Qarshi davlat universiteti turizm va marketing kafedrasi




Download 1,47 Mb.
bet30/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Қаватларига сонига қараб, бир, бир ярим ва икки қаватли автобуслар фарқланади. Аксарият туристик фирмалар бир ярим қаватли автобуслар билан ишлашни маъқул кўради, чунки йўловчилар салони полдан ҳайдовчининг кабинасига нисбатан юқорида жойлашганлиги туфайли ойнадан атроф яхши кўринади. Икки қаватли автобусларнинг пастки қаватларидан қисқа экскурсияларда транспорт воситасининг сиғимини ошириш мақсадида йўловчилар салони сифатида ёки кичкина стол-стуллар билан жиҳозланган буфет тарзида фойдаланилиши мумкин. Айрим фирмалар биринчи қаватда болалар учун ўйин хоналари ёки видеосалонлар ўрнатади. Пастки қаватида ухлаш жойлари жиҳозланган автобуслар ҳам бор. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, икки қаватли автобусларнинг габарити саёҳатларда баъзан халақит беради — айрим шаҳарларда кўприклар пастлиги туфайли айланма йўллардан юришга тўғри келади. Айрим мамлакатларда (Буюк Британияда) икки қаватли автобуслардан шаҳар транспорти тарзида фойдаланилади, аммо сўнгги йилларда уларнинг сони анча камайди.


Автотранспорт воситалариниишлатиладиганёнилғитуригақарабҳамтаснифлашмумкин. Ҳозирдайўловчиташишгамўлжалланганавтобусларнингаксариятибензинда, дизель ёнилғидаёкитабиий (суйўлтирилганёкисиқилган) газдаишлайди. Лекинсўнггийилларда чет элдаэлект­рбатареялардаишлайдиганавтобуслар — электромобиллар (электробуслар) ҳамқўлланилабошланди. Масалан, Россиядаишлабчиқарилган «Корнет» электромобили электр двигатель ва аккумулятор батареяларибиланжиҳозланганбўлиб, бирзарядлашбилан 60 — 70 км йўлбосишимумкин. У 30 ўриндиқлибўлиб, йўловчиларчиқиб-тушадиганмайдончадазинапояйўқ. Буйўловчиларчиқиб-тушишиниенгиллаштиради. Электробусларпарклардавапиёдаларюрадиганзоналардафойдаланиш, шунингдектуристларбиланшаҳарбўйлаб экскурсия қилишучунқулай. ИлкэлектробусларМосквада Поклонная гора ҳудудидагимаршрутдақатнайбошлади.


Туристларни ташийдиган автобусларнинг қулай ва шинамлигига бутун дунёда катта талаблар қўйилади. Халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларда кондиционер, аудио- ва видеосистемалар, ошхона, гардероб, биотуа­лет бўлиши лозим. Аксарият автобусларнинг салонлари индивидуал ёритиш лампочкалари, оёқ қўйиш учун махсус жойлар, креслолар суянчиғида йиғиладиган столчалар билан жиҳозланади. Креслолар қулай ва юмшоқ, орқага ташланадиган, қиялиги ростланадиган бўлиши лозим.
Автомобиль транспорт халқаро уюшмаси ҳузуридаги Классификацион комиссия томонидан турли тоифадаги туристик автобусларга қўйиладиган муайян талаблар ишлаб чиқилган. Автобус тоифаси унинг класси билан белгиланади ва 1 тадан 5 тагача йўлдуз билан ифодаланади. «1 йўлдузли» автобуслар тоифасига шаҳар билан таништириш экскурсиялари ҳамда маҳаллий экскурсиялар ўтказиш учун мўлжалланган халқаро классга мансуб автобуслар киради. Қисқа масофаларга ички ва халқаро туризмни амалга оширишда иштирок этувчи транспорт воситалари «2 йўлдузли» автобуслар тоифасига мансубдир. Олий классга ҳамда «люкс» классига мансуб автобуслар тегишинча «3 йўлдузли», «4 йўлдузли» ва «5 йўлдузли» тоифалар билан тавсифланади. Улардан узоқ масофага ва узоқ муддатли туристик маршрутларда фойдаланилади.
Автобусларни тоифалар бўйича таснифлаш қуйидаги техник кўрсаткичларга асосан амалга оширилади:

  • двигатель қуввати;

  • тормоз системасиваамортизациягақўйиладиганталаблар;

  • вентиляция тури (табиий-ҳаволиёкикондитсио­нер);

  • иситишусули (ҳароратни автоматик ростлагичмосламасигаэгаёкибундаймосламасиз);

  • ойналаргақўйиладиганталаблар (тумангақаршиқопламали, вакуум қатламили, терлашёкимузлашнинголдиниолувчи, қуёшнуридансақловчи);

  • ички (шу жумладан индивидуал) ёритгичларга эгалиги;

  • радиокарнай, микрофон ва магнитоланинг мавжудлиги;

  • багаж бўлими учун сиғимлар ҳажмининг ҳамда қўл юкки учун токчаларнинг катталиги;

  • автобус музлатгич, туалет, видеоси­стема, ичимликлар учун термоиситгич, стака­нлар учун таглик, йиғма столлар, чиқинди тўплагич билан жиҳозланганлиги;

  • гид учун лозим даражада жиҳозланган жойнинг мавжудлиги.

Ушбу атрибутларнинг тўлиқ ҳолда мавжудлиги «4 йўлдузли» ва «5 йўлдузли» автобуслар учун мажбурийдир.





Download 1,47 Mb.
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Qarshi davlat universiteti turizm va marketing kafedrasi

Download 1,47 Mb.