарчанд СА-1В катализатори 2 марта қиммат турса ҳам.
Синтетик аммиак ҳосил қиладиган минорага азот водород аралашмаси билан бирга уни таркибида О2, СО, СО2, Н2О (буғ) каби кислородли бирикмалар ҳам кириб, улар темир катализаторини заҳарлайдилар. Шунинг учун, бундай китслородли газлар суюқ азотда юттирилади ёки дастлабки катализ миқдорида 500 К ҳароратда хром никель катализаторларида ёки ишлатилган темир катализаторларида 670 К ҳароратда қуйидаги реакциялар бўйича гидратланиб, тозаланади:
О2 + 2Н2 = 2Н2О(буғ) +Q1 (7.22.)
CО + 2Н2 = CH4 + Н2О(буғ) +Q2 (7.23.)
CО2 +4Н2 = CH4 + 2Н2О(буғ) +Q3 (7.24.)
Метан темир катализатори учун заҳарли эмасдир, аммо метанни концентрацияси газ аралашмасида ошиб кетмаслиги учун (чунки метан инерт газ сифатида умумий фойдали босимни пасайишига олиб келади) Н2 Қ N2 аралашмаси вақти-вақти билан ташқарига ҳайдаб турилади, Н2О буғлари эса совитилиб конденсатланиб, ташқарига чиқазиб турилади.
Sanotda gazlarni tozalash.
Tayanch so‘zlar: Usullari, maksad, absorbent, nasadka, tarelka, katalizator, zaxarlanish, monoetalomin, suv bugi, potash.
Табиий ва технологик газлар таркибида оғир углеводородлар, инерт газлар (N2, Ar,..), зарарли аралашмалар (S ли, О2 ли..) ва бошқалар бўладики, улар қорақум ҳосил қилишга, аппаратларни ифлослантиришга, улар коррозиясига, катализаторларни заҳарлашга, атроф муҳитни ифлослашга олиб келадилар. Технологик газлар таркибида эса, СО2, СО, СН4, Н2О (буғи)... лар бордир ва улар аммиак олишда жараёнларга сальбий таъсир этади.
Газларни тозалашни 3 усулга бўлиш мумкин:
1) Абсорбция усули: (МЭА-моноэтаноламин; МА-мис аммиак; поташ эритмалари,…)
2) Адсорбция усули: (водород сулфидидан тозалайдиган рух оксидли ГИАП-10.)
3) Каталитик усул: (турли катализаторлар ёрдамида тозалаш)
Тозалаш даражасига қараб бу жараён уч турга бўлинади: дағал, ўрта, чуқур.
|
| |