Транспорт воситасини ижарага олиш қийматига




Download 1,47 Mb.
bet33/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Транспорт воситасини ижарага олиш қийматига ижара муддати, автомобилдан фойдаланиш муддати ва унинг класси таъсир кўрсатади. Ижара муддати ортиши билан бир кунлик ижара ҳақи камайиб боради. Бундан ташқари, дам олиш кунлари нархлар иш кунларидагидан арзонроқ бўлади. Автомобиль класси учун тариф фирма томонидан унинг русуми ва ёшига қараб белгиланади.
Турли давлатларда ва ҳатто бир мамлакатнинг турли ҳудудларида ижара хизматлари қиймати сезиларли даражада фарқ қилади. Қоида тариқасида, курорт минтақаларида у бошқа ҳудудлардагидан 15 — 20% қиммат бўлади.
Баъзан автомобиль фирманинг бир шохобчасидан олиниб, бошқа шохобчасига топширилади. Агар машина чет элда ижарага берилаётган бўлса, ижара баҳоси анча ошади; агар автомобилни ижарага бериш шохобчаси шу давлат ҳудудида жойлашган бўлса, ижарага ҳақи оз миқдорда оширилади, машина айни шу шаҳарнинг бошқа ҳудудида топширилган ҳолларда қўшимча ҳақ олинмайди. Қайтариш жойи шартномада олдиндан айтиб қўйилади.
Айрим ҳолларда ижара фирмалари ўз ижарачиларига скидкалар беради. Бундай ижарачиларга асосан доимий мижозлар, шунингдек ижара корхоналари ҳамкорлик тўғрисида тегишли шартномалар тузган авиакомпанияларнинг йўловчилари киради.
Деярли барча компанияларда ижарага автомобиль олишни истаган ҳайдовчининг ёшини чегаралайдиган қоидалар амал қилади. Бу ёш турли мамлакатларда 21-25 ёшни, ҳайдовчилик стажи – камида бир йилни ташкил этади. Баъзан компаниялар мазкур ёш чегарасини пасайтиради, аммо Суғурта шартномасини қимматроқ суммага расмийлаштиради. Айрим ҳолларда эса, аксинча, мижозларга қаттиқроқ талаблар қўйилади. Масалан, Фран­сияда олий тоифа автомобиллардан фойдаланишни хоҳлаган фуқаролар ёши 30 дан кам бўлмаслиги керак.
Автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг стажи ҳайдовчилик гувоҳномасига қараб аниқланади. Агар турист халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса, қоида тариқасида, бирон-бир муаммога дуч келмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси миллий бўлса, унинг нотариус тасдиқлаган (ҳеч бўлмаса инглизчага) таржимасини тайёрлаб олган маъқул.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тарифлар кунбай белгиланади. Автомобиль бир соатдан ортиқ вақт кеч топширилган ҳолда фирма кечиктирилган ҳар бир кун учун жарима тўлашни (жарима бир кунлик ижара ҳақининг 20% гача миқдорни ташкил этади) ёки яна бир кун учун тўлиқ ҳақ тўлашни талаб қилиши мумкин. Ижара ҳақи тўлиқ олдиндан тўланади.
