• Йўлда бундай тўхташ мумкин, башарти
  • Юқорида келтирилган ҳолатларнинг исталган бири юз берган тақдирда, ташувчи, йўловчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олган ҳолда




    Download 1,47 Mb.
    bet14/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Юқорида келтирилган ҳолатларнинг исталган бири юз берган тақдирда, ташувчи, йўловчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олган ҳолда:

    • жадвал ўзгарганлиги ҳақида уларни огоҳлантириши;

    • уларни ўз рейси ёки бошқа ташувчининг рейси билан ташишни амалга ошириши;

    • рўйхатдан ўтказилган йўловчиларга аэропортда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши ёки уларни белгиланган тартибда меҳмонхона билан таъминлаши шарт. Агар жадвал ўзгариши натижасида йўловчи ташишдан воз кечишга мажбур бўлган бўлса, ташувчи амалга оширилмаган ташиш учун пул суммасини унга қайтариб бериши шарт.

    1. Агар йўловчининг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса, ташувчи уни ташишдан бош тортишга ҳақли. Бунда давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун фақат ана шу органлар ҳамда фуқаро жавобгар бўлади. Шу муносабат билан кўпинча бундай вазиятларда йўловчи ташувчига қиладиган барча даъволар асоссиз ҳисобланади. Ташувчи бундай ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун жавобгар бўлмайди.

    2. Йўловчи тўхташ назарда тутилган ҳар қандай оралиқ аэропортда саёҳатни тўхтатиш ва тўхташ ҳуқуқига эга. Бундай тўхташ «Стоповер» деб аталади. Тўхташ жойида ўзига зарур вақт бўлгач, саёҳатчи мазкур маршрут бўйлаб ташишни давом эттириши мумкин. Бунда у шундай рейсда ўринни дарҳол бронлаштириши (агар ташишни давом эттириш санаси аниқ бўлса) ёки маъқул санада мазкур рейсда ўрин мавжудлигини тасдиқлашни сўраши мумкин.

    Йўлда бундай тўхташ мумкин, башарти:

    • у тўхташ мўлжалланган мамлакатнинг давлат органлари томонидан рухсат этилган бўлса;

    • йўловчи ўзининг шу ҳуқуқидан фойдаланиш нияти ҳақида ташувчига олдиндан хабар берган бўлса;

    • бу чиптанинг амал қилиш муддати доирасида амалга оширилган бўлса;

    • бу тарифни ҳисоблашда ҳисобга олинган ва чиптада расмийлаштирилган бўлса.

    Агар чиптани ҳарид қилиш чоғида йўловчи оралиқ аэропортда тўхташ ниятида эканлигини билдирмаган ва ўзининг бу ҳуқуқидан фойдаланишга учиш жараёнида қарор қилган бўлса, у ташувчига тарифдаги тафовутни, шунингдек пировард манзилгача расмийлаштирилган унинг багажи самолётдан олиниши натижасида рейс кечиккан ҳолда кўрилган зарарни қоплаганидан кейин учишни давом эттириши мумкин.
    Йўловчи ёки у билан бирга шу рейсда кетаётган оила аъзосининг касаллиги натижасида мажбуран тўхташ истисно ҳолат ҳисобланади ва кўрилган зарарни қоплаш талаб этилмайди.
    “Стоповер”дан фойдаланиш ҳуқуқи асосан нормал тарифлар бўйича расмийлаштирилган авиаташувларга нисбатан амал қилади. Агар турист махсус тариф бўйича расмийлаштирилган чиптага эга бўлса, йўлда тўхташ мавжуд чеклашлардан келиб чиқиб амалга оширилади ёки мазкур тарифни қўллаш қоидаларига мувофиқ мутлақо тақиқланади.
    Йўловчи кўрсатилган ташувлар ўзига ёки ҳудуди орқали амалга оширилаётган давлат ваколатли органларининг барча қонунлари, қарорлари, қоидалари ва фармойишларига амал қилиши шарт. Бу махсус назорат талабларини ҳамда паспорт, виза, санитария ва бошқа расмиятчиликларни, шунингдек ташувчининг қоидалари ва йўриқномаларини бажаришга тааллуқли.
    Агар мамлакатнинг давлат органлари йўловчи пировард манзил, трансфер ёки транзит мамлакатига кириши рад этилгани муносабати билан ташувчига йўловчини жўнаш манзилига ёки бошқа бирон-бир манзилга қайтариш мажбуриятини юклаган бўлса, йўловчи ёки уни расмийлаштирган ташкилот ташувчига кўрсатилган ташиш билан боғлиқ барча ҳаражатларни қоплаши шарт.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Юқорида келтирилган ҳолатларнинг исталган бири юз берган тақдирда, ташувчи, йўловчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олган ҳолда

    Download 1,47 Mb.