Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/99
Sana20.02.2023
Hajmi1.94 Mb.
#42897
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99
Bog'liq
Istedod ziyosi 2022 (2)
10 Informatika Savollar UZB, 2 sinf 2 chorak matem, 3- 4 - MAVZU (1), 88888888888, Psixologik xizmatning o`rni va ahamiyati, 13-mavzu, 602629, ADSL, 11-sinf-Fizika-darslik, [05.10.2022 20 13] ТАШКЕНТ ЮЖНЫЙ НУКУС, Health food, О КУРСЕ, 15.Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi hivWBz9, Tarmoqlar komp
 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Kiszonas A.M., Morris C.F. Wheat breeding for quality: A historical 
review. Cereal Chemistry. 2018, V.95, Is.1, 
р. 17 ‒ 34.
2. Richards R.A. Improving crop production on salt-affected soils: by 
breeding or management. Exp. Agr. 1995, 31, 4, 
р. 395 ‒ 408.
3. 
Неволина К.Н. Адаптивная способность и стабильность озимых 
зерновых культур при возделывании в условиях Пермского края. “Аграрная 
наука”, 2015, №6, с.13 ‒ 15. 
4. 
Удачин Р.А., Шахмедов И.Ш. Пшеница в Средней Азии. Т., 1984.
 
ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ТАЪСИРИДА ТУПРОҚ 
ФОСФАТЛАРИНИ МОБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
Б.Х.Чиникулов, Ш.Д.Нарбаева, М.Х.Рахимова 
 
Маълумки, ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши давомида дав-
рий системадаги деярли барча элементларни ўзлаштиради. Аммо 
улардан 19 та элемент ўсимликлар онтогенези учун ўта муҳимдир. 
Ўсимликлардаги физиологик жараёнларга, айниқса, фосфор эле-
ментининг таъсири юқоридир ҳамда ўсимликларнинг ўсиши, ри-
вожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосилининг сифати уларнинг онтоге-
нези даврида ушбу минерал элементларга боғлиқ физиологик кўр-
саткичларга тубдан боғлиқдир [1, 2]. 


181 
Тупроқда қийин парчаланадиган ва ўсимликлар учун ўзлашти-
рилиши қийин бўлган фосфор бирикмаларини дуккакли экинлар ёр-
дамида парчалаб, уларни ўсимликлар осон ўзлаштирадиган турга 
олиб ўтиш, тупроқнинг фосфорли режимини яхшилаш ва фосфорли 
озиқланишни тартибга солишни ўз олдимизга асосий мақсад қилиб 
қўйдик. Натижада суғориладиган ва маданий ўзлаштирилган бўз 
тупроқларда ўсаётган дуккакли экинлар ажратиб олинди. Дуккакли 
экинлар тупроқдаги фосфор брикмаларини ўз ҳаёт фаолияти нати-
жасида илдизлари орқали ажратадиган органик кислоталар ёрда-
мида парчалаш хусусиятига кўра танлаб олинди.
Ҳозирги кунда қатор ишларда фосфорланиш қайд қилинган бўз 
тупроқларда тупроқ фосфатларини мобилизация қилиш йўлларини 
излаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Турли ишланмаларда так-
лиф қилинаётган кимёвий моддалар ишлатиш усуллари кенг ама-
лиётга қимматлиги, мураккаблиги ва тупроқ биотасига салбий таъ-
сири туфайли киритилмади. Шунинг учун қийин ўзлаштирилувчи 
фосфатларни ўсимликлар томонидан осон ўзлаштирилувчи шаклга 
ўтказувчи турли дуккакли дон экинлари комплексларининг тупроқ 
муҳитига таъсирини ўрганиш катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ўсимликларнинг табиий тупроқдаги минерал моддалар билан 
озиқланиши сунъий шароитга нисбатан анча мураккаб. Чунки 
ўсимлик табиий тупроқда турли элементлар бир-бирига яқиндан
таъсир қиладиган шароитга дуч келади. Тупроқдаги минерал туз-
ларнинг жуда оз қисмигина сувда эриб, ўсимлик ўзлаштирадиган 
тупроқ эритмасини ҳосил қилади. Жуда кўп тузлар эса тупроқнинг 
коллоидларига адсорбцияланган бўлади. Маълум қисми органик 
моддаларга ва сувда эримайдиган минераллар таркибида бўлади. 
Бундан ташқари, ўсимликларнинг минерал озиқланиши кўп жиҳат-
дан тупроқ эритмасининг реакциясига ҳам боғлиқ. 
Ўсимликлар учун зарур озиқа моддалар тупроқдаги тўрт хил 
шаклда бўлади. 
1. 
Сувда эриган ҳолда, буларни ўсимликлар яхши ўзлаштиради, 
лекин ювилиб кетиши мумкин. 
2. 
Тупроқ коллоидларининг юзасига адсорбцияланган ҳолда 
ювилиб кетмайди, ўсимликлар ион алмашинуви йўли билан ўзлаш-
тиради. 
3. Ўзлаштирилиши қийин бўлган анорганик тузлар (сульфат-
лар, фосфатлар, карбонатлар). 


182 
4. Тупроқнинг адсорбция қилиш ва эриган моддаларни ушлаб 
туриши ютиш қобилияти дейилади. Шу қобилиятларни ҳосил қи-
лувчи коллоид қисми тупроқнинг ютувчи комплекси дейилади. Бу 
жараёнларни ҳар томонлама ўрганган А.В.Проскурин тупроқнинг 
ўзлаштириш қобилиятини бир неча турга ажратади. Шулардан би-
ри бу кимёвий ўзлаштириш қобилияти. Тупроққа солинган кимё-
вий моддалар тупроқ эритмасида моддалар билан реакцияга кири-
шиб, сувда эримайдиган бирикмаларга айланадаи. Бундай бирикма-
ларни ўсимликлар ўзлаштиролмайди. Масалан, тупроққа кальцийга 
бой бўлган фосфорли тузлар солинганда сувда эримайдиган каль-
ций фосфат Са

(РО
4
)
2
ҳосил бўлади. 
Биологик ўзлаштирилиш қобилияти. Бунда тупроқда яшовчи 
микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар) ўзла-
рининг ҳаёт фаолияти жараёнида тупроқдаги минерал элементлар-
ни ўзлаштириб, ўз таналарида тўплайдилар. Ўсимликларнинг ил-
дизлари орқали минерал моддаларнинг ютилиши ҳам биологик ўз-
лаштиришга киради. 
Тупроқнинг минерал элементларни ўзлаштириш қобилияти, ай-
ниқса, физик-кимёвий ва физик ютиш қобилияти ўсимликларнинг 
минерал озиқланиши учун катта аҳамиятга эга. Чунки тупроққа со-
линган кальций, фосфор, азот ўғитлари ювилиб кетишдан сақлана-
ди. Тупроқ унумдорлиги ошади, шу билан бир қаторда, ўғитлар 
ўсимлик ўзлаштирадиган шаклда қолади. Буларни алмашинув ад-
сорбцияси йўли билан ўсимликлар ўзлаштиради. 
Ўсимликларнинг минерал озиқланиш жараёнида тупроқ реак-
цияси ҳам катта аҳамиятга эга. Дуккакли ўсимликлар илдизлари Н
+
-
ионлари, органик кислоталар, илдизлар нафас олишида карбонат 
ангидрид ажратиб, тупроқ муҳитини фаол нордонлаштиради, кам 
ҳаракатчан фосфатлар эришига, шунингдек, кислота ҳосил қилувчи 
микроорганизмларнинг ривожланишига мойиллик қиладилар. 

Download 1.94 Mb.
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99




Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti

Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish