• Гипнопедия
  • “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, №3-4




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet121/163
    Sana13.05.2024
    Hajmi2,09 Mb.
    #229627
    1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   163
    Bog'liq
    05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

    Тил 
    портфеллари
    2010-2011 
    йилларда 
    таҳсил 
    олувчиларнинг 
    чет 
    тилларни 
    ўзлаштиришларига қулайлик туғдириш мақсадида махсус тил портфеллари методикаси Евроиттифоқ 
    амалиётига киритилган эди. Ҳозирда мана шундай тил портфеллари кенг ривож топмоқда. Яъни, ҳар 
    бир ўқувчининг хорижий тил бўйича ўқиган ва ишлаб чиққан материаллари мазкур портфелга 
    жамланади. Бу тил портфелларининг энг муҳим жиҳати шундаки, ўқувчи мустақил равишда ўзининг 
    тил билиш динамикасини кузатиб бориши, зарур ўринларда тил билиш малакасини кучайтириши 
    лозимлигини англаш имконияти туғилади. Тил портфеллари кейинчалик ўқувчининг мустақил ўқув 
    воситасига айлана боради ҳамда унинг ўқиш ва таълим олиш жараёнига бевосита алоқадорлиги, 
    манфаатдорлигини таъминловчи бош унсурга айланади [4]. 
     Гипнопедия 
    (қадимги грек – ὕπνος уйқу ва παιδεία 
    ўқитмоқ
    сўзларидан олинган) табиий уйқу 
    шароитида маълум бир ахборотларни мияга етказиш ва узатиш методикаси. Ахбротларни узатиш 
    бирор-бир шахс, ёки магнит лентаси орқали юборилади [5]. Гипнопедияга нисбатан икки қарама-
    қарши муносабат мавжуд. Бир томондан, баъзи олимлар унинг имкониятларига жуда ишонмасдан, 
    шубҳа билан қарайдилар. Иккинчи турдаги олимлар эса, гипнопедия ахборот технологиялари ривожи 
    билан ахборот узатишнинг энг мақбул, кам харж, сифатли ва самарали усули бўлиб қолишига комил 
    ишонч билдирадилар. Бироқ бугунги кунда гипнопедиянинг кенг ва турли предметларни ўқитишдаги 
    ўрни ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аслида уйқуда маълум бир ахборотларни ухлаётган одам 
    тафаккури ва хотирасига узатиш амалиёти қадимдан мавжуд бўлган. Масалан, қадимги йогалар ва 
    фақирлар Ҳиндистонда, лебашлар Эфиопияда, шунингдек, будда монахлари бу усулни кўп 
    қўллаганлар. Замонавий илмда эса усулни биринчи бор 1923 йилда АҚШда Д.А.Финней томонидан 
    Пенсаколадаги денгиз мактабида қўллаганлиги ҳақидаги ахборотлар расмий газеталарда сақланиб 
    қолган.
    Собиқ Совет Иттифоқида бу усул билан махсус шуғулланишган. Шу боис, 1936 йилда 
    А.М.Свядош амалий тажрибалар ўтказган. Гипнопедияга нисбатан сўнгги энг йирик қизиқишлардан 
    бири ўтган асрнинг 50-60- йилларида пайдо бўлди. Гипнопедия тарафдорларидан бири киевлик олим 
    Леонид Близниченко инглиз тилидаги сўзларни эслаб қолишда гипнопедиянинг имкониятларини 
    таҳлил қилиб чиққан. Бу масалада кўпроқ эътибор хорижий тил фонетикасига, яъни тўғри талаффуз 
    қилиш имкониятларига қаратилган. Киев Олий муҳандислик радиотехник билим юртида ташкил 
    қилинган тажриба-синов ишлари асосида талабаларда инглиз тили фонетикаси бўйича муаммолар 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    119 
    бўлмаган ҳамда ўқувчилар лексикасини ўрганиш, хотирада сақлаб қолишга жуда тез ва енгил 
    ўрганганлар. Гипнопедияга бўлган замонавий баҳо шундан ибратки, унинг усулларини чет тилини 
    бир бошдан ва тамомила ўрганишда мазкур методни қўллаб бўлмайди, бироқ тафаккур ости ва 
    хотира билан боғлиқ равишда мазкур методикани қўшимча усул сифатида қўллаш мумкин. Яъни, 
    гипнопедия хорижий тилларни шунчаки ўргатувчи метод эмас, балки хорижий тилни ўрганишда 
    унинг товушлар ва лексик қатламини билиш, қабул қилишни енгиллаштирувчи усул саналади. 

    Download 2,09 Mb.
    1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   163




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, №3-4

    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish