• 1.1. Ўзбекистонмиллийиқтисодиётида туризм тармоғинингўрни
  • М А Ъ Р У З А М А Ш Ғ У Л О ТЛ А Р И




    Download 1,47 Mb.
    bet2/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    М А Ъ Р У З А М А Ш Ғ У Л О ТЛ А Р И

    1-МАВЗУ. « ЛОГИСТИКА» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.




    Режа:
    1.1. Ўзбекистон миллий иқтисодиётида туризм тармоғининг ўрни.
    1.2. Транспортда хизмат кўрсатишнинг иқтисодиётдаги ўрни.
    1.3. Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни.
    1.4. Курснинг мақсадива вазифалари.


    1.1. Ўзбекистонмиллийиқтисодиётида туризм тармоғинингўрни
    Республика миллий иқтисодиётида туризм тармоғининг ўрни ва аҳамияти халқаро туризм соҳасидаги Ўзбекистоннинг рақобатдаги устунликлари, халқаро алоқаларнинг ривожланишида мазкур тармоқнинг аҳамияти ҳамда иқтисодий ўсишга қай даражада имконият яратиши билан белгиланади. Ўзбекистон туристлар эътиборини ўзига тортадиган мамлакат. У туристларга гўзал шаҳарлар ва хушманзара жойларни, турли-туман ландшафтларни таклиф қилади, қадимги ва бой тарихга эга обидаларни намоён қилади. Шунинг учун Ўзбекистонга қизиқиш бутун дунёда кучли.
    Бугун республикамиз ҳудудида турли даврларга тааллуқли 4 мингдан зиёд меъморчилик ва санъат ёдгорликлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Айни пайтда фаолият кўрсатаётган 865 та туристик ташкилотнинг иш самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифати ҳам ошиб бормоқда. ўтган йили саёҳатчилар сони 2011 йилдагига нисбатан 17,5 фоизга, хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар миқдори 15 фоизга ўсгани ҳам шу йўналишда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги самарасидир. Демак, туризм, ўз навбатида, аҳоли бандлиги таъминлаш ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим соҳага айланиб бораяпти, десак муболаға бўлмайди1.
    туризм соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, жумладан, «Туризм тўғрисида», «Суғурта фаолияти тўғрисида», «Лицензияланадиган фаолият турлари тўғрисида»ги қонунларга, Солиқ ва Божхона кодексларига туристик бозорда юз бераётган янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш лозим. Энг муҳими, ҳавола нормаларни имкон қадар камайтиришга жиддий эътибор қаратиш керак. Зеро, бугунги кунда туризм соҳасида тизимлаштиришга муҳтож бўлган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда қўлланилади.

    Download 1,47 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    М А Ъ Р У З А М А Ш Ғ У Л О ТЛ А Р И

    Download 1,47 Mb.