224
таълим жараёнининг барча бўғинларида фаолиятли ёндашувни амалга ошириш
учун
кенг
имкониятлар
яратади”.
Шу
билан
бирга
“компьютернинг
дастурлаштирилиши унинг динамик мослашувчанлиги билан мувофиқлашган ҳолда
таълим жараёнларининг оммабоп ва яхлитлигини сақлаб, айни вақтда унинг
индивидуаллигини ҳам таъминлайди”.
Компьютерли таълимни жорий этиш учун педагогик фанларнинг анъанавий
андазасини ўзгартириш талаб қилинмайди. Бироқ педагогик фанларни
ўзлаштиришда дидактик тамойилларни тўлдириш зарур бўлади. Компьютерли
таълимда ўқитишнинг шакл, усул, кўриниш ва технологиялари ижобий маънода
ўзгаради, яъни компьютер дидактик тамойилларни сиқиб чиқармайди, балки
бойитади, уларнинг сингувчанлигини оширади. Таълим олувчиларнинг диалогли ва
тасвирли ўқитилиши натижасида таълим жараёнларининг мотивациявий муҳитига
ижобий таъсир этади. Таълимнинг компьютерлаштирилиши таълим олиш
шароитларини стандартлаштириб, муайян методик усулларнинг оммавий равишда
қўлланилишини таъминлайди ва бунинг натижасида таълимнинг қонуниятлари
ҳақида қонунларнинг янги тавсифини таълимнинг шароитлари ва унинг
натижалари орасидаги детермик боғлиқликни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга
зарурат пайдо бўлади [Оконь В., 1990].