• Илона Давидованинг экспресс методи
  • Пимслернинг тил ўргатиш методи




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet123/163
    Sana13.05.2024
    Hajmi2,09 Mb.
    #229627
    1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   163
    Bog'liq
    05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

    Пимслернинг тил ўргатиш методи
    (Пол Пимслер) асосий тўрт категориядан иборат бўлган 
    тизимга асосланади. Улар – антиципация, тизимланган интервал такрорлар, сўз ядроси ва чекланган 
    таълим. Антиципация асосида ўқувчи хорижий тил материалини бир вақтнинг ўзида ҳам кўради, ҳам 
    эшитади, ҳам талаффуз қилишга ўрганади, ҳам ўз хотирасида уни жонлантиришга уринади. Мазкур 
    метод асосидаги дарсликлар “Pimsleur Language Programs” маркази томонидан ишлаб чиқилиб, 
    “Simon & Schuster” нашриёти томонидан нашр қилинади. Ҳар бир дарс 30 минутлик кассетада 
    жамланган аудио-дарсдан иборат. Бугунги кунда мазкур метод асосида турли коммуникацион 
    ишланмалар кенг кўламда ишлатилади. Улар ичида аудио ва видео кассеталар, интернетга жойланган 
    очиқ дарслар, СD дисклар мавжуд. Писмслернинг методи кўпчилик замонавий методлар каби кўпроқ 
    хорижий тилда сўзлашиш ва мулоқот қилишга ўргатади, лекин ўқувчи диққатини хорижий тилда 
    ёзиш ва ўқиш малакаларига йўналтирмайди. 
    Илона Давидованинг экспресс методи
    . Мазкур метод Россияда 1990-йиллардаги ижтимоий 
    ҳаётда ҳозиржавоблик билан яратилган методлардан бири саналади. Унда кассеталар, яъни аудио 
    ёзувларни эшитиш асосида тил малакалари шакллантирилади. Уларда турли мавзуларга оид тил 
    материаллари эшитиш учун тақдим этилади. Ҳозирда мана шундай материалларнинг янги ахборот 
    технологиялари асосида ҳам эшитиш, ҳам талаффуз этишга асосланган аналоглари ишлаб чиқилган. 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    120 
    Бунда такрорлаш асосида хорижий тил материалларини мунтазам эшитиш тил малакаларининг 
    маълум даражада шаклланишига олиб келади. Бу метод кўпроқ хорижий тил лексикаси даражасини 
    оширишни истаган ўқувчилар учун мос келади.
    Таҳлиллардан маълум бўлдики, хорижий тилларни ўқитиш жараёнини мутлақо замонавий 
    омилсиз ташкил этиб бўлмайди. Шу сабабли хориждаги самарали методикаларни ўрганиш ва шу 
    асосда ўқитувчининг инновацион педагогик фаолиятини миллий қадриятларга таянган ҳолда ташкил 
    этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, хорижий тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг 
    амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва 
    дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш 
    борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим, асосан, анъанавий услубларда олиб борилмоқда. 
    Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, 
    шунингдек, ўқитувчилар малакасини узлуксиз ошириш ҳамда таълим жараёнини замонавий ўқув-
    услубий материаллар билан таъминлашни ҳар томонлама такомиллаштириш тақозо этилади. 

    Download 2,09 Mb.
    1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   163




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Пимслернинг тил ўргатиш методи

    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish