|
Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi Pdf ko'rish
|
bet | 151/291 | Sana | 02.06.2024 | Hajmi | 10,42 Mb. | | #259172 |
Bog'liq УМК Ихтисос Даст Воситалар (1)Ҳужжатни форматлаш асослари.
LaTeXнинг ҳар бир ҳужжати аниқ
тузулишга эга, бошида акслантиришларни созлашлар, зарур пакетларни
импортлаш, сўнгра эса, ҳужжат танасидаги матннинг ўзи келади. Қуйидаги
сатрлар асосий параметрларни инициализациялайдилар:
\documentclass[a4paper,11pt]{book}
\usepackage{amsmath,amsthm,amssymb}
\usepackage[T1,T2A]{fontenc}
\usepackage[utf8]{inputenc}
\usepackage[english,russian]{babel}
\title{Менинг янги китобим}
\author{Номаълум муаллиф}
Биринчи сатрда documentclass кўрсатма ёрдамида қоғоз ўлчами - a4paper ва
LaTeX
шрифтининг ўлчами – 11 банд берилади.
\userpackage кўрсатмалар, шрифларни юклаш, кодлашни қўллаб-қувватлаш
ва шрифтнинг сифати учун фойдаланиладиган
LaTex
нинг аввал ўрнатилган
пакетларини юклайди. Аmsmath, amsthm, amssymb пакетлар кириллицани
ишлаши учун, fontenc пакети шрифтларни кодлашни юклайди, T1 лотин
185
алифбоси ва T2A кириллица учун. Inputenc пакети UTF-8 кодлашни юклайди,
babel пакети эса, тилларни қўллаб-қувватлашни юклайди.
\maketitle
\tableofcontents
\maketitle сатри
LaTeX
нингтитул вароғини яратади, кейинги \tableofcontents
сатр эса,
LaTeX
мазмунини яратади. Кейинги \chapter директива, ўзингизга ёққан
ном билан янги бобни яратиш имкониятини беради. Бу кўрсатмадан сўнг, боб
матни ёзилади ва янги \chapter кўрсатма учраганда боб тугайди. Бу янги боб
мазмунга иккинчи боб сифатида автоматик қўшилади.
Бобларни \section ва \subsection кўрсатмалар орқали янада кичикроқ
қисмларга ажратиш мумкин. Барча бўлимлар автоматик ҳолда мазмунга
киритилади.
Қандай тузулиш ҳосил бўлганлигини кўриш учун, чап устунда «Символы»
ўрнида «Структура» танланади, ўша ускуна орқали ҳужжатга жойлаштириладиган
ихтиёрий жадвал ва тасвирларни назорат қилиш мумкин:
Кўп кишилар китоб бошига жадвал ва тасвирларнинг рўйхатини қўйишни
истайдилар. Буни амалга ошириш учун оддийгина қуйидаги буйруқларни қўшиш
лозим:
\listoffigures
\listoftables
Ҳужжатдаги охирги буйруқ китобни тугашини кўрсатади. Ҳар бир очилган
begin ҳар доим end буйруқ билан тугаши керак.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi
|