• Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ИCАО (Интернатионал Cивил Авиатион Организатион) ва Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – ИАТА (Интернатионал Аир Транспорт Ассоcиатион) киради. ИCАО
  • Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун




    Download 1,47 Mb.
    bet11/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учунбир неча халқаро ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг мақсади халқаро авиация алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. Энг обрўли ташкилотлар қаторига Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ИCАО (Интернатионал Cивил Авиатион Организатион) ва Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – ИАТА (Интернатионал Аир Транспорт Ассоcиатион) киради.
    ИCАОташкилоти 1944 йили Чикагода ҳукуматлараро ташкилот сифатида тузилган бўлиб, бугунги кунда унга жаҳоннинг 187 мамлакати аъзо. ИCАО томонидан кўриладиган асосий масалалар доирасига қуйидагилар киради:
    самолётлар учун навигация системаларининг унификация қилинган қоидаларини ишлаб чиқиш;
    учиш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳаво йўллларининг хавфсизлиги, шу жумладан мунтазам авиаташувларга лицензиялар бериш;
    - ташкилотга аъзо мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш ва ш.к.
    2001 йилнинг сентябр—октябр ойларида Монреалда (ИCАО штаб-квартирасида) ИCАОнинг навбатдаги, 33-чи Ассамблеяси бўлиб ўтди. У 11 сентябрда АҚШда юз берган фожиа муносабати билан халқаро фуқаро авиациясида учишлар хавфсизлигини оширишнинг глобал стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди. Ассамблеяда 2004 йилдан бошлаб:

    1. Учишлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни ташкил этишни текшириш Универсал дастурини кенгайтириш;

    2. Учишлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида молиялаштиришнинг халқаро механизмини яратиш;

    3. ИCАО Техник ҳамкорлик дастурини мустаҳкамлаш;

    4. Авиацияни уруш хавфидан Суғурта қилишнинг халқаро механизми тамойилларини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

    Бундан ташқари, Ассамблея сўнгги йилларда фуқаро ҳаво кемалари бортида интизомсиз йўловчилар томонидан содир этилаётган жиддий ҳодисалар сони кўпайганлиги муносабати билан махсус резолю­сия қабул қилди. Ушбу резолюцияга асосан барча давлатларга ҳуқуқбузарлик қаерда содир этилганлигидан қатъи назар, ҳуқуқбузарларни суд орқали таъқиб қилиш имконини берувчи тегишли қонунлар ва қоидалар қабул қилиш таклиф этилади.
    Экология хавфсизлиги соҳасида Ассамблея ИCАО Кенгашининг шовқинни камайтириш учун янги, янада қаттиқ стандарт қабул қилиш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Мазкур стандарт 2006 йил 1 ян­вардан янги конструкция қилинаётган ҳаво кемаларига нисбатан амалга оширилади.
    ИАТА уюшмаси 1945 йили Гаванада авиаташувчилар уюшмаси тарзида тузилган. Бугунги кунда унга жаҳоннинг 130 мамлакатидан 272 авиакомпания аъзо. Улар орасида “Ўзбекистан Ҳаво Йўллари” авиакомпанияси ҳам бор.
    ИАТА уюшмаси авиакомпаниялар, туристик саноат ва унга аъзо ташкилотларга уларнинг иш самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, йўловчи ва юк ташишнинг сифатини яхшилашда ёрдам беради.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун

    Download 1,47 Mb.