Туристларни темирйўл транспортида ташиш




Download 1,47 Mb.
bet21/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Туристларни темирйўл транспортида ташиш. Темирйўл транспорти ўрта масофаларга туристларни мақбул нархларда тез ва қулай шароитда етиб боришларини таъминлайди. Алоҳида холларда темирйўл транспортидан туристик саёҳат мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин. Туристларни темирйўлда ташиш туризм транспорт таъминотининг самарали воситаси ҳисобланади. Саёҳатнинг юқори шинамлиги, юқори тезлик ва мақбул нархларда туристлар гуруҳини ихчам жойлаштириш бу транспорт турини кичик ва ўрта масофаларга ҳаракатланишда рақобатбардошлигини оширади. Темирйўл транспортидан ички ва чегара яқинида сайру томоша, экскурсион сафарлар ва дам олиш кунларини ташкил этишда кўпроқ фойдаланилади. Ўтган давр мобайнида минглаб километр янги темир йўл линиялари барпо этилди. Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Бухоро, Тошкент – Қарши йўналишларида “Регистон”, “Шарқ” ва “Насаф” тезюрар пойездларининг қатнови йўлга қўйилди. Тошкент марказий темир йўл вокзали ва бошқа шахарларимиздаги вокзаллар қайта реконструкция қилинди, таъмирланди, янгилари барпо этилди. Халқаро ва махаллий йўналишларда қатновчи поъездларда кўрсатилаётган хизматлар сифати замон талаблари даражасига кўтарилди.


Қабул қилувчи турфирма эса қўйидагиларни ташкиллаштириши керак: туристларни кўтиб олиш, ўзининг (ижара) автотранспорти билан, озик-овкат билан таъминлаши; келадиган туристлар сонига мулжалланган (телеграммада кўрсатилган) этарли жойларни тайёрлаб кўйиши; ўз шахрининг озик-овкат корхоналари билан хизмат кўрсатиш учун келишув тузиш ва бериладиган таомларнинг ўз вақтида берилиши хамда сифатини назорат қилиб туриши; тулиқ ҳажмда экскурсион хизмат кўрсатиш дастури билан хамда нақд хисобга қўшимча хизмат (қўшимча экскурсиялар, кунгил очар тадбирлар ва бошқалар) билан табминлаши.


Туристларни кўтиб олиш ва экскурсия қилдириш поэздларнинг келиш ва кетиш жадвалига мувофиқ равишда хохлаган вақтда амалга оширилиши керак (бу келишувда кўрсатиб ўтилган бўлиши шарт).
Темирйўлчиларимиз олдида ҳам улкан вазифалар турибди. Хусусан, Жиззах - Янгиэр йўналиши бўйича электрлаштирилган икки йўлли темирйўл тармоғи ва Янгиэр - Фарҳод йўналиши бўйича электрлаштирилган бир йўлли темирйўл тармоғи қурилишини ниҳоясига этказиш, Мароқанд - Қарши ва Қарши - Термиз йўналиши бўйича стратегик аҳамиятга эга бўлган темирйўл тармоқларини электрлаштириш лойиҳаларини амалга оширишга киришиш зарур.
Бу, ўз навбатида, сарф- харажатларни 20 фоизга камайтириш ва йўловчи ҳамда юкларни манзилга этказиш тезлигини 1,3 баробар ошириш имконини беради.
Шу билан бирга, йўловчи ташиш локомотивлари паркини янгилаш, юк ташиш локомотивлари ҳамда вагонларини модернизация қилиш ва қайта тиклаш, темир йўлларни модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш лозим. Шулар қаторида Испаниянинг «Талго» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент - Самарқанд темирйўл участкасида Ўрта Осиёда биринчи бор бунёд этиладиган тезюрар темирйўл магистралини қуриш ва фойдаланишга топшириш ишларининг белгиланган муддатларда якунланишини таъминлаш даркор.
Ўзбекистон ҳудудида юкларнинг ички ва халқаро транзитини ишончли равишда таъминлайдиган транспорт ва логистика тизимларини такомиллаштиришга қаратилган изчил ишларни 2011 ва ундан кейинги йилларда давом эттиришимиз лозим.



Download 1,47 Mb.
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Туристларни темирйўл транспортида ташиш

Download 1,47 Mb.