• «NAVOIY» xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi. “ТЕРМЕЗ” халқаро аэропортининг ташқи кўриниши.
  • 4.1. Мамлакатимизда темир йўл транспорти фаолияти
  • " TASHKENT" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi




    Download 1,47 Mb.
    bet17/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    " TASHKENT" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi.


    "SAMARKAND" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi.

    "BUHARA" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi.

    "UУRGANCH" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi.


    «NAVOIY» xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi.

    ТЕРМЕЗ” халқаро аэропортининг ташқи кўриниши.
    4-МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


    Режа:
    4.1. Мамлакатимизда темир йўл транспорти фаолияти.
    4.2. Туристларнинг темир йўл хизматларидан фойдаланиши.
    4.3. Транспорт хужжатлаштириш.
    4.1. Мамлакатимизда темир йўл транспорти фаолияти
    Ўзбекистонда темир йўлда ташиш Ўзбекистон Республикаси 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти ҳақидаги» Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2000 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат ҳиссадорлик темир йўл компанияси низомига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» қарори билан тартибланади. Халқаро йўлларда, жумладан темир йўл транспорти билан йўловчи ташишнинг умумий қоидалари 1970 йил 22 октябрда тузилган «Саёҳатга шартнома тузиш бўйича халқаро конвенция», 1921 йил 20 апрелда имзоланган «Транзитнинг статуси ва эркинлиги ҳақидаги конвенция», 1961 йилдаги «Берн конвенцияси» ва бошқа кўплаб ҳалқаро меёрий ҳужжатлар доирасида ҳукуматлараро келишувлар орқали тартибга солинади.
    Ўзбекистон темир йўл тармоғини модернизация қилиш бўйича 2013 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган комплекс дастур қабул қилинган. Бу поэздлар паркини янгилаш, йўлларни қайта тиклаш, ихтисослаштирилган саноат корхоналарини реконструкция ва модернизация қилиш каби чора-тадбирлардир. Шунингдек, ушбу дастурда биз учун ва бутун минтақа учун янги бўлган юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поэздлар қатновини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Бу темир йўл транспорти ва унга нисбатан одамларнинг муносабатини тубдан ўзгартиради.
    «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти 31.12.1997 йил ташкил топди ва 28.06.2002 йилда Очиқ Акциядорлик Жамоаси "Ўзтемирйўлйўловчи"га айланди.
    «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ темирйўл йўловчи транспорти ишини янада яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини кўтариш, йўловчиларни ташиш бошқарувини такомиллаштириш ва темир йўл транспорти бошқармаларини бозор иқтисодиэти муомилаларини ташкил қилишда шароитлар яратиш учун ташкил топди.
    Ташкилотнинг марказий бошқармаси қуйидаги манзил бўйича
    жойлашган: Тошкент ш., Туркистон кўчаси 7. Ташкилот асосий фаолияти бўйича 7 та регионал филиаллардан иборат: Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Хорезм, Сурхандарё, Қашқадарё ва Оролбўйи, Ўзбекистон Республикаси ўша вилоятларида жойлашган. Ундан ташқари, ташкилот қуйидаги филиаллардан хам иборат:

    • Пассажир поэздларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш;

    • пассажир вагонларини экипировкаси ва хизмат кўрсатиш филиали;

    • темирйўл агентстлиги;

    • туризм, реклама и маркетинг тадқиқотлар агентлиги; махаллий йўналишда йўловчилар ташишини ташкил қилиш сервис-экспресс филиали;

    • давлатлараро йўналиши ва коммерция ишларида йўловчилар ташишини ташкил қилиш филиали.

    Жамоанинг устав бўйича капитали 51,4 млрд. сумни ташкил қилади, 500 номинал миқдорида 102 812 890 оддий акцияларга бўлинган.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    " TASHKENT" xalqaroaeroportining tashqi ko‘rinishi

    Download 1,47 Mb.