Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни




Download 1,47 Mb.
bet4/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

1.3.Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни
Транспорт тизимларининг барча турлари ягона мақсадни — ташиш хизматларини кўрсатишда саёҳатчиларнинг эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни кўзлайди.
Туристларга транспорт хизматларини кўрсатиш туристларни ва уларнинг юкларини бир жойдан иккинчи жойга мумкин қадар тез ва қулай шароитларда ташиш учун мўлжалланган хизматлар мажмуи деб таърифланади.
Транспорт хизматлари кўрсатиш қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган ҳуқуқий базага асосланади. Ушбу ҳужжатлар: 1) турли халқаро транспорт ташкилотлари томонидан; 2) мамлакатларнинг миллий қонунчилиги доирасида; 3) юк ва йўловчи ташувчиларнинг ички қоидалари тарзида ишлаб чиқилган. Халқаро туризмни амалга оширишда транспорт хизматлари кўрсатишнинг турли жиҳатларига алоҳида диққат-эътибор бериш лозим. Саёҳатлар соҳасида халқаро ҳамкорлик чегараларининг кенгайиши божхона, чегара ва санитария назоратини амалга ошириш нормалари ва қоидаларини муттасил такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Фан ва техника тараққиётининг одамларни ер юзининг исталган нуқтасига тез элтиб қўйишга қодир транспорт воситалари (овоздан тез учар самолётлар, тезюрар поездлар, автомобиллар, музёрар ва сувости транспорт и ва б.) пайдо бўлишига, шунингдек транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасига янги технологиялар жорий этилишига олиб келди. Бу чипталарни бронлашнинг глобал тизимларида ва чипталар сотишнинг ноанъанавий усулларида, юк ва йўловчи ташувчиларнинг чартер дастурлари вужудга келиши ва ривожланишида, турли ахборот тизилари ишлаб чиқилишида, йўловчи ташишнинг техник ва технологик режимларини назорат қилиш электрон қурилмаларидан фойдаланилишида, уларнинг хавфсизлиги оширилишида ўз ифодасини топмоқда.
Муайян транспорт тузилмалари ўртасида ҳамда ҳар бир транспорт тури доирасида йўловчи ташувчилар ўртасидаги рақобат кураши йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг такомиллашуви жараёнига кучли туртки берди. Сервис сифати ва даражасининг ошиши ҳаракатланадиган таркибнинг ҳозирги техник жиҳозланишида, йўловчиларга қулай ва шинам шарт-шароитлар яратилишида, транспорт воситалари бортида йўловчиларнинг дам олиши ташкил этилишида, йўловчиларни овқатлантириш сифатининг ошишида, транспорт компанияларининг доимий мижозлари учун рағбатлантириш дастурлари ишлаб чиқилишида намоён бўлмоқда. Йўловчи ташувчилар транспортда болалар ва ногиронларга, шунингдек бошқа тоифа йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус тадбирларни амалга оширмоқдаларки, бу йўловчиларнинг эҳтиёжларини тўлақонли қондириш учун имконият яратмоқда.
Турли транспорт тизимлари ўртасида яқин ҳамкорлик транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасидаги муҳим йўналишлардан биридир. Бу мультимодал вокзаллар ташкил этиш, қатнов жадвалларини мувофиқлаштириш, транспорт хизматларини уйғунлаштириш ва йўловчиларга комплекс хизматлар кўрсатиш имконини беради.



Download 1,47 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни

Download 1,47 Mb.