• Худди шу саёҳатни ташкиллаштириш талабларини аниқлаб беради
  • Йўловчи поэздида жойларни банд қилиш ва билетларни олдиндан сотиш.
  • Эвропада поэздлар кўйидагича таснифланади




    Download 1,47 Mb.
    bet20/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Эвропада поэздлар кўйидагича таснифланади:
    ТД - қиталараро экспресс;
    ЖC - халқаро экспресс;
    ЖCЛ - тезюрар суперекспресс;
    ТЕЭ - фирма экспресси;
    ЭC - тезюрар экспресс ва х.к.
    ** Экскурсиялар амалиётида ташриф буюрувчиларни ташиш шаҳар темир йўл транспортида (метро ва трамвай) амалга оширилади. Япония ва Франция амалиёти кўрсатишича, юқори тезликдаги темир йўлнинг халқаро ташишлари авиация билан бемалол рақобатлаша олади.
    Гурухли темир йўл турлари. Ташиш қоидалари: жадвалли поэздлардаги (умумфойдаланиш поэздлари) темир йўл саёҳатлари кўпинча гурухли саёҳат шаклида, яъни туристлар саёҳатининг махсус шакллантирилган гуруҳларида ташкил қилинади. Бундай саёҳатларда йўловчи поэздларидан туристларни дам олиш жойига олиб бориш ва қайтадан олиб келиш учун фойдаланилади. Дам олиш жойида хизмат кўрсатиш меҳмонхона, турбаза ёки бошқа жойларда амалга оширилиши мумкин.
    Доимий жадвалли йўловчи поэздларида туристларни ташиш -транспорт гурухли маршрутини ташкил қилишнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
    Худди шу саёҳатни ташкиллаштириш талабларини аниқлаб беради:

      1. Туристик маршрутларни тузиш;

      2. Хар бир туристик ташкилот томонидан маъқулланган жадвалларга мувофиқ ҳолда туристик гуруҳларнинг йўналиши ва қабули ҳақида туристик ташкилотлар билан келишувни амалга ошириш;

      3. Туристик - экскурсион ташкилотлар билан темир йўл транспорт корхоналари орасидаги ўзаро алоқаларни амалга ошириш.

    Йўловчи поэздида жойларни банд қилиш ва билетларни олдиндан сотиш.
    Жойларни банд қилиш ўзаро келишилган режалар асосида амалга оширилади. Ўз поэздлари мавжудлигида ёки туғри платскарт билан чипталарни расмийлаштириш имконияти борлигида транзит поэздларига гуруҳларни олиш режалаштирилмайди.
    Жойларни банд қилишга буюртмаларни қабул қилиш поэзд жунатилишидан 45 сутка олдин, йўл ҳужжатларини расмийлаштириш эса - темир йўл ходими кўрсатган муддатда бажарилади.
    Агар туристик гурухларнинг бир поэзддан бошқасига ўтишлари кўзда тутилса, уларга туғри платскартали чипталар бутун йўл учун сотилиши керак.
    Туғри платскарта. Туғри платскартали чипталарни расмийлаштиришда утириш жойига эга бўлган қаттиқ йўловчи поэздида юриш учун бутун йўлга битта чипта олинади. Унга 2та компостер солинадн: биринчиси (игнали) поэзд номерини ва бошланғич жўнатиш станциясидан жўнаш вақтини кўрсатади, иккинчиси ва кейингилари (мастик) поэзд номерини ва қайтадан утириш пунктларидан жўнаш вақтини кўрсатади.
    Кўрсатилган чиптага поэзд ва вагон категориясига мос йўлга кўшимча тулов квитанцияси берилади. Қайтадан утириш пунктларидан чиқиб кетиш учун расмийлаштирилган қушимча тулов квитанцияларининг юқори унг бурчагида кўйидаги кўринишдаги штамп қўйилади:
    TO’G’RI PLATS KARTA (stantsiya)
    °y
    20—yil
    Kassir /
    imzo
    Маҳаллий шароитларга боғлик равишда утириш жойига эга бўлган қаттиқ вагонларда ёки шаҳар атрофидаги поэздларда қайта утириш пунктларидан олдин ёки кейин утишга рўхсат берилади.
    «Бориш» ва «келиш» чипталарининг қиймати бир вақтнинг ўзида туланса, иккита гурухли чипта берилади.
    Буюртма берилганда хар бир буюртма килинган жойга қанча чипта олинишидан қатъий назар бир марта белгиланган микдордаги комиссион йиғим туланади.
    Кузги, қишки ва баҳорги таътил вақтида яъни 1 октябрдан 15 майгача, ўқувчилар учун туристик гурухларни ташкил қилганда, темир йўл ўқувчиларга юмшоқ 4та ва 2 та ўринли кўпе (СВ) вагонларидан ташқари ҳамма турдаги вагон ва поэздлар тарифининг 50% миқдорида чегирма берилади.
    Узоққа юрувчи ва шаҳар атрофи йўналишидаги поэздларда ўқувчиларнинг ташкиллаштирилган гуруҳларининг (10 киши ва ундан кўп) юриши учун укув муассасалари саёҳат мақсадлари кўрсатилган буюртмалар беради: биринчиси у эрга бориш учун, иккинчидан - у эрдан қайтиб келиш учун. У қўйидаги шаклда бўлади:

