|
Молия соҳасида ИАТА хизматлари
|
bet | 12/55 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 1,47 Mb. | | #135073 |
Bog'liq УМК.ЛогистикаМолия соҳасида ИАТА хизматлари:
авиакомпанияларнинг ўзаро мажбуриятлари бўйича тўловларни қисқа муддатларда самарали амалга ошириш;
Интернет глобал ахборот тармоғи орқали ўзаро ҳисоб-китобларни кундалик, ҳафталик ёки ойлик режимларда амалга ошириш;
авиакомпанияларга жаҳоннинг турли мамлакатларидан келаётган пул оқимлари ва тушумни марказлаштирилган тартибда бошқариш, ИАТА пул маблағларини конвертация қилиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатади, ҳаво ҳаракати иштирокчиларидан ундириладиган турли аэронавигация ва аэропорт йиғимларини камайтиришга қаратилган фаол сиёсат олиб боради (ИАТА саъй-ҳаракатлари билан Афинадаги янги “Спарта” аэропортида ҳаво кемаларининг қўниши ва тўхтаб туриши учун йиғимларни 7,5 % га камайтиришга муваффақ бўлинди), йиғимлар тарзида ундириладиган маблағлардан авиация инфратузилмасини ривожлантириш учун фойдаланилишига имконият яратади.
Ҳаракатланадиган таркибни ёнилғи билан таъминлаш масалалари ҳам ИАТА нинг диққат марказида туради, чунки ёнилғи ҳаражатлари улуши ўрта ҳисобда авиакомпаниялар фойдаланиш ҳаражатларининг 15% ни ташкил этади.
Шу муносабат билан Уюшма қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:
Ўзаро тил топишни яхшилаш учун ёнилғи етказиб берувчилар билан йиғилишлар ўтказади;
Ёнилғи ҳарид қилиш билан боғлиқ стандартлар ва қоидаларни ишлаб чиқади;
Ёнилғи билан таъминлаш масаласининг барча жиҳатлари устидан назорат олиб боради ва ҳ.к.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида ИАТА халқаро йўловчи ташиш тарифларини ишлаб чиқишнинг барча масалалари бўйича қонун чиқарувчи орган ҳисобланади. У йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, ўринларни бронлаш, багажга ишлов бериш, уни расмийлаштириш ва бериш тартибини белгилайди; ҳавода йўловчиларга хизмат кўрсатиш стандартларини, шу жумладан борт кузатувчилар ишини ташкил этиш ва уларни тайёрлашга қўйиладиган талабларни, бортда йўловчиларни овқатлантиришга, уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишга ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган талабларни белгилайди.
ИАТА йўловчилар ва багажга аэропортда хизмат кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқади; авиакомпанияларнинг жадвалларини мувофиқлаштириш ва аэропортларнинг юкланиши муаммолари бўйича конференциялар ўтказади; авиакомпаниялар тегишли қоидалар ва тамойилларни жамоавий тарзда муҳокама қилиши учун имконият яратади.
ИАТА авиаташувлар масалалари бўйича консультацион хизматлар кўрсатади; ахборот фаолияти билан шуғулланади — халқаро рейсларга тарифларни эълон қилади, ТИМ (Травел Информатионал Мануал) қўлланмасини (унда авиаташувлар билан боғлиқ ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, санитария ва божхона қоидалари ҳамда бошқа ҳужжатлар ифодаланади), ҳаво транспорти тармоғи фаолияти билан боғлиқ 360 дан ортиқ нашрларни чоп этади.
ИАТА қошида Ҳаво транспорти ходимларини касбий жиҳатдан тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташкил этилган бўлиб, у фуқаро авиацияси идоралари ходимлари, авиакомпаниялар ва аэропортлар, юк ташиш соҳасида банд бўлган ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек туристик сектор ходимларини ўқитиб-ўргатиш ва малакасини ошириш учун ўқув-машқ дастурлари ва методикаларининг тўлиқ комплексини таклиф қилади.
Бундан ташқари, ИАТА атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантириш стратегик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга жорий этади; авиакомпанияларнинг юридик манфаатларини ҳимоя қилади; юк ташиш соҳасида хизматлар кўрсатади; ҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилади ва турли масалалар бўйича ўз тармоғининг позициясини тушунтиради.
Ҳаво транспорти фаолиятини тартибга солувчи халқаро тузилмалардан ташқари, фуқаро авиациясини ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган бир қанча минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар ҳам мавжуд:
Фуқаро авиацияси Европа конференцияси ва Европа аэронавигация хавфсизлиги ташкилоти — Евроназорат.
Африкадаги 32 давлатни бирлаштирган Африка фуқаро авиацияси комиссияси.
Минтақадаги 20 мамлакатни бирлаштирувчи Араб давлатлари фуқаро авиацияси кенгаши.
Лотин Америкаси фуқаро авиацияси комиссияси. Унинг таркибига Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи ҳавзасидаги 19 мамлакат киради.
Юқорида кўрсатилган барча бирлашмаларнинг мақсади ўз минтақаларида учиш хавфсизлигини ошириш вазифаларини ҳал қилиш, тегишли давлатларнинг авиация фаолиятини мувофиқлаштириш, минтақалардаги ҳаво навигацияси назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат. Масалан, 2001 йил кузда Европа аэронавигация хавфсизлиги ташкилоти ўзининг «Эркин маршрутлар ҳаво муҳити» дастурини эълон қилди. Бу дастурни у яқин келажакда амалга киритмоқчи. Ушбу дастурнинг моҳияти шундан иборатки, Ғарбий Европа осмонида ҳаво коридорлари бўлмайди ва авиакомпаниларнинг самолётлари «очиқ осмон» минтақасида манзилга қатъий белгиланган маршрут (ҳозирда шундай) бўйича эмас, балки энг қисқа маршрут бўйлаб ҳаракатлана олади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, бу ҳаво муҳитидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширади, авиаташувчиларга ҳар йили тахминан 60 млн. евро тежаб қолиш имконини беради, шунингдек ҳаво диспетчерлари, ҳаво кемаси ишини енгиллаштиради, багажни йўқотганлик, нобуд қилганлик ёки унга шикаст етказганлик учун жавобгарликни оширади.
|
| |