• Қуйидаги ҳолларда ташувчи йўловчини ҳавода ташиш шартномасини бир тарафлама тартибда бекор қилиши мумкин
  • Ҳаво кемасининг йўловчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга




    Download 1,47 Mb.
    bet15/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Ҳаво кемасининг йўловчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    • Oъзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзли шартларда ҳамда ташувчи томонидан белгиланган ҳавода йўловчи ташиш қоидаларига мувофиқ ҳаво кемасида қатнаш;

    • ҳаво кемасининг турига қараб, белгиланган норма (бир йўловчига камида 10 кг) доирасида багажни бепул олиб ўтиш;

    • икки ёшдан катта бўлмаган бир нафар фарзандини унга алоҳида ўрин бермасдан ўзи билан (халқаро авиаташувларда – имтиёзли тарифга мувофиқ) текинга олиб ўтиш. Икки ёшдан катта бўлмаган бошқа болалар, шунингдек 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар имтиёзли тарифга мувофиқ, уларга алоҳида ўрин берилган ҳолда ташилади;

    • ҳавода ташиш чоғида ташувчининг айби билан танаффус қилинганида ёки жўнатиш ва (ёки) учишда ҳаво кемаси мажбуран ушлаб қолинганида дам олиш хонаси, она ва бола хонаси хизматларидан, шунингдек меҳмонхонада берилган ўриндан текинга фойдаланиш1.

    Бунда ҳаво кемаси йўловчиларига хизматлар кўрсатиш ва имтиёзлар бериш тартиби амалдаги авиация қоидалари билан белгиланади. Йўловчи ташиш тўғрисидаги шартнома ташувчи ёки йўловчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин.
    Қуйидаги ҳолларда ташувчи йўловчини ҳавода ташиш шартномасини бир тарафлама тартибда бекор қилиши мумкин:
    йўловчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган паспорт, божхона, санитария талаблари ва бошқа талабларнинг ҳавода ташиш билан боғлиқ қисмини бузган тақдирда; халқаро авиаташувларда давлатнинг тегишли органлари томонидан белгиланган учиш, манзилга элтиш ёки транзит қоидаларини бузган тақдирда;
    йўловчи амалдаги авиация қоидалари талабларини бажаришдан бош тортган ҳолда;
    ҳаво кемаси йўловчисининг ҳавода ташишнинг алоҳида шароитини талаб этувчи ёхуд йўловчининг ўзига ёки бошқа шахсларга таҳдид солувчи, тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган, худди шунингдек тартибсизликни юзага келтирувчи ва бошқа шахсларга тузатиб бўлмайдиган ноқулайликлар туғдирувчи соғлиғининг ҳолати туфайли;
    ҳаво кемаси йўловчиси оғирлиги багажни бепул ташиш бўйича белгиланган нормадан ортиқ бўлган багажига ҳақ тўлашдан бош тортган тақдирда;
    ҳаво кемаси йўловчиси ўзи билан кетаётган икки ёшдан катта бола учун ҳақ тўлашдан бош тортган тақдирда;
    ҳаво кемаси йўловчиси ҳаво кемаси бортида ҳаво кемасининг учишига ёки бошқа шахсларнинг соғлиғига хавф солувчи хулқ-атвор қоидасини бузган, шунингдек ҳаво кемаси командирининг фармойишларини бажармаган тақдирда;
    йўловчининг шахсий буюмларида, шунингдек унинг багажида, юкида ҳавода ташиш тақиқланган буюмлар ёки моддалар топилган тақдирда.
    Йўловчини ҳавода ташиш тўғрисидаги шартнома ташувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда, ташиш учун тўланган ҳақ йўловчига қайтариб берилади (йўловчи ҳаво кемаси бортида хулқ-атвор қоидаларини бузган ҳол бундан мустасно).
    Йўловчи ташишдан аэропортда ёки ҳаракат йўналишида воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда у ташувчидан ташиш учун тўланган ҳақни ёки унинг фойдаланилмаган қисмини тарифларни қўллаш қоидаларида назарда тутилган миқдорда қайтариб олиши мумкин.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ҳаво кемасининг йўловчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга

    Download 1,47 Mb.