176
Маданий олма экини бир қанча касалликларга чидамсиздир.
Ушбу касалликлар орасида бактериал куйиш касаллиги охирги йил-
ларда минтақамизда катта муаммога айланмоқда. Айниқса, хориж-
дан келтирилаётган интенсив типдаги олма навлари бактериал ку-
йиш касаллиги билан юқори даражада касалланмоқда олма ҳосили-
га катта зарар келтирмоқда. Касалликга қарши курашнинг энг сама-
рали, арзон ва осон усули бу чидамсиз нав етиштиришдир.
Шу мақсадда ЎзР ФА Генетика ва ЎЭБИда ёввойи олма турла-
рининг намуналари йиғилди ва бактериал куйиш касаллигига чи-
дамлилик даражаси баҳоланди.
Ўтказилган тадқиқот натижасида Тошкент, Жиззах, Самарқанд,
Сурхондарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудуд-
ларидан 400 га яқин намуналар йиғиб келинди ва улардан ёввойи
олма генофонди барпо қилинди. Ушбу генофонднинг 300 намунаси
бактериал куйиш касаллигига чидамлилиги баҳоланди, баҳолаш на-
тижасида ёввойи вакилларнинг 50 намунаси ўта чидамли сифатида
ажратиб олинди.