|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»
|
bet | 35/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)КОНТАКТ УСУЛИ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Контакт усули билан сульфат кислота ишлаб чиқаришиинг тсхнологик схемаси соддалаштирилган холда қуйидаги 2 - расмда кўрсатилган.
2-расм. Контакт усули билан сульфат кислота ишлаб чиқариш схемаси:
1-ювувчи минора; 2-хўл электр фильтр; 3- қуритгич минора; 4- иссиқлик алмаштиргич;
5- контакт аппарата; 6-совитгнч; 7,8- ютдиргич минора; 9- йиғгич; 10-кислота совитгичлари.
Куйинди газ печдан чиққандан сўнг электр фильтрда қисман тозаланади, унда қолган мишьяк ва селен оксидлари (катализаторнинг захарлари) ювгич минорадан (1) ўтказилади. Газда хосил бўлган намлик тумани хўл электр фильтр (2) дан ўтказилиб тозаланади, лекин қолган озроқ намлик тўлдиргичли хамда концентрланган сульфат кислотали минорадан (3) ўтказилади. Қуриган ва тозаланган газ иссиқлик алмаштиргич (4) орқали ўтказилиб, SO2 ни оксидлаб SO3 га айлантириш учун (2- расм) контакт аппаратига (5) киритилади ва хосил булган SO3 (кислотада ютилиши яхши бўлиши учун) яна иссиқлик алмаштиргич (4) орқали трубкали хаво совутгичга (6) ўтказилади.
Бунда олеум (H2SO4 + 20% SO3) хосил бўлади; ютилмай қолган SO3 тўлдиргичли минорада (8) 98% ли сульфат кислота билан юттирилади; бу жараёнда кислота таркибидаги 2% сув SO3 ни ютади, яъни:
SO3+H2O=H2SO4
SO3 ни тўғридан-тўғри сувда ёки суюлтирилган кислотада юттириш мумкин эмас, чунки бу холда кислота тумани хосил бўлиб, у минораларда ютилмасдан хавога чиқиб кетади.
Миноралардан чиқаётган тайёр кислоталар йиғгичларга (9) йиғилади.
Юқорида кўриб чиқилган аппаратларнинг ишлаш принципи, контакт аппаратини хисобга олмаганда, нитроза усулидаги аппаратларнинг ишлаш унумидан деярли фарқ қилмайди. Бу аппаратларнинг сиртқи қавати қимматли ва кам бўлган қўрғошиндан ишланар эди, хозирги вақтда эса оддий пўлат ёки пластмассалардан ишланади.
|
| |