Дастурлар Ёшчегараси




Download 1,47 Mb.
bet25/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Дастурлар

Ёшчегараси

Конкидаучишмайдончаси

Барчаёшдагиболалар

Солярий

16 ёш ва ундан катталар

АдвентуреОcэанболаларклуби

3-17 ёш

Театр

16 ёшга тўлмаган болалар катталар кузатувида қўйилади

Жакузи

16 ёшга тўлмаган болалар катталар кузатувида қўйилади

«Бинго» ва «Пойга» лотереяси

21 ёшга тўлмаган шахслар киритилмайди

Шипшапефитнесмаркази

16 ёш ва ундан катталар

Тунги клуб/Дискотека

16 ёш ва ундан катталар

Барлар

18 ёш ва ундан катталар (ёки катталар кузатувида)

Казино

18 ёш ва ундан катталар

Ҳар қандай круиз лайнери бортида саёҳат «ҳаммаси киритилган» принципида ташкил этилади. Кўпгина круизларга виза олиш талаб этилмайди. Халқаро денгиз қонунчилигида «капитан визаси» деган тушунча мавжуд бўлиб, унга асосан йўловчилар ўз паспортларини капитанга бериб қўядилар ва турли мамлакатларда қирғоқда 48—72 соатгача бўлишлари мумкин. Бунда йўловчининг хулқ-атворини кема капитани кафолатлайди. Саёҳатни бундай ташкил этиш уни анча арзонлаштиради (фақат круиз бошланаётган мамлакат визасини олиш талаб этилади).


Тўғри, круизлар бошқа саёҳат турларига қараганда анча қиммат туради. Аммо бу ерда ҳам муайян мижоз учун унинг моддий ҳолатига мос келадиган хизмат кўрсатиш шартларини танлаш имконияти мавжуд. Ҳозирда круизларнинг нархи бўйича қуйидаги таснифи қабул қилинган: эконом-класс (киши бошига бир кунда 75 — 150 АҚШ доллари); классик (100 — 200 АҚШ доллари); премиум (150-400 АҚШ доллари); люкс (700-1000 АҚШ доллари); эксклю­зив (1000 АҚШ долларидан ортиқ).
Эконом-класс бўйича круизларни амалга оширишда нормал ҳаёт таъминоти учун зарур барча қулайликларга эга бўлган эски андозадаги кичик кемалардан фойдаланилади. Классик круизлар, қоида тариқасида, круиз лайнерларининг сервиси, комфорт ива дизайнига қўйиладиган барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги ёки қайта жиҳозланган кемаларда амалга оширилади. Мазкур денгиз саёҳатлари ўртча оммавий истеъмолчи учун мўлжалланган. Премиум, люкс ва эксклюзив круизлар бой туристларга мўлжалланган бўлиб, уларга ин­дивидуал тартибда хизмат кўрсатилади.
Кариб денгизи ҳавзаси ва Ўртаер денгизи денгиз круизлари ўтказиладиган асосий ҳудудлар ҳисобланади. Кариб денгизи ҳавзасининг афзал жиҳати шундан иборатки, бу ерда круизларни йил бўйи ўтказиш мумкин. Кариб денгизи ҳавзаси бўйлаб ташкил этилган круизлар давомида туристлар бир неча мамлакатга ташриф буюришлари ва уларнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишлари, ажойиб пляжларда дам олишлари, машҳур шаршара ва вулқонларни томоша қилишлари, Багама оролларидаги Яшил лагунада дельфинлар билан сузишда иштирок этишлари мумкин. Деярли ҳар бир портда уларга сув ости дунёсини батискафда ёки ласта, ниқоб ёки акваланг ёрдамида тадқиқ қилиш имконияти берилади. Ушбу ҳудуд бўйлаб круиз саёҳатларининг давомийлиги 3 кундан икки ҳафтагача; маршрутлар йўналишларга қараб таснифланади: Ғарбий Кари­б, Шарқий Кариб, Жанубий Кариб, Кариб Шарқи ва Ғарби, бутун Кариб.
Ўртаер денгизи бўйлаб круизлар туристларга Европа мамлакатлари (Испания, Фран­сия, Италия, Гресия) ва Шимолий Африка мамлакатлари (Марокаш, Ту­нис, Миср ва б.)нинг бой маданияти ва тарихи билан танишишни таклиф қилади. Круизларнинг Европа бўйлаб маршрутлари Британия, Скандинавия ва Рос­сия қирғоқлари яқинидаги сув йўлларини ҳам қамраб олади. Денгиз круиз саёҳатларининг бошқа йўналишлари — Ҳинд океани қирғоқлари, Жануби-Шарқий Осиё, Австралия ороллари, Шимолий Америка ва Алясканинг ғарбий соҳили ҳам машҳур. Айрим круиз компаниялари тўрт ойдан ортиқ давом этадиган дунё бўйлаб саёҳатлар ташкил этади.
Сўнгги йилларда Шимолий Муз океани архипелагларига, Шимолий қутбга ва Антарктида соҳилларига ташкил этилган музёрар кемалардаги круизлар оммавийлаша бошлади. Сув саёҳатларининг мазкур ноанъанавий турини амалга оширишда Россиянинг «Советский Союз», «Ямал», «Профессор Мультановский», «Буйнитский», «Молчанов», Финляндиянинг «Сампо» музёрар кемалари фаол иштирок этмоқда. Мазкур кемалар Грен­ландия, Шпитсберген, Франс-Иосиф ери, Антарктида соҳилларига рейсларни амалга оширади. Шундай турлардан бири — «Арктикага саёҳат»ни АҚШнинг «Қуарк Эхпедитион» компанияси Россиянинг «Ка­питан Хлебников» музёрарида ташкил этган бўлиб, у қуйидаги маршрут бўйича амалга оширилади: Шпитсберген — Гренландиянинг ғарбий қисми — Канада (Ризалт) — Чукотка — Шпитсберген.
Музёрар кемаларда саёҳат қилишга қизиқиш Германия ва АҚШ туристларида кучли. Сўнгги йилларда музёрар кемаларда Япония, Австралия, Голландия ва Швейсария фуқаролари ҳам пайдо бўлди. Бундай круизларни йил бўйи амалга ошириш мумкин: қишда уларнинг асосий йўналиши — Антарктида, ёзда — Арктика денгизлари. Ушбу турлар қиймати анча баланд — 10000 АҚШ доллари ва ундан қимат туради.
Халқаро круизлар 1974 йилда Афинада қабул қилинган «Денгизда йўловчи ва юк ташиш тўғрисидаги Конвенция» қоидаларига ҳамда муайян ташувчининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу қоидаларга биноан аксарият ҳолларда 21 ёшга тўлмаган шахслар катталар кузатувисиз круизларда иштирок этишга қўйилмайди; мактаб ўқувчиларидан иборат гуруҳлардан бронлаштиришга аризалар қабул қилинмайди; круиз компаниялари соғлиғи яхши бўлмаган йўловчини лайнерга чиқаришни рад этиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли круизга шартнома тузиш пайтида туристлар уни амалга ошириш қоидалари ва шартлари билан пухта танишиб чиқишлари лозим.
Денгиз саёҳатларининг сўнгги йилларда оммавийлашиб бораётган турларидин биридир. Умумий ҳолда паром деганда муайян қирғоқлар ўртасидаги сув тўсиқлари орқали транспорт воситалари (автомобиллар, автобуслар, темир йўл вагонлари), юклар ва йўловчиларни мунтазам ташишга мўлжалланган сузувчи қурилма (кема, сол ва ш.к.) тушунилади.
Круиз мақсадларида фойдаланиладиган замонавий паромлар фан ва техниканинг охирги ютуқлари асосида қурилган, сув устидаги шаҳарларни эсга соладиган кўп палубали кемалардир. Энг комфортабел паром круизлари Болтиқ денгизида «Силжа Лине» ва «Викинг Лине» компаниялари томонидан амалга оширилади. Уларда мижозлар учун дискотекалар, ресторанлар, кафелар, сауналар, бассейнлар, пош­линасиз савдо дўконлари ва шу кабилар ташкил этилган.
Ушбу паромларда амалга ошириладиган туристик-экскурсия дастурлари 4 — 8 кун давом этади. Бу вақт ичида туристлар Финляндия ва Шве­сиянинг қадимги ва навқирон шаҳарлари меъморчилиги, Скандинавия қишлоқларининг ҳаёти билан танишиш, бир қанча музейларга, Хелсинкидаги «Серена» аквапарки ва «Итакескус» савдо марказига ташриф буюриш имкониятига эга бўлади. Болалар билан саёҳат қилувчиларга «Эртаклар мамлакатига саёҳат» деган махсус дастур назарда тутилган.
Паромларга жойлашишда туристларга моддий ҳолати ҳар хил бўлган мижозларга мўлжалланган ком­фортабел каюталар тақдим этилади. Қоида тариқасида, каюталарда гардероб, кондитсио­нер, душ, туалет, телевизор, фен, ички телефон, иккита каравот бўлади. Оилавий каютлар, шунингдек ногиронлар ва аллергиклар учун мўлжалланган каюталар ҳам бор.
Круиз тарзида дам олишни таклиф қилувчи ташкилотлардан ташқари, автобус турларига ҳамда автомашина олиб келиш учун сафарлар ташкил қилувчи фирмаларга, шунингдек автомобиль олиб келиб сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган компаниялар ҳам мавжуд. Россияда бундай паром компаниялари орасида «ТТ-Лине» (Болтиқ денгизининг ғарбий қисмида, Германия билан Швесия оралиғида ишлайди) ва «Финнлинес» (Финляндия ва Германия ўртасида алоқа қилади) компаниялари машҳур.
Болтиқ денгизи минтақасида бир неча йирик ташувчиларнинг мавжудлиги улардан нафақат транспорт алоқаси учун, балки паромларда комплекс турларни ташкил этиш учун ҳам фойдаланиш имконини беради. Масалан, Хелсинкидан Травемюндгача «Финнлинес» паромида, Росток (Германия)дан Триллеборг (Швесия)гача – «ТТ-Лине» паромида ва Стокголмдан Хелсинкигача — «Викинг Лине» паромида саёҳат қилиш мумкин. Бундай автобус-паром тури 10—14 кунга мўлжалланган.

Download 1,47 Mb.
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Дастурлар Ёшчегараси

Download 1,47 Mb.