    Ўқувчилар учун гурухли буюртма шакли:


    Ўқув муассаси номи Sana


    № "
    1 октябрдан 15 май давр оралиғида ўқувчилар учун 50% чегирмали
    чипта олиш учун ГУРУХЛИ БУЮРТМА
    Станция (вокзал) бошлигига
    (nomi)
    станциямизгача гурухли имтиёзли чипта беришингизни сўрайман.
    Ўқувчилар гурухн кишидан иборат
    (YOzuv bilan)
    chiptani qabul qilish gurux boshlig'iga yuklatilsin
    (familiyasi)
    (уни хужжатининг номи ва рақами: талабалик гувоҳномаси, шахсий гувоҳнома, мактаб маълумотномаси ва бошқалар)
    МУХР

    Буюртмага биноан чипта кассалари ўқувчиларга қаттиқ умумий йўловчи вагонларда юриш учун махсус имтиёзли чипта (50% чегирмали) ва юқори категорияли поэзд ва вагонларда юриш холлари учун чегирмали қўшимча тулов квитанциялари (ГУ-57 шакл) беради (Тариф кўлланмаси №5}.


    1991 йилдан бошлаб ТЙВ «Экспресс 2» туристик ташишларни режалаштиришнинг янги тизимини жорий қилган. Бу тизимнинг асосий жиқатлари қўйидагилардан иборат:
    1. Режалаштириш йилига 2 марта ярим йилга амалга оширилади. Режалаштирилаётган йилнинг 1-ярим йиллигига ташкилот буюртмалари темир йўл бўлимларига жорий йилнинг 1 октябригача берилиши керак, темир йўл бу буюртмаларни ТЙВга ГВТСга компбютерга киритиш учун беради. 15 ноябрда туристик ташкилотлар ўз темир йўл бўлимларидан 1-ярим йил учун қайси буюртмалар тасдиқланганлигини билиб олишлари мумкин, Туристик ташкилотлар 15 ноябрдан бошлаб ва поэзд жунашидан 60 кун олдин ўз буюртмаларини тасдиқлашлари шарт. Тасдиқлангандан кейин турбюро ходимига паролб квитанцияси берилади, жойлар эса компбютер хотирасида сақланади. Агар жойни банд қилиш учун буюртма тасдиқланмаса. улар компбютер хотирасидан чиқариб юборилади. Чипталар сотиб олиш буюртмалари поэзд жунашидан 45 сутка олдин берилади.
    2-ярим йиллик учун туристик ташкилотларининг режа буюртмалари 1 мартгача қабул қилинади. 15 апрелда туристик ташкилотлар жавобни олишлари ва ўз муддатида буюртмани тасдиқлашлари мумкин.
    Туристлар гурухини ташишни режалаштиришда буюртмаларда 5та вариантдан иборат поэздни алмаштириш кўриб ўтилган бўлиши керак. Бунда биринчи кўрсатилган поэзд асосийси хисобланади, қолган турттаси эса- вариантлари.
    Режалаштирилган тизимда линия бўйича турист гурухларини олиш мумкин.
    Фойдаланилмаган темир йўл чипталарини қайтариб бериш тариф қўлланмасига мувофик равишда амалга оширилади. Агар фойдаланилмаган чипталар корхона, фирма, ташкилот ва муассасалар томонидан темир йўл станцияси кассаларига поэзд жўнашидан 7 сутка олдин берилса, уларга йўл кира хақининг тулиқ қиймати қайтарилади.
