METHODOLOGICAL FEATURES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES ON THE




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/163
Sana13.05.2024
Hajmi2,09 Mb.
#229627
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   163
Bog'liq
05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

 
METHODOLOGICAL FEATURES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES ON THE 
BASIS OF MODERN METHODS 
This article analyzes the reforms carried out in the field of education in recent years, the social need 
for teaching foreign languages and the activities of formal and informal language learning centers. On the 
basis of foreign experience, author's methods of teaching foreign languages in the system of higher education 
are considered.
 
Key words: 
foreign language, information and communication technologies, formal education, non-
formal education, language portfolios, hypnopedia, "Silent way", "Total-physical response", "Sugestopedia", 
Pimsleur language teaching method, Ilona Davydova's express method.
 
 
Таълим соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар жараёнининг ўзига хос бўғини сифатида чет 
тилларни мамлакат ёшларига ўргатиш кун тартибидаги долзарб вазифалар сирасига кирди. Бу 
масалаларни ечишда, бир томондан, қардош халқлар вакиллари ва республикада яшаётган 
халқларнинг тилларини ўқитишни сақлаб қолиш, уларни кучайтириш ва кенгайтириш, иккинчидан 
эса, жуда катта қизиқиш уйғотган хорижий тилларни, хусусан, Ғарб ва Шарқ халқлари тилларини 
ўқитишни кучайтириш йўлидан борилмоқда.
Ўзбекистонда таълим тизими етти тилда олиб борилади. Улар: ўзбек, рус, қарақалпоқ, қозоқ, 
қирғиз, тожик, туркман тиллари. Қарийб 90 фоиз мактабларда ўқиш ўзбек тилидадир. 
Мамлакатимизда 5,5 фоиз мактабларда ўқиш – рус тилида, 2,5 % – қорақалпоқ тилида, 2 фоиз – 
тожик тилида, 0,4 % – қирғиз тилида, 0,2 фоиз – туркман тилида ташкил қилинади. Таълим жараёни 
шундай қурилганки, ўқувчилар ўз она тили билан биргаликда, бир неча бошқа чет тилларини 
ўрганиш имкониятига ҳам эгадирлар. Шунинг учун кенг аҳоли қатламлари ичида ўз она тилидан 
ташқари, рус тили ва бир неча хориж тилларини билганлар сони кундан-кун кўпайиб бормоқда.
Инглиз тилини ўқитиш ва бу тилнинг кенг миқёсда ўрганилиши мазкур тилни жаҳон илм-фани, 
иқтисодиёти, маданиятида етакчи бўлган мулоқот воситасига эгалик қилишни англатади. Шу нуқтаи 
назардан, ушбу тилни ўқитишда замонавий таълим методларининг қўлланилиши долзарбдир [2]. 
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майда «Ўзбекистон 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
118 
Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга 
олиб чиқиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори [1] бизнинг мамлакатимизда ҳам бу борада ишлар 
янги босқичга кўтарилганини ҳамда жамиятимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви сари 
изчил одимлаётганини англатади.
Умуман олганда, замонавий таълим ва тил ўргатиш методларини қўллаш замонавий инглиз 
тилини ўқитиш методикасининг сезиларли ривожланишини англатади. Дарҳақиқат, замонавий 
методлар асосида инглиз тилини тезкор (интенсив) ўқитиш талабаларнинг ўқитувчилар билан 
ижобий алоқаларини кучайтиради ва инглиз тилини ўрганишни рағбатлантириш хусусиятларини ҳам 
ўзида намоёни эта олади. Инглиз тилини тезкор (интенсив) ўқитишда замонавий технологиялардан 
фойдаланиш инглиз тилини ўқитиш билан бевосита боғлиқ бўлган ва керакли мақсадларга эришишга 
олиб келадиган усуллар, воситалар, материаллар, мосламалар, тизимлар ва стратегияларнинг 
инновацион қўлланилишини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, мамлакатда расмий таълим тизими билан биргаликда республиканинг барча 
ҳудудларида норасмий ва ноформал хорижий тилларни ўқитиш, уларда ўқувчиларни чет тиллари 
бўйича тестлар топширишга тайёрлаш ёки ўқувчиларнинг тил малакасини ўстириш марказлари 
кўплаб очилди ва улар кенг фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, кўпчилик хорижий давлатларнинг 
элчихоналари қошида ҳам тил ўқитиш марказлари очилган бўлиб, улар истак билдирганларни ўз 
мамлакати тилига ўқита бошлади. Мана шундай тил марказлари Германиянинг DAAD, Кореянинг 
KOIKA, Япониянинг JICA, Исроилнинг MASHAW, Ҳиндистон маданият маркази, АҚШнинг 
EDUCATIONAL EXCHANGE PROGRAM, Буюк Британиянинг BRITISH COUNSIL каби 
ташкилотлари, уларда ташкил қилинган ресурс марказлар, маданият марказлари, кутубхоналар, 
интернет материаллари, тьюторлик хизматлари, стажировкалар ва хорижий элларга танлов асосида 
ўқишга юбориш хизматлари, шунингдек, Хитой, Франция ва бошқа давлатлар элчихоналарида 
ташкил қилинган тил марказлари фаолият олиб бормоқда. Элчихоналар таркибида тиллар бўйича 
турли танловлар, хорижий стажировкалар ўтказиш анъанага айланган [3].
Хориж тажрибаларини ўрганиш мобайнида олий таълим тизимида ўқитувчилар томонидан чет 
тилларни ўргатиш борасида бир қанча методикалар яратилган. Шулардан бири – “Тил портфеллари” 
деб номланади. 

Download 2,09 Mb.
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   163




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



METHODOLOGICAL FEATURES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES ON THE

Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish