Агар денгизда йўловчи ташиш круиз хусусиятига эга бўлса




Download 1,47 Mb.
bet23/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Агар денгизда йўловчи ташиш круиз хусусиятига эга бўлса, денгизда йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномага мижозга хизмат кўрсатиш соҳасига, чунончи: овқатланиш, кўнгилочар тадбирлар, экскурсия дастурига тегишли бўлган қўшимча битимлар тузилади.
Савдо мақсадларида денгизда сузиш кодексининг бобларидан бири кемани муайян муддатга фрахт қилиш (тайм-чартер) тўғрисидаги шартномага бағишланади. Ушбу шартнома туристик ва бошқа мақсадларда йўловчиларни оммавий ташиш учун денгиз кемаларидан фойдаланувчи турфирмалар ва бошқа ташкилотларга қизиқарлидир.
Кемани вақтинчалик фрахт қилиш шартномасига кўра кема эгаси белгиланган ҳақ (фрахт) эвазига фрахт қилувчига кемани ва кема экипажи аъзоларининг хизматларини йўловчи, юк ташиш учун ёки бошқа тижорат мақсадларида муайян муддатга тақдим этиш мажбуриятини олади. Бундай шартномани расмийлаштиришда унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: тарафлар номи; фрахт қилиш мақсади; кема номи, унинг техник ва фойдаланиш кўрсаткичлари (юк кўтариш қобилияти, тезлиги ва б.); сузиш ҳудуди; кемани топшириш ва қайтариш вақти ва жойи; фрахт қиймати; тайм-чартернинг амал қилиш муддати.
Бутун тайм-чартер муддати мобайнида кемани соз ҳолатда сақлаш кема эгасининг мажбурияти ҳисобланади. Фрах­т қилувчи кемадан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаши шарт — одатда ҳақ муайян муддат (ярим ой, бир ой) учун олдиндан аванс тариқасида тўланади. Ҳақ тўлаш муддатларига риоя қилинмаган ҳолларда кема эгаси шартномани бекор қилиш ва кемани чақириб олишга ҳақли.
Тайм-чартер шартномасига кўра капитан ҳамда экипажнинг бошқа аъзолари кема эгасининг кемани бошқариш, ички тартиб ва экипаж таркибига оид фармойишларига бўйсуниши лозим. Кемадан тижорат мақсадларида фойдаланишга оид фармойишларни фрахт қилувчи беради. Бунда фрахт қилувчи кемадан шартномада назарда тутилмаган мақсадларда ёки битимда назарда тутилмаган сузиш ҳудудида фойдаланишга ҳақли эмас.
Савдо мақсадларида денгизда сузиш кодексида кемани экипажсиз фрахт қилиш (бербоут-чартер) шартномаси ham nazarda tutilgan. Кемани экипажсиз фрахт қилиш шартномасига кўра кема эгаси белгиланган ҳақ (фрахт) эвазига фрахт қилувчига муайян муддатга фойдаланиш ва эгалик қилишга экипаж билан комплектланмаган ва жиҳозланмаган кемани йўловчи, юк ташиш учун ёки бошқа тижорат мақсадларида тақдим этиш мажбуриятини олади. Бу ҳолда фрах­т қилувчи кема экипажини мустақил равишда комплектлайди. Команда илгари мазкур кема экипажи аъзоси бўлган ёки бўлмаган шахслардан ташкил топиши мумкин. Экипажни комплектлаш усулидан қатъи назар, унинг барча аъзолари фрахт қилувчининг барча буйруқларига бўйсунишлари шарт. Бербоут-чартер шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: тарафларнинг номи; кема номи, класси, байроғи, техник ва фойдаланиш кўрсаткичлари; сарфлайдиган ёнилғи миқдори; сузиш ҳудуди; фрахт қилиш мақсади; кемани топшириш ва қайтариш вақти ва жойи; фрахт қиймати ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати.
Туризмда бербоут-чартердан кўпинча кичик елканли кемалар – яхталарда саёҳат қилишда фойдаланилади. Яхталарнинг кўплаб моделлари мавжуд бўлиб, улар катта-кичиклиги ва ком­фортабеллиги билан фарқ қилади. Яхта экипажсиз ижарага олинган тақдирда, кемани мустақил бошқаришни хоҳлаган ижарачи шкиперлик гувоҳномасига эга бўлиши лозим. Яхтада саёҳат қилиш учун чет эл портларига киришда виза талаб этилмайди.



Download 1,47 Mb.
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Агар денгизда йўловчи ташиш круиз хусусиятига эга бўлса

Download 1,47 Mb.