• 4.2. Туристларнинг темир йўл хизматларидан фойдаланиши
  • Ташиш қийматига қуйидагилар киради
  • Натижада 2000 - 2006 йилларда умуман олганда 35 та вагон харид қилинди




    Download 1,47 Mb.
    bet19/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Натижада 2000 - 2006 йилларда умуман олганда 35 та вагон харид қилинди:

    • 25 вагон - Германия маҳсулоти;

    • 4 вагон, 2003 йил Тошкент пассажир вагонларини ремонт қилиш заводи ва

    Твер вагонқуриш заводи хамкордикда йиғилган вагонлар олинди; - 6 та жуда қулай 61 - 4441 моделли вагонлар «Регистан» тезюрар электропоэзди учун.
    Ундан ташқари, 2003 йил февралдан Тошкент - Самарқандн йўналиши бўйича № 49/50 электропоэзди юришни бошлади . Эз пайтида Чимган ва Чорвоқ дам олиш зоналарини боғловчи Тошкент - Ходжикент электропоэзда юриши мўлжалланган.
    Янги ва мустаққил Ўзбекистон Республикасига, унинг тарихи, маданияти, қадимий тарихий обидаларига қизиқиш кучайганини инобатга олган ҳолда «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖда Туризм, реклама ва маркетинг тадқиқотлар агенствоси мавжуд бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири "Буюк ипак йўли" шаҳарлари бўйлаб темир йўл транспортида туристларни ташиш ва хамма туристик хизматларни кўрсатишдир.
    Темир йўл йўловчи транспорти фаолиятининг асоси ҳалқаро ҳамда, шаҳарлар ва минтақалараро ички ташишлар, яъни ташиш бўйича хизмат кўрсатишдан иборат. Халқаро қоидалар бўйича ётоқ вагонларнинг хизматлари жамоавий жойлаштириш хизматларига, вагон-ресторанларнинг хизматлари эса овқатланиш хизматларига киради.


    4.2. Туристларнинг темир йўл хизматларидан фойдаланиши
    Темир йўлда ташиш шартномасига мувофиқ йўл йўловчи ва унинг юкини манзилига этказиб бериш, ҳамда унга чиптасига мувофиқ жой бериш мажбуриятини, йўловчи эса йўл ҳақини ва агарда юки нормадан кўп бўлса уни ташиш ҳақини белгиланган тариф бўйича тўлаш мажбуриятини олади.
    Ташиш шартномасининг тузилганлиги чипта олиниши билан рўй беради.
    Ташиш қийматига қуйидагилар киради:
    -ташиш тарифи бўйича йўлда маълум масофага бориш ҳақини тулаш;
    -платскарта баҳоси (йўловчининг турли классдаги ётоқ вагонларда жойлашиш ҳуқуқи);
    -йўлда бахтсиз ҳодисалар рўй бериши мумкин бўлгандаги суғурта ҳақи;
    -билетларни олдиндан сотиш хизмати учун ҳақ тўлаш ва х.к.
    Айрим ҳолларда хизматлар ҳақига турли маҳаллий йиғимлар ва қўшимча туловлар, масалан чиптани ўйга ёки ишхонага этказиб бериш ҳақи ҳам кириши мумкин. Қўшимча хизматларга (овқат, ичимликлар, чойшаб) алохида ҳақ туланади. Темир йўл транспортида хизматнинг сифати поэзднинг шакли (почта, йўловчи, тезюрар, фирма поэздлари) ва жойлаштириш классига (умумий вагон, қаттиқ, юмшоқ платскарт, шунингдек И класс ётоқ вагон) боғлиқ.
    Кейинги пайтларда Россияда линияли, айланма ва радиал экскурсион йўналишлар бўйича махсус туристик поэздларда чартер ташишлар амалда амалга оширилмаяпти.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Натижада 2000 - 2006 йилларда умуман олганда 35 та вагон харид қилинди

    Download 1,47 Mb.