Транспортда хизмат кўрсатишнинг иқтисодиётдаги ўрни




Download 1,47 Mb.
bet3/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

1.2. Транспортда хизмат кўрсатишнинг иқтисодиётдаги ўрни
Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига Мустақилликка эришилгандан сўнг ташкил этилган «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпаниясининг ҳам ҳиссаси қўшилмоқда. Ҳозирга кунда миллий авиакомпаниямиз тасарруфида 11 та аэропорт мавжуд бўлиб, улардан бештаси — Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Термиз аэропортлари халқаро мақомга эга.
Тошкент аэропорти 2001 йилда қайта таъмирдан чиқарилган бўлиб, унда соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Ҳар йили Тошкент аэропорти хизматларидан 2 миллион киши фойдаланади. Тошкентдан дунёнинг аксарият йирик шаҳарларига, жумладан, Амрицар, Амстердам, Андижон, Анталия, Анқара, Ар-Риёд, Афина, Ашхабод, Баку, Бангкок, Бахрейн, Белград, Бирмингем, Бишкек, Бодрум, Бухоро, Ганое, Дакка, Деҳли, Доха, Душанбе, Екатеринбург, Ереван, Жидда, Зарафшон, Иркутск, Исломобод, Истамбул, Карачи, Киев, Краснодар, Красноярск, Куала — Лумпур, Лондон, Минск, Москва, Навоий, Наманган, Нижнекаменск, Нижний Новгород, Новосибирск, Нукус, Нью-Йорк, Олма-Ота, Омск, Осака, Париж, Пекин, Перм, Сайгон, Самара, Самарқанд, Санкт-Петербург, Сеул, Симферопол, Рига, Рим, Ростов, Тбилиси, Тел-Авив, Термиз, Техрон, Токио, Тюмен, Урганч, Урумчи, Уфа, Фарқона, Франкфурт, Хабаровск, Челябинск, Чулпон-ота, Шаржа, Қарағанда, Қарши, Қозон шаҳарларига самолётларда етиб бориш мумкин. Тошкент аэропортида йўловчилар қулайлиги учун кенг ва қулай мебеллар билан жиҳозланган кутиш майдонлари, куни бўйи ишловчи паспорт, божхона, чегара назорати хизматлари, маълумотхона, юкларни конвейерда ташиш хизматлари, халқаро телефон, чипталарни сотиб олиш ва бандлаш кассалари, Дутй—фреэ дўконлари, ресторанлар, барлар, тамаддихоналар, валюта айирбошлаш пунктлари, ўта нуфузли меҳмонларга хизмат кўрсатиш ВИП майдони, қулайлиги оширилган СИР майдони кабилар ташкил этилган.
Тошкент аэропортида «Ўзбекистон Ҳаво йўллари», «Бритиш Медитеррениен Эйруэйс», «Азиана Эйрлайнз, ИНК», «Авиализинг», «Эрон Эйр», «Люфтганза», «Турк Ҳаво Йўллари», «Тбилавиамшени», «Уралские Авиалинии», «Стримлайн», «Эйр Казахстан», «Авиалинии Украину», «Точикистон», «Армянские авиалинии», «Белавиа», «Пулково», «Пермские авиалинии», «Кавминводуавиа», «Татарстан», Компания -ТСС (Авиатион) Лимитед, «Аэрофлот — Российские авиалинии», «Аэрофлот — Дон», «Сибир», «Красноярские авиалинии», «Самара», «Трансаэро», «Домодедовские авиалинии», «Русаэро», «Имейр», «Тапо-Авиа» каби авиакомпанияларга хизмат кўрсатилади.
Франция, Исроил, Скандинавия мамлакатлари, Англия, Жанубий Корея ўзларининг юк самолётлари учун транзит аэропорт сифатида Тошкент аэропортидан фойдаланишади. Тошкент аэропортида дунёда ишлаб чиқарилаётган барча самолёт турларини қабул қилиш мумкин.
Самарқанд аэропорти соатига 400 йўловчига хизмат кўрсата олади. Самарқанддан Тошкент, Москва, Санкт-Петербург, Симферопол, Қозон шаҳарларига, шунингдек, Япония ва Европа мамлакатларига етиб бориш мумкин. Аэропортда ВИП — ва CИП — майдонлари, кутиш майдонлари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, авиакассалар, почта хизмати хонаси, халқаро ва шаҳарларо телефон хизмати, барлар, ресторан, валюта айирбошлаш шоҳобчаси бор, янги «Дутй—фреэ» дўкони очилиши устида иш олиб борилмоқда. 2004 йилда Самарқанд аэропорти МДҲ мамлакатларидаги йилига 100 мингтагача йўловчига хизмат кўрсатувчи аэропортлари орасидаги «Йилнинг энг яхши аэропорти» конкурсида ғолиб бўлган.
