|
Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома
|
bet | 13/55 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 1,47 Mb. | | #135073 |
Bog'liq УМК.Логистика3.3. Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома
Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш ташувчи билан тузилган шартномаси асосида амалга оширилади.
Ташувчи — ҳавода йўловчи, юк ёки почта ташиш ҳуқуқина берувчи лицензияга эга бўлган хизматчи ҳисобланади.
Ҳавода йўловчи ташиш шартномасига асосан ташувчи ҳаво кемаси йўловчисини белгиланган манзилга чиптада кўрсатилган рейс бўйича учаётган ҳаво кемасида жой бериш йўли билан элтиб қўйиш, йўловчининг ёнида багаж бўлган тақдирда, шу багажни ҳам манзилга етказиш ва йўловчига ёки унинг вакилига топшириш мажбуриятини олади.
Йўловчи ва багажни манзилга етказиш муддати ташувчилар томонидан ўрнатилган авиаташувлар қоидалари билан белгиланади.
Ҳаво кемасининг йўловчиси авиаташув учун ҳақ тўлаши, ёнида ташувчи белгилаган багажни бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса шу багаж учун ҳам ҳақ тўлаши шарт.
Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги ҳар бир шартнома ва унинг шартлари ташувчи ёки унинг агентлари томонидан бериладиган ташиш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради:
йўловчи чиптаси (Пасценгер Тиcкет) — йўловчи ташишда берилади. У йўловчи ва багажни ҳавода ташиш тўғрисида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи, багаж квитанцияси илова қилинган ҳужжат ҳисобланади;
багаж квитанцияси (Баггаге Чеcк) — чиптанинг ўринлар сони ва топширилган багаж оғирлиги кўрсатилган қисми бўлиб, ташувчи томонидан йўловчи топширган багаж учун тилхат тарзида берилади;
пуллик багаж квитанцияси (Эхcэсс Баггаге Тиcкет) — бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж ёки ҳақ тўлаш мажбурий бўлган ашёлар учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек багажнинг эълон қилинган қиммати учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
авиаюк ҳужжати (Аир Wайбилл) — ташувчининг маршрутлари бўйича юк ташишга юк жўнатувчи билан ташувчи ўртасида тузилган шартномани тасдиқловчи ҳужжат.
Ташув мунтазам ёки чартер эканлигидан қатъи назар, ташиш шартномасининг шартларини бажариш мажбурийдир.
Йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя қилиниши лозим.
Жадвалда ва чиптада кўрсатилган жўнаш вақти шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланмайди ва ташувчи томонидан кафолатланмайди. Учиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейс бекор қилиниши, бошқа вақтга ўтказилиши ёки кечиктирилиши мумкин. Учиш, қўниш аэропортларида ёки қўниб ўтиш жойларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, табиий офатлар, учиш-қўниш йўлаги ҳолатининг бузилиши ва шу кабилар юқорида зикр этилган ўзгартиришларга сабаб бўлиши мумкин
Ташувчи жадвал ва чиптада кўрсатилган ҳаво кемасини алмаштириш, ташиш маршрути ва қўниш жойларини ўзгартиришга ҳақли. Ташувчининг кўрсатилган ҳуқуқи ҳам ҳаво кемаси бузилган ёки ҳаракат йўналишида форс-мажор вазиятлар юзага келган ҳолда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ.
|
| |