Денгиз круиз кемаларидахизматкўрсатиш




Download 1,47 Mb.
bet24/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

5.2. Денгиз круиз кемаларидахизматкўрсатиш
ХХ асрохирида круиз индустрияситуристикбизнеснингэнгжадалривожланаётгансекторигаайланди.
Маълумки, круиз дегандасувтранспортитурларидасаёҳатқилиштушунилади. У оролқирғоғибўйлабэкскурсияқилишни, порт шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни, шунингдек денгиз ва дарё лайнерлари бортида дам олишни ўз ичига олади.
Жаҳонда круиз компаниялари жуда кўп (100 дан ортиқ) бўлиб, уларнинг бир қисми Круиз компаниялари халқаро уюшмасига аъзодир. Круиз бизне­си соҳасидаги энг машҳур ташувчилар қаторига «Cарнивал Cруисе Линес», «Cэлебрате Cруисес», «Роял Cариббеан Интернатионал», «Принcэсс Cруисес», «Cоста Cруисес», «Норwэгиан Cруисе Линес» компаниялари киради.
Круиз компаниялари, шунингдек уларнинг флоти кўрсатиладиган хизматлар тоифасига қараб (меҳмонхоналар сингари) тоифаларга ажратилади. Аксарият йирик круиз компаниялари оммавий истеъмолчига қараб мўлжал олса-да, улар кўрсатадиган хизматлар «4 — 5 йўлдуз» даражасидадир. Олий тоифа («6 йўлдуз») кемалар атиги тўртта бўлиб, улар «Сеаборн», «Радиссон Севен Сеас Cруисес», «Cунард Лине» ва «Силверсеа Cруисес» компанияларига тегишли. Мазкур компанияларнинг кемалари камида 200 — 250 йўловчига мўлжалланган бўлиб, уларга ҳашаматли апартаментларда эксклюзив дам олиш ҳамда саёҳатчиларнинг одатлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олувчи хизматлар таклиф қилинади. Бундай компа­нияларнинг хизматларидан кема бортида ўтказилган ҳар бир кун учун 1000 АҚШ доллари ва ундан кўпроқ ҳақ тўлашга қодир бой одамлар фойдаланади.
Оммавий туризмга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган денгиз круиз кемалари 1700 дан 2600 тагача йўловчи сиғадиган кўп палубали улкан кемалардир. Замонавий кемаларнинг ўртача тоннажи 75 000 т дан 100 000 т гача етади.
«Роял Cариббеан Интернатионал» ва «Cэлебрате Cруисес» компанияларининг денгиз лайнерлари ўзининг қулайликлари билан ажралиб туради. «РоялCариббеан» компаниясинингденгизфлотиуч класс: Радианcэ, ВисионваВоягерклассларигамансубкемаларданиборат.
Радианcэ кемаларинингинтерериўзинингшинамлигибиланфарққилади. Кўпсонлидарчаларденгизманзаралариникузатишимкониниберади. Каюталарнингярмиданкўпроғииндивидуалверандагаэга. Висионклассигамансуб 6 кеманингбарчасиўзигахослигиваташқикўринишибиланажралибтуради. Воягерклассикемаларибошқа круиз кемалариданкатталигибиланфарққилади, чунки улар каттамайдонларниталабқилувчитурлизамонавий техника воситаларибиланжиҳозланган.
Бугунги кунда жаҳондаги энг катта (ва қиммат) круиз лайнери 17 палубали гигант «Воягер оф тҳе Сеас» ҳисобланади. 1999 йилда сувга туширилган бу кема «Роял Cариббеан Интернатионал» компаниясига тегишли. Унинг сув сиғими 142 000 т, бортга олиши мумкин бўлган йўловчилар сони — 2200 меҳмон ва 1180 экипаж аъзоси, ўртача тезлиги — 50 км/соат. Кеманинг ўлчамлари ҳам ақлни лол қолдиради: узунлиги – 311 м, кенглиги – 47 м, баландлиги – 70 м.
Ушбу денгиз лайнерининг ўзига хослиги шундан иборатки, унинг бортида биринчи марта қуйидагилар қурилган: конкида учиш майдончаси, алпинизм билан шуғулланиш учун девор ва ҳақиқий кўча — тўрт палуба баландликдаги ойнаванд гумбаз остида променад. Кемада ресторанлар ва барлар, дискотекалар, уч ярусли театр, тунги клублар, казино, кутубхона, кинотеатр, кўп сонли бассейнлар (жакузи билан), болалар ва катталар учун “сувтоғлар”, сауна, спорт иншоотлари (голф майдони, роликодром, баскетбол майдончаси, узунлиги 400 м бўлган югуриш йўлаги, фитнес-студия, 900 томошабинга мўлжалланган муз майдони), табиий солярий, гўзаллик салони, массаж кабинети, вертолёт майдончаси ва ҳоказолар бор. Палубалар ўртасида ўн тўртта ойнаванд лифт ёрдамида алоқа қилинади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 2000 ва 2001 йилларда яна иккита шундай мегалайнер – «Эхплорер оф тҳе Сеас» ва «Адвентуре оф тҳе Сеас» сувга туширилди.
Денгиз круиз лайнерларининг каюталари майдони, интеръерининг ранг-баранглиги, қулайликлар (душ, ванна, жакузи) тўпламининг катталиги билан ажралиб туради. Бу, табиийки, уларнинг нархида ҳам акс этади. Каюталар нархи уларнинг катта-кичиклиги, ухлаш ўринлари сони ва жойлашиши (устма-уст ёки ёнма-ён), палубанинг баландлиги (одатда юқори палубадаги каюталар қуйи палубадаги ка­юталардан қимматроқ), палуба узунлиги бўйича жойлашган ўрни (кеманинг орқа қисми, олд қисми, ўрта қисми), балконлар, дарчалар, иллюминато­рлар бор-йўқлигига боғлиқ.
Ички каюталар нисбатан арзон юради. Улар сунъий манбалар — лампалар, торшерлар, бра ёрдамида ёритилади. Каюталар турли кемаларда ҳар хил таснифланади, аммо умумий ҳолда у қуйидаги кўринишга эга бўлади: балконли «люкс» каюталар; дарчали каюталар; ички каюталар.
Круизларни амалга оширишда мижозларнинг дам олишини ташкил этиш уларга хизмат кўрсатишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Круиз кемаларида турли клублар (шу жумладан болалар клублари) ишлайди, машҳур рассомлар ва ҳайкалтарошларнинг кўргазмалари ўтказилади, турли томоша ва шоулар ўтказиш учун ак­тёр ва «эстрада йўлдузлари» таклиф қилинади.
Круиз компаниялари мижозларга хизмат кўрсатиш тадбирларини мунтазам кенгайтириб боради. Масалан, «Роял Cариббеан Интер­натионал» компанияси ўз лайнерларида тўй ўтказиш, юбилейларни тантанали равишда нишонлашни таклиф қилади.
Круиз кемалари бортида оилавий дам олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кичик ёшдаги болаларга гуруҳда ёки индивидуал тарзда энага хизматлари кўрсатиш назарда тутилган. Болалар клублари ишлайди, турли ёшдаги болалар учун ҳар хил кўнгилочар тадбирлар ташкил этилган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, лайнерларда баъзи бир тадбирларга ташриф буюрувчилар ёши чегараланган.


Download 1,47 Mb.
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Денгиз круиз кемаларидахизматкўрсатиш

Download 1,47 Mb.