225
кўникмаларни ўзлаштириш имконини беради. Ушбу иш муаллифи томонидан
биология педагогларининг ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасида олиб
борган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, биология фани ўқитувчиларининг таълим
жараёнларига янги технологияларни жорий этиш бўйича тайёргарликларини
етарли даражада деб бўлмайди.
Таълим жараёнларида ахборот технологияларини самарали қўллаш муаммосини
ижобий ҳал этиш учун зарур даражада тажриба базалари ва ўз амалий фаолиятида
мазкур технологияларни самарали қўллайдиган кўпсонли биология фани
педагоглари керак бўлади.
Мультимедиявий технология таълим соҳасидаги энг илғор ва айни вақтда
шиддат билан ривожланаётган технологиялардан бири ҳисобланади. Мазкур
технологиянинг афзалликларидан бири шуки, унда ўқув материалида турли
шаклдаги, масалан, матн, овоз, тасвир, сурат, динамик ва турғун тасвирлар каби
ахборотларни умумлаштириш имкониятлари кенгаяди. Мутахассисларнинг
фикрича, бу хилдаги технологиялар, биринчи навбатда умумтаълим мактаблари
учун жуда зарур, негаки, айнан мактабларда таълим олувчиларнинг профессионал
қизиқиш соҳалари намоён бўлади ва истиқболда ОТМларда ривожлантириладиган
муайян соҳа бўйича билимлар пойдевори қуйилади.
Xulosa.
Бугунги кунда ахборотлаштириш жараёни инсон фаолиятининг барча
қирраларини қамраб олди, шу жумладан, таълим соҳасининг барча бўғинларини
ҳам. Биология ўқув курсларини ахборотлаштириш, асосан, ахборот технологиялари
воситаларини кенг жорий этиш кўринишида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга биологияни умумтаълим фанларидан бири сифатида
ахборотлаштириш бошқа ўқув фанларини ахборотлаштиришга нисбатан орқада
қолмоқда. Бу вазиятдаги номутаносиблик шундан иборатки, ўқувчиларнинг аксар
кўпчилиги ахборот билан ишлашнинг янги усулларини ўзлаштириб олган, айни
вақтда кўпчилик педагоглар ўқувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини
қондира олмайдилар.