• 6.1. Ҳаракатланадигантаркибтаснифи
  • Ҳудудий белгига қараб
  • Ташиш вазифасига қараб
  • Ўринлар сонига кўра
  • -МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ




    Download 1,47 Mb.
    bet29/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    6-МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


    Режа:
    6.1. Ҳаракатланадиган таркиб таснифи.
    6.2. Комфортабел автобуслар ва уларда йўловчи ташиш хавфсизлиги.
    6.3. Чет элдаавтомобилларниижарагаберишнингташкилэтилиши.

    6.1. Ҳаракатланадигантаркибтаснифи
    Автобус – ўтиришучун 8 кишиданортиқўриндиқли (ҳайдовчинингўриндиғиданташқари) йўловчиларташишучунмўлжалланган двигатели авто­транспорт воситаси. Автобусларбелгиланганмаршрутларбўйичаназардатутилганбекатлардайўловчиларниолганватуширганҳолдаёкибуюртмачи – юридикёкижисмонийшахстомониданбелгиланганмаршрутларбўйичайўловчиларниташишучунмўлжалланган.
    Ҳудудий белгига қараб, шаҳарда йўловчи ташиш, шаҳардан ташқарига йўловчи ташиш, шаҳарлараро йўловчи ташиш ва халқаро йўналишларда йўловчи ташиш фарқланади. Шаҳарда йўловчи ташишга шаҳар (бир аҳоли яшайдиган жой) доирасида амалга ошириладиган йўловчи ташиш; шаҳардан ташқарига йўловчи ташишга шаҳар доирасидан ташқарига шу жумладан 50 кмгача масофага амалга ошириладиган йўловчи ташиш; шаҳарлараро йўловчи ташишга – шаҳар доирасидан ташқарига 50 км дан узоқ масофага амалга ошириладиган йўловчи ташиш; халқаро йўловчи ташишга – Ўзбекистон Республикасидан ташқарига амалга ошириладиган йўловчи ташиш киради. Шу муносабат билан шаҳар автобуслари, шаҳардан ташқарига қатнайдиган автобуслар, шаҳарлараро автобуслар ва халқаро автобуслар фарқланади.
    Ташиш вазифасига қараб, умумий фойдаланиладиган ав­тобуслар, туристик-экскурсия автобуслари ва махсус автобуслар (мактаб автобуслари; вахта автобуслари; ходимларни шаҳар йўловчи транспорти умумий йўналишларидан узоқда жойлашган ишлаб чиқариш объектларига элтиш учун мўлжалланган автобуслар ва ш.к.) фарқланади. Мазкур автобусларнинг сиғими, шинамлик даражаси, салонларининг ички тузилиши, ташқи кўриниши ҳар хил бўлади.
    Ўринлар сонига кўра, жуда кичкина сиғимли автобуслар (8-15 ўринли микроавтобуслар – УАЗ, РАФ, «Газел» ва ш.к.); кичик сиғимли (21 — 26 ўринли) автобуслар; ўртача сиғимли (33 — 34 ўринли) автобуслар; катта сиғимли (41 — 45 кишига мўлжалланган) автобуслар ҳамда ўта катта сиғимли (54 — 56 тадан 80 тагача ўринли) автобуслар фарқланади.
    Кичик сиғимли автобусларга “Отойўл” фирмасининг автобуслари, Россияда ишлаб чиқариладиган КАВЗ ва ПАЗ русумли автобуслар киради.
    Ўртача сиғимли автотранспорт воситаларига Россияда ишлаб чиқариладиган ЛАЗ ва МАРЗ автобусларининг айрим (умумий фойдаланиладиган ва юмшоқ ўриндиқли) модификацияларини киритиш мумкин.
    Катта сиғимли автобуслар орасида Россиянинг ЛАЗ, Венгриянинг «Икарус» автобуслари машҳур. Узоқ масофаларга туристларни ташиш учун кўпинча чет элда ишлаб чиқарилган «Бова», ДАФ, «Икарус», МАН, «Мерседес», «Неоплан», .«Сканиа», «Сетра», «Волво», «Ванҳоол» автобусларидан фойдаланилади.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

    Download 1,47 Mb.