Янги Бухоро аэропорти 1997 йилда ишга туширилиб, халқаро мақомга 1999 йилда эришган, соатига 150 йўловчига хизмат кўрсатади. Унда кенг кутиш майдони, буфетлар, дуконлар, медпункт, юкларни сақлаш хонаси, миллий анъаналарда безатилган ВИП— ва CИП— майдонлари мавжуд. Бухоро аэропортидан Тошкент, Москва, Санкт-Петербург шаҳарларига, шунинг МДҲ мамлакатлари ва бошқа давлатларга учиш мумкин.
Янги Урганч аэропорти соатига 300 йўловчига хизмат кўрсатади. Унда кутиш майдони, тиббиёт пункти, барлар, кафе, валюта айирбошлаш шоҳобчаси, сувенирлар дўкони мавжуд, аэропортдан Тошкент, Москва шаҳарларига ва дунёнинг бошқа мамлакатларига учиб бориш мумкин.
Ўзбекистон туризмининг ривожланишига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат ҳиссадорлик темирйўл компанияси ҳам ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Бу ташкилот 1994 йилнинг 7 ноябрида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 4000 километрга яқин узунликдаги темир йўлларга эга. Ташкилот томонидан Тошкент-Самарқанд орасида шинам тезюрар поезд қатнашининг ташкил этилиши туристлар учун катта қулайликлар яратиб берди. Ташкилот томонидан Самарқанддан Сурхондарё вилоятига ўтувчи темир йўл тизими такомиллаштирилмоқдаки, бу ҳам Ўзбекистон туризмининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир. Шунингдек, мустақил Ўзбекистон асосий тармоғи бўлиб ҳисобланган халқаро Трасека лойиҳаси асосида Тошкентдан Фарғона водийси орқали қўшни мамлакатларга чикиб кетувчи темир йўлнинг қурилиши ҳам Ўзбекистонга келувчи халқаро туристлик оқимини орттириши мумкин.
Тошкентдан Тошкент— Самарқанд, Тошкент— Москва, Тошкент — Қўнғирот, Тошкент— Шовот, Тошкент— Саратов, Тошкент— Термиз, Тошкент— Уфа, Тошкент— Ҳарков, Тошкент— Андижон, Тошкент— Бухоро, Тошкент— Китоб йўналишларида қатновчи поездлар жўнатилади ва қабул қилинади, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида Андижон - Бухоро, Қўнғирот - Бейнов, Душанбе -Астрахан, Кўлоб— Астрахан, Ленинобод— Саратов, Душанбе — Конибодом, Конибодом — Қўргонтепа поездлари ҳам ҳаракатланади.
Айни пайтда юртимизда транспорт коммуникация тизимини ривожлантириш масаласига республикамизни жадал тараққий топтиришнинг асосий шарти ва мезони сифатида катта аҳамият берилмоқда.
Сўнгги йилларда барпо этилган, умумий узунлиги 633 километрни ташкил қиладиган Навоий – Нукус, 233 километрлик Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл магистраллари, Қамчиқ довони орқали ўтадиган тезкор автомобиль йўлининг бу борадаги ўрни ва аҳамияти қанчалик беқиёс эканини ҳаммамиз яхши англаймиз. Бу йўллар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ягона транспорт тармоғига ишончли тарзда бирлаштириб, минтақамизда мавжуд бўлгн бой минерал – хомашё ва табиий ресурсларни ўзлаштириш учун кенг имкониятлар яратди ва туризм инфротузилмасини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



Download 1,47 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Транспортда хизмат кўрсатишнинг иқтисодиётдаги ўрни

Download 1,47 Mb.