|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»
|
bet | 30/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)КОНВЕРТИРЛАНГАН ГАЗЛАРНИ УГЛЕРОД ДИОКСИДИДА МОНОЭТАНОЛАМИН ЭРИТМАСИ БИЛАН ТОЗАЛАШ ТЕХНОЛОГИК ТАСВИРИ.
Конвертрланган газ углерод монооксидини конверсиялаш бўлимидан сўнг 1,35МПа босим ва 78К ҳароратда биринчи бсскич абсорбциялаш учун, моноэтаноламин сувли эритмаси -МЭА- нинг 20%ли эритмаси билан суғориладиган абсорбер (1)га (6.1.-расм) юборилади. Ва бу ерда углерод диоксидини асосий қисми ютилиб, таркибида 2% СО2 қолган конвертрланган газ иккинчи босқич абсорбциялаш учун МЭАнинг 12%ли сувли эритмаси билан суғориладиган абсорбер (2) га юборилади. Бу абсорбер (2)дан чиққач, тозаланган конвертрланган газ, таркибидаги жуда оз микдордаги қолдиқ –10-15мл СО2/м3 конвертрланган газ ва 0,35% СОдан батомом тозаланиш учун бу аралашмалардан чуқур каталитик тозалаш бўлимига юборилади.
Абсорбер (1) ва (2)ларда гетероген реакция (6.2.-реакцияси) ўнг томонга кетишини таъминлаш учун бу абсорберларда газ билан МЭА сувли эритмалари учрашиш юзаларини оширишга эришилмоқ керак. Бунинг учун бу абсорберда керамидан ясалган хар хил ўлчамлик Рашиг ҳалқалари билан тўлдирилгандир.
Углерод диоксиди билан тўйинган МЭА эритмалари (1) ва (2)-абсорберларидан чиққач (3) ва (8)-иссиқлик алмашгичларда исиб, (4) ва (9)-регенераторларга утиб, у ерда (27.6.-реакцияси) чап томонга кетиб, эритмадан ажралиб чиққади. Регенерацияланган яъни парчаланган МЭА эритмалари (4) ва (9)-регенерацияларидек мос равишда 385 ва 397К ҳароратларда чиқиб, (3) ва (8)-иссиқлик алмашгичларга кириб, ўз иссиқлигини (1) ва (2)-абсорберлардан келаётган МЭА эритмаларига беради, сўнгра совутилган бу эритмалар (6) ва (10)-насослар, ҳолда (7) ва (11)-сувли совутгичлар орқали (1) ва (2)-абсорберларни суғоришга ва у аппаратларда конвертрланган газдан углерод диоксиди қайта абсорбциялаш-ютиш учун юборилади. Асосан (98-99%) углерод диоксиди ва 12%ли МЭА эритмасида физик эриган жуда оз миқдордаги бошқа газлар:Н2, Ач, СН4, N2 ва бошқалар регенератор (9)да МЭА.эритмасидан ажралиб чикиб, биринчи регенератор (4)нинг ўрта қисмига юборилиб, 20%ли МЭА эритмаси парчаланишидан ҳосил бўлаётган СО2 ва бошқа газлар билан аралашиб, регенератор (4)нинг тепа қисмида МЭА эритмалари томчиларини ушлаб қолтш учун мўлжалланган махсус томчи ушлагич орқали ўтиб, совутгич (12)га юборилади; у ерда бу газлар совуб, улар таркибидаги сув буғи конденсатланиб, бу конденсат сепаратор (14)дан ажратиб олиниб, насос (13) орқали иккинчи регенератор (9)нинг тепа қисмига берилади (регенератор (9)дан чиқиб кетаётган углерод диокси ва бошқа газлар аралашмасидан сув буғи миқдорини нисбатан камайтиришга эришиш учун). Сепаратор (14)дан чиқаётган 99% атрофидаги СО2 ва бошқа газлардан таркиб топган. Бу чиқинди газни корхонада экспанзер гази деб аталиб, ҳозирги вақтда унинг бир қисми карбамид ишлаб чиқаришга, бир қисми «қуруқ» муз олишга, бир қисми эса суюқ ҳолдаги СО2ни олиш, қолган ошиқча қисми эса атмосфера хавосига ташланиб келинмоқда. Регенератор (4) ва (9)ларда МЭА эритмалари сув буғи билан (5) ва (16) буғли иситгичларда иситилади. Абсорберлар ва регенераторлар хар бирлари икки қатламдан иборат бўлиб, улар керамидан ясалган Рашиг ҳалқалари билан тулдирилгандирлар.
|
| |