|
Qarshi davlat universiteti turizm va marketing kafedrasi
|
bet | 9/55 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 1,47 Mb. | | #135073 |
Bog'liq УМК.ЛогистикаYerustida
Suvda
Havoda
INSONNING MUSHAK KUCHI YORDAMIDATEXNIKVOSITALARBILANTASHISHVAHARAKATLANISH
Zambilarda va taxti ravonlarda
Sollar
Tashishuchunyaratilmagan
Ulovlarda, chanada
Aravalar, rikshalar
Chang‘ilar
Konki,roliklar da va samokatda
Qayiqlar,kemalar
Taxtaserfinguchun
Suvchang‘ilari
Maskalar, nafasolishtrubkasi
Velosipedda
Yerustidavayertagida
Suvustidavasuvtagida
Havoda
Mototsikllarvamashinalar
Kichikflotkemalari
Kengfyuzelyajlisamolyotlar
MEXANIKHARAKATVOSITALARIORQALITASHISH VAHARAKAT QILISH
Avtobuslarvatroleybuslar
Temiryo‘ltransporti
Havobolishlivezdexodlar
Vertolyotlar
Parashutlar
Havosharlari
Deltaplanlarvaparamatorlar
Daryokemalari
Dengizkemalari
Yelkanlikemalaryaxtavabuyerlar
Dengizostikemalar
Gidrosamolyotlarvaekronoplanlar
Kosmik kemalar
Транспортвоситаларинингтаққосламарейтинги
Baholashmezonlari
|
Транспорт воситаларинингтурлари
|
Дарёкемаси
|
Денгизкемаси
|
Темирйўлвосита
лари
|
Автобус
лар
|
Енгилавтомобиллар
|
Самолёт
лар
|
Ҳаракатхавфсизлиги
|
7
|
5
|
8
|
4
|
3
|
7
|
Саёҳатқиймати
|
6
|
8
|
2
|
3
|
4
|
8
|
Тезлик
|
1
|
2
|
4
|
6
|
7
|
10
|
Оммавийлик
|
1
|
1
|
4
|
7
|
8
|
9
|
Турист хоҳишибўйича
йўлдатўхташимконияти
|
2
|
1
|
1
|
8
|
10
|
1
|
Сиғими
|
7
|
10
|
6
|
4
|
1
|
7
|
Шинамликдаражаси
|
8
|
10
|
2
|
4
|
6
|
6
|
Нисбатан паст балл, нисбатанқийматнархларигамоскелади.
3-МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА ҲАВО
ТРАНСПОРТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Режа:
3.1. Ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари.
3.2. Халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш.
3.3. Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома.
3.1. Ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари
Авиаташувлар бошқа транспорт воситалари билан хизмат кўрсатишга нисбатан бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. Бу, энг аввало, об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ҳамда самолётларнинг учиш ва қўниш жойларидаги ландшафт билан боғлиқ. Бундан ташқари, ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланиш шарт-шароитлари аэропортларни аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарига чиқаришга мажбур қилади ва йўловчилар бевосита учишга тайёргарлик кўриши учун анча кўп вақтни тақозо этади. Шунга қарамай, авиаташувлар ўзининг асосий устунлиги — манзилга жуда тез элтиб қўйиши билан ер усти ва сув транспорти билан жиддий рақобатлашади.
Авиаташувлар йўловчилар ва багажни ташишнинг ўзига хос тури бўлиб, авиация корхоналари томонидан ҳаво кемаларида белгиланган ҳақ эвазига, шунингдек ташувчининг ер усти транспортларида амалга оширилади.
Ички авиаташув — жўнаш жойи, бориш манзили ҳамда барча қўниш жойлари бир давлат ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳавода йўловчи ва юк ташиш.
Халқаро авиаташув — жўнаш жойи ва бориш манзили икки давлат ҳудудида; агар бошқа давлат ҳудудида қўниш назарда тутилган бўлмаса, бир неча давлат ҳудудида жойлашган ҳавода йўловчи ва юк ташишдан иборат.
Ташиш даври қуйидагиларни ўз ичига олади: йўловчи ташишда – йўловчи аэропорт перронига ҳаво кемасига чиқиш учун кирган пайтдан бошлаб у перронни ташувчининг ваколатли шахслари кузатувида тарк этгунга қадар даври;
Багаж ташишда — багаж ташиш учун қабул қилинган пайтдан у олувчига берилгунга ёки белгиланган қоидаларга биноан бошқа ташкилотга топширилгунга қадар даврга айтилади. Бунда перрон деганда фуқаро аэродромнинг йўловчилар чиқиши ва тушиши, багаж, юк ва почтани юклаш ва тушириш, шунингдек бошқа хизмат кўрсатиш турлари учун ҳаво кемаларини жойлаштиришга мўлжалланган учиш майдонининг қисмига тушунилади.
Авиаташувларни тартибга солиш халқаро қонунчилик (агар ташув халқаро хусусиятга эга бўлса) ёки миллий қонунчилик (агар ташув ички хусусиятга эга бўлса) асосида амалга оширилади.
3.2. Халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш
Дунё миқёсидаги ва икки томонлама конвенциялар халқаро авиаташувларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Икки томонлама битимлар, қоида тариқасида, ҳамкорлиги бошқа шартномалар (МДҲ, ЕИ доирасидаги ва ҳ.к.) билан белгиланган икки давлат ўртасида тузилади.
Кенг аҳамиятга молик халқаро битимларда давлатларнинг анча катта доираси иштирок этади. Улар учишларни тартибга солувчи халқаро нормалар ва қоидаларни, шунингдек мазкур давлатлар ҳудуди устида авиаташувларни ташкил этиш принципларини ишлаб чиқади.
Халқаро фуқаро авиацияси соҳасидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлардан бири 1929 йилда қабул қилинган «Халқаро авиаташувларга дахлдор айрим қоидаларни унификация қилиш тўғрисида»ги Варшава конвенциясидир.
|
| |