• 1.4. Курснинг мақсади ва вазифалари
  • Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифалар қўйилади
  • Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш транспорт хизматлари




    Download 1,47 Mb.
    bet5/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш транспорт хизматлари


    кўрсатишнинг энг муҳим масаласи бўлиб, у ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни, транспорт воситаларининг ҳаракатини таъминловчи турли хизматлар профессионал тарзда ва уюшқоқлик билан ишлашини, йўловчилар ҳам хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишини, экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни назарда тутади.
    Туристларнинг уюшган гуруҳларини ташиш маршрутлар ишлаб чиқиш, чипталарни буюртма қилиш, транспортда жойлаштириш, тур дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ айрим ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги учун туристик фирмалар транспорт компаниялари билан яқин алоқалар ўрнатишига тўғри келади.
    1.4. Курснинг мақсади ва вазифалари
    «Туристларга транспорт хизмат кўрсатишни ташкил қилиш» фанининг асосий мақсади ички ва халқаро туризмда транспорт хизматларини амалга оширишда туристларнинг эҳтиёжларини тўла қондиришдан иборат бўлган масалаларни талабаларга ўргатиш.
    Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифалар қўйилади :

    • Туристларгаҳавотранспортидахизматкўрсатиш

    • Авиачипта – авиаташиштўғрисидагишартноманитасдиқловчиҳужжат

    • Авиачипталарнибронлаштиришзамонавийтизимлари

    • Ҳаволайнерларидакўрсатиладиганхизматларнингасосийтурлари

    • «Ўзбекистонҳавойўллари» МАКдайўловчиларташиш

    • Ҳаракатланадигантаркибтаснифиҳамдатуристикавтобусларгақўйиладиганталаблар

    • Туристларгасувтранспортидахизматкўрсатиш

    • Туристларниҳайвонлардаташиш

    • Саёҳатлардахавфсизликнингумумиймасалалари

    • Буюкипакйўлидагитранспортвоситалари

    Сўнгги йилларда туризм индустрияси аксарият мамлакатларда муҳим ўринлардан бирини эгалламоқда. Туризм индустрияси ишлаб чиқарадиган туристик маҳсулот, хизматлар ва товарларнинг таркиби анча катта ва ранг-баранг комплексини ўз ичига олади. Бу маҳсулотлардан кишилар саёҳат қилишда, шунингдек туризм доирасида дам олиш, ҳордиқ чиқариш, даволаниш, ўз билим ва касбий даражасини оширишда фойдаланишлари мумкин. Бунда туристик маҳсулотнинг таркибий қисмига кирувчи транспорт хизматлари унинг сифатига катта таъсир кўрсатади.
    Йўловчиларни, шу жумладан туристларни ташиш ҳар хил транспорт турларида, чунончи: ҳаво, ер усти, сув транспортида амалга оширилади. Туристик ташувлар учун транспорт турларининг оммавийлиги ёки талаб этилиш даражаси мамлакатнинг жўғрофий ўрни ва иқлим шароитларига, иқтисодий ривожланиш даражасига, миллий анъаналарига, одамларнинг ижтимоий ҳолати ва турмуш даражасига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
    Ҳар бир транспор­т турининг устун жиҳатлари ва камчиликлари мавжуд бўлиб, улар тарихий ривожланиш, техник, иқтисодий ва экологик кўрсаткичлар билан белгиланади.
    Ўзбекистондаги туризм соҳасининг 2006–2014-йиллар давомидаги ривожланиш динамикасини Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари кўрсатмоқда (1.1-жадвал ва 1.1-расм).
    1.1-жадвал

    Download 1,47 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш транспорт хизматлари

    Download 1,47 Mb.