179
4.
Мухордова М.Е., Калашник Н.А. О коррелационном и путевом ана-
лизе элементов продуктивности гибридов F
1
яровой мягкой пшеницы.
“
Сельскохозяйественная биология”, 2010, №3, с. 54 ‒59.
5.Reynolds M.P.,
К.D.Sayre. and R.A.Fishser «Yield potential in
modern
varieties: Its association with a less competitive ideotyope. Field Crops. Res. 37,
1994,
р. 49‒160.
ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ФИЗИОЛОГИК КЎРСАТКИЧ-
ЛАРИ ВА ҲОСИЛДОР БЕЛГИЛАРИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ
Д.Э.Кулмаматова, А.Юсупова, Г.Бектурдиева
Буғдой энг қадимги озуқа экинларидан бири. Буғдойнинг ба-
ҳорги ва кузги шакллари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқаришда икки ту-
ри юмшоқ (Triticum aestivum) ва қаттиқ (Triticum durum) турлари
кенг тарқалган. Юмшоқ буғдой аллогексаплоид турига мансуб бў-
либ, 2n=42 хромосомали гексаплоид-АВД геномига эга.
Қишки буғдойнинг ҳосилдорлиги баҳорги буғдойга нисбатан
юқори бўлади. Унинг биологик хусусиятларидан бири куз ва баҳор-
ги қулай ўсув ва ривожланиш фазаларидан
унумли фойдаланиши-
дадир. Ҳозирги кунда ғаллачиликда дон таркибидаги оқсил ва си-
фат миқдори муҳим бўлиб, буғдой дони йирик, шаффоф, ҳажм
оғирлиги юқори ҳамда нонбоплик хусусияти яхши бўлиши
керак
[1].
Буғдой дони тарқибидаги умумий оқсил ва клейковина миқдори
етиштирилган иқлим шароити, агротехникасига боғлиқ.
Глобал иқлим ўзгариши буғдой ҳосилдорлигига, доннинг тўлиқ
шаклланиши ва сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Буғдой етиш-
тирувчи кўпгина давлатларда бу экиннинг ҳосилдор, юқори сифат-
ли, муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли навларини яратиш бў-
йича селекцион дастурларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу иш-
ларни амалга оширишда буғдойнинг физиологик кўрсаткичларнинг
ҳосилдорлик белгилари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга.
Республикамиз аҳолисининг асосий озуқаси буғдой ҳисобла-
ниб, кенг майдонларга экиш орқали аҳоли эхтиёжи ҳам қондирила-
ди. Иқлимнинг ўзгариши, сув етишмаслиги, май ойларида ҳавонинг
кескин исиб кетиши, тупроқнинг шўрланиши каби омиллар буғдой
етиштиришда дон ҳосилдорлигига салбий таъсир этмоқда. Буғдой-
нинг интродукция қилинган коллекцион намуналарини иқлим-ша-
роитларида вегетация даврларини ўрганиб, намуналарнинг муайян
180
шароитларга мослашувчанлиги ҳосилдорлик ва сифатни оширишда
муҳим аҳамият касб этади.
Сўнгги вақтларда экин майдонларининг етарли миқдорда нам-
лик билан таъминланиш даражасининг камайиши, тупроқнинг шўр-
ланиш даражасининг ортишига ва ҳосилдорлик пасайишининг асо-
сий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда [3].
Селекцияда физиологик хусусиятларга йўналтирилган билво-
сита селекцион жараён, ҳосилдорлик хусусиятларига йўналтирил-
ган танлов кўра самаралироқдир [2].
Интродукция қилинган навларининг ўсув жараёнида, ўсимлик-
нинг муҳим физиологик кўрсаткичлари ва қимматли хўжалик бел-
гилари ўртасида ижобий боғланган навларни аниқлаш муҳимдир.
Республикамизнинг шимолий минтақаларида хам тупроқ-иқ-
лим шароитларига юмшоқ буғдой намуналарининг мослашувчан-
ликнинг физиологик хусусияти ва ҳосилдорлик белгиларининг қай
даражада боғлиқлигини ўрганиш шу иқлим шароитиларига мос на-
муналарни танлаш имконини беради.