|
СУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИНИНГ ТЕХНИКА-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
|
bet | 36/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)СУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИНИНГ ТЕХНИКА-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Сульфат кислота ишлаб чиқариш жараёни жуда кўп босқичлардан иборат бўлганлиги учун унинг техника-иқтисодий кўрсаткичлари хам кўп факторларга борлиқ. Бу саноатнинг техника-иқтисодий кўрсаткичи маълум усул билан вақт бирлигида маълум хажмда ишлаб чиқарилган тайёр сульфат кислота миқдори, сифати хамда харажат коэффициентлари билан белгиланади.
Нитроза ва контакт усуллари узаро тақосланганда албатта, контакт усулининг афзалликлари кўринади. Лекин нитроза усули хам бир қанча афзалликларга эга: аппаратлар кам талаб қилинганлиги учун заводларни қуриш арзонга тушади, бутун аппарат бўйлаб газларни транспортировка қилиш учун электр энергия кам сарф бўлади; нитроза усули билан 1 т сульфат кислота олиш учун 0,78 т колчедан сарфланса, контакт усулида 0,80 т колчедан сарфланади, лекин нитроза усулида 1 т сульфат кислота ишлаб чиқариш учун колчедандан ташқари 15—20 кг нитрат кислота хам сарфланади. Контакт усулида аппаратлар узоқ муддатга чидайди, ишлаб чиқариш кўп тоннажли хамда механизациялашган. Шу билан бирга, контакт усулининг нитроза усулидан асосий афзаллиги шундаки, контакт усулида турли мақсадларда қўлланиладиган, нихоятда тоза ва концентрланган кислота олинади. Шу сабабли кейинги пайтларда контакт усулидан тобора кўпроқ фойдаланилмокда. Умуман 1 т 100% ли H2SO4 олиш учун 60—82 квт. соат энергия, 35—70 м3 сув сарфланади, Ишлаб чиқарилаётган кислотанинг таннархи 12—14 сўм/тоннани ташкил этади (таннарх харажатларининг ўртача 50% ини колчедан харажатлари ташкил қилади).
Техника-иқтисодий кўрсаткичлар куйдириш печлари ва оксидловчи аппаратларнинг жадаллигига боғлик. Булардан хар қайсисининг жадаллигини алохида кўриб чиқамиз.
1 т сульфат кислота ишлаб чиқаришдаги тахминий чиқим коэффициентлари 15 жадвалда ва ишлаб чиқарилаётган сульфат кислоталарнинг хиллари 16-жадвалда келтирилган.
Олеум ва концентрацияси 75 % дан юқори бўлган H2SO4 пўлатдан ясалган, хажми 1000 м3 ли горизонтал ёки вертикал холда ўрнатилган ёпиқ резервуарларда сақланади. Концентрацияси 75 % дан кам бўлган H2SO4 ички деворларига кислотага чидамли ғишт қопланган пўлат бакларда сақланади. Олеум иситиладиган омборларда, H2SO4 нинг бошқа хиллари эса кислота кристалланмайдиган температурадаги хоналарда сак,ланади,
Техникавий сульфат кислота хажми 50 тоннали пўлат цистерналарда, контейнерларда, бочкаларда (зажми 1 тоннагача бўлган) ва 30—40 литрли шиша идишларда ташилади. Олеум иссиқлик изоляциясисиз цистерналарда, аккумулятор кислотаси эса махсус контейнер ва шиша идишларда ташилади.
Azotni bog‘lash.
Tayanch so‘zlar: Bog’langan azot, tabiatda azot, elektr yoyi, usullari, o‘simliklar ishlab chikarish, xom-ashyo, ishlatilishi.
Nitrat kislota ishlab chiqarish texnologiyasi.
Tayanch so‘zlar: Usullari, konsentratsiya, isxtemolchi, xarorat, katalizator, tezlik, purkash, regeneratsiya, absorbsiya, kontakt apparati.
|
| |