    Агар фойдаланилмаган чипталар поэзд жунашидан 3-7 кун орасида қайтариб берилса, у холда йўл кира хақи қийматининг 90%и қайтариб берилади, агар чипта поэзд жунашига 3 сутка ва ундан кам вақт қолганда топширилса, йўл кира қийматининг 80%и қайтариб берилади.
    Гурух бошлиғи томонидан битта ёки бир нечта чипталарни қоплашда индивидуал йўловчилар учун махсус қоидалар амал килади; агар чипта поэзд жунашидан 24 соат олдин берилса, унинг қиймати тулалигича қайтарилади, 6-24 соатгача - 90%, 6 соатдан камроқ бўлса, чипта қийматининг 75%и қайтариб берилади.
    Агар қайтиб келиш учун йўл чипталари олинган пунктларга позд жунашидан 3 сутка олдин топширилса, у холда йўл кира хақининг тулиқ қиймати қайтарилади, ундан кам кун қолганда топширилса чипта нархининг 75%и қайтарилади.
    Агар битта «туғри платскартали» чипта олинган жойига поэзд жунашидан 6-24 соат олдин қайтариб берилса, йўловчидан хамма қўшимча туловларни ўз ичига олган биринчи жунаш станииясидан қайта утириш станциясигача ва ундан тушириш станциягача булган йўл кира ҳақининг 10%и микдорида тулов олинади. Агар бу муддатдан кейин қайтариб берилса 25%и олинади.
    Агар гурухли чипта бўйича юборилаётганлар сони тўлиқ бўлмаса, гурух бошлиғи поэзд жунагунга қадар жунатиш станцияси (вокзал) бошлиғига буни қайд этиш учун гурух чиптасини кўрсатиши шарт. Фойдаланилмаган чипталар кассага қайтариб берилиши керак.
    Нақдсиз хисоб бўйича олинган гурухларли буюртмаларнинг йўл хужжатлари учун туловларни қайтариб бериш фақат чипта олган ташкилотнинг хисоб счетида претензион тартибда амалга оширилади. Фойдаланилмаган шаҳар атрофи чипталари учун пул қайтариб берилмайди.
    Юналишда темир йўл гурухларига хизмат кўрсатиш жунатувчи ва қабул килувчи туристик ташкилотлар орасидаги келишувлар, келишувга илова қилинадиган туристлар гурухининг кириш жадвали асосида амалга оширилади.
    Йўналтирувчи туристик ташкилот қўйидагиларни бажариши керак: қўйилган муддатдан 10 кун олдин телеграмма орқали гурухларнинг қачон киришини, туристлар сонини, этиб бориш санасини ва вақтини, поэзд ва вагон номерини тасдиқлаши; гурух бошлиғини туристлар рўйхати билан таъминлаши; маршрутга гурухларни факатгина қайтиб келиш учун чипталар мавжудлигида ёки қабул қилувчи ташкилот томонидан бундай чипталар билан таъминлаш ҳақидаги тасдиғи бўлгандагина йўналтириши керак.
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Эвропада поэздлар кўйидагича таснифланади

    Download 1,47 Mb.