|
“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, №3-4 Pdf ko'rish
|
bet | 122/163 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 2,09 Mb. | | #229627 |
Bog'liq 05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK“Silent way”
(жимлик методи) ўтган асрнинг 60-йилларида вужудга келган. Бу усулда хорижий
тилга табиий имконият сифатида қаралади. Чунки ҳар бир инсонда барча тилларга бўлган тил
ўрганиш қобилияти мавжуд бўлади. Тил ўрганиш қобилияти инсонларда табиий равишда мавжуд
бўлади. Шунга кўра, агар инсон хорижий тилни ўрганмоқчи бўлса, унга ҳалақит бермаслик, балки
унга шарт-шароит яратиб бериш зарур бўлади. Шу боис, мазкур метод тарафдорлари фикри бўйича
чет тили ўқитувчиси ўқувчининг имкониятларини рўёбга чиқаришга шарт-шароит яратиши даркор,
билакс ўқувчини бошқариши мумкин эмас. Мазкур метод бўйича ўқувчининг узоқ вақт “жим”
ўтиришига имкон яратилади. У ўзи гапириб кетмагунича, ундан гапириш талаб этилмайди. Бу
гўдакларнинг ўз она тилида гапириб кетиши шарт-шароитига ўхшаб кетади. Чунки гўдаклар ҳам
гарчи бировларнинг барча гапларини тушунсалар ҳам, узоқ вақт ўзлари гапирмайдилар. Шу билан
бирга, ўқитувчи ҳам гапирмайди. Балки сўзларнинг турли символларини кўрсатиш орқали тил
бойлиги кўпайтирилади. Символлар кейинчалик сўзлар билан узвий боғлиқликда хотирада сақланиб
қолади.
“Total-physical response”
(жисмоний жиҳатдан ахборотга нисбатан таъсир кўрсатиш методи).
Мазкур методнинг талабига биноан боланинг шууридан ўтказилмаган ҳар қандай ахборот хотирада
сақланиб қолмайди. Шу боис ҳам хорижий тилни ўрганиш учун тил ахборотини инсон ўз шууридан
ўтказиши лозим. Шунга кўра, аввал талаба етарли ҳажмдаги хорижий тил бўйича ахборотлар билан
қуроллантирилади. Кейин қарийб йигирма соат талаба фақат берилган ахборотлар мажмуасидан
иборат хорижий тил материалини мунтазам эшитиб боради. Шундан сўнггина, талабадан олинган
ахборотларга нисбатан жисмоний жавоб бериш талаб этилади. Жавоб бериш тана ҳаракатлари орқали
кечади. Масалан, “Stand up!” дейилганда, талабалар туради, “Sit down!” дейилганда, талабалар
ўтиради. Бинобарин, узоқ вақт талаба аввал эшитиб, кейин ўз ҳаракатлари орқали ахборотни
ўзлаштириб олганидан сўнггина мана шу ахборот билан фаол муносабатлар ўрнатилади. Мазкур
методда талабалар кейинчалик нафақат ўқитувчи билан, балки фаол тарзда ўзаро ҳам кенг мулоқотга
киришадилар.
“Sugesto pedia”
– хорижий тил материалига чуқур кириб бориш методи. Мазкур метод ўтган
асрнинг 70 йилларидан кенг тарқала бошлади. Мазкур метод тарафдорларининг фикрига кўра, инсон
ҳар қандай бошқа хорижий тилни ўрганиши мумкин. Агар у мана шу тил ўрганиш жараёнида бошқа
одамга айланса. Яъни, гуруҳдаги барча талабалар ўзларига янги, хорижий тил мамлакатига доир
исмларини қабул қиладилар, ўзлари учун янги биографияларни ўйлаб чиқарадилар. Янги тил
мамлакатида яшашни фантазия қила бошлайдилар. Шу боис, талабаларда иллюзия, яъни янги
мамлакатда яшаётган янги инсон қиёфаси вужудга келтирилади. Бу янги мамлакатда гапириш, яшаш
лозим, гапиришни эса ўрганиш даркор. Бу яратилган эркинлик шароитида талабаларнинг тил
ўрганиш имкониятлари жуда кенгаяди, улар эркин мулоқотга киришганидан сўнг эса, ўз кучларига
ишонч бир неча баробар ортади.
|
| |