227
меваларни қайта ишлаш корхонасидаги таҳлиллар ва ишлаб чиқиш жараёни
кўрсатилган.
Хомашёни қабул қилиш. Меваларни қабул қилишда аввалом бор ҳосилнинг
сифати ва меваларни данакларининг ҳолати, ўлчамлари аниқланади таҳлиллар учун
ўртача намуна қилиб (4-15 кг) олинади. Меваларни тушириш ҳамда ташиш учун
механизациялашган намуналар мавжуд.
Хом ашёни ювиш. Қайта ишлаш учун олинган мевалар юзасида минерал ёки
органик сирт ифлосланишига эга бўлади. Ушбу ифлосланишнинг катта қисмини
чанг заррачалари эгаллайди. Меваларни етиштиришда айрим боғбонлар турли хил
кимёвий воситалар ва хашаротлар ёрдамига таянадилар бунинг ижобий тамонлари
билан бирга салбий тамонлари ҳам бор, яьни меваларни юзасида кимёвий
элементлар бўлиши мумкин, ювиш жараёнида ўсимликларни кимёвий даволашдан
кейин қолган механик ифлослантирувчи моддалар, микроорганизмлар ва
пестицидларни мева юзасидан олиб ташлаш таъминланиши керак. Мева ва
сабзавотлар қайта ишлаш учун контейнерларда, қутиларда ёки оммавий транспорт
воситаларида етказилиб берилади ва 1/3 сув билан тўлдирилган қабул қилувчи
бункерга туширилади (1-расм). 1) бункердаги хомашё ювилади ва тасодифан тушиб
қолган оғир аралашмалар (тошлар, тупроқ бўлаклари ва бошқалар) тозаланади.
Шарбат чиқариш. Саноат шароитида мева шарбатларини олишнинг асосий усули
даврий ва узлуксиз пресслаш усулидир. Босилганда мева хом ашёси аста-секин
ортиб бораётган босимга дучор бўлади, бу эса шарбатнинг чиқарилишига олиб
келади. Мева хом ашёси юкланган платформа сиқиш мосламаси остига келтирилади
ва кичик босимли гидравлик пистонни ёқади. Босим аста-секин оширилади, акс
ҳолда мева хом ашёси ускунага тиқилиб қолиши ва уни тескари босим остида ёриб
юбориши мумкин. Босимнинг янада ошишига тўсқинлик қиладиган сабаб шундаки,
иккинчи пистонни гидравлик суюқлик етказиб беришидир, босимни 2,5 МPа га
кўтаради ва уни 5 дақиқа ушлаб туради. Шарбат чиқарилишидан олдин 10 дақиқа
кейин платформа тушириш учун орқага қайтарилади. Босим беришни умумий
давомийлиги 15...20 дақиқа.