Автомобилнинг ижара баҳосига қуйидагилар киритилади: автомобилнинг ижара давридаги чегараланмаган километражи (Ка­нада ва Австралия бундан мустасно); фуқаролик (учинчи шахсларга зарар етказиш) жавобгарлигини Суғурта қилиш; ижара муддатига автомобилни Суғурта қилиш (йўл-транспорт ҳодисасидан ёки атрофдаги предметларга урилишдан); ижарага олинган автомобилнинг ўғирланишидан Суғурта қилиш; аэропорт (вокзал) солиқлари; маҳаллий солиқлар. Ҳаётни Суғурта қилиш автомобилнинг ижара баҳосига кирмайди, шу боис шартномани расмийлаштириш чоғида бу маслада мижознинг ўзи ташаббус кўрсатгани ёки ижара компаниясининг бундай таклифидан бош тортмагани маъқул. Бундан ташқари, мижоз автомобилни Суғурта қилиш шартларини ҳам аниқлаб олиши лозим, чунки қатъий фран­шиза (200 — 500 АҚШ доллари миқдорида қопланмайдиган лимит)ни назарда тутадиган Суғурта тури ҳам борки, ҳайдовчининг айби билан автомобиль аварияга учраган ҳолда автомашинани таъмирлаш учун уни тўлашга тўғри келади. Баъзан Суғурта шартномаси бекор қилинади: агар авария юз берган пайтда автомобилни маст ҳолатдаги одам ёки автомобилни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган одам бошқарган бўлса. Масалан, АҚШда машинани бошқариш ҳуқуқига фақат уни ижарага олиш шартномаси тузган шахс эга бўлади. Европада эса, аксинча, мижоз автомобилни ўз кредит картасига расмийлаштириши ва уни бошқариш ҳуқуқини оила аъзоси ёки дўстига бериши мумкин.
Автомобиль ижарачига бакка ёнилғи тўлиқ қуйилган ҳолда берилади, шу боис ижарачи ҳам автомобилни бакни ёнилғи билан тўлдириб топшириши лозим. Бу қоидани бузганлик, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мижоз учун жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Транспорт воситасини ижарага олиш шартномасини расмийлаштиришда унинг ташқи кўринишига, чунончи: тирналган, шикастланган, пачоқланган жойларнинг мавжудлигига эътибор бериш лозим. Бирон-бир нуқсон бўлган ҳолда уни автомобилни қабул қилиш ҳужжатида кўрсатиш зарур. Бу машинани қайтариш чоғида англашилмовчилик ва низоларнинг олдини олиш имконини беради.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, сўнгги йилларда Европанинг барча мамлакатларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга талаблар кучайди. Шу сабабли туристлар «Рент-а-cар» хизматларидан фойдаланишни мўлжаллаган мамлакатларнинг йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўрганишлари шарт. Англияда қолган европаликлар ва америкаликлар учун ғайритабиий бўлмаган чап томонлама ҳаракат жиддий қийинчилик туғдиради. Деярли барча мамлакатларда шаҳар доирасида ва махсус белгилар қўйилган трассаларда тезликни меъёрдан ошириш қаттиқ жазоланади — бундай ҳолларда 300-1200 АҚШ долларигача миқдорда жарима тўлашга тўғри келади. Францияда ҳаддан ташқари тез юрганлик учун қамоққа тушиш ҳам мумкин.
Автомобиль тезлигини қайд этиш учун чет элда фоторадарлардан кенг фойдаланилади. Мазкур асбоблар тезлик ошган ҳолда қоидабузарни суратга олади, бунда кадрга машина рақами ҳам, ҳайдовчининг юз кўриниши ҳам тушади. Қоида тариқасида, жарима тўлаш ҳақидаги квитанция (фотосуратлар билан бирга) ижара корхонаси офисига почта орқали жўнатилади. Мижоз жарима тўлашдан бўйин товлашга ҳаракат қилган тақдирда, у ишончсиз мижозларнинг «қора рўйхати»га тушади ва келгусида исталган «Рент-а-cар» компаниясидан ижарага автомобиль олиши жуда қийин бўлади.
Айрим мамлакатлар (Англия, Герма­ния, Гресия, Туркия ва б.)да қуйидагилар жиддий қоидабузарлик ҳисобланади: хавфсизлик камарини тақмаганлик (жарима — 35-50 АҚШ доллари); қарши ҳаракат йўлагига чиқиш (200-400 АҚШ доллари миқдорида жарима ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан 3—6 ойга маҳрум қилиш); светофорнинг тақиқловчи сигналига юриш (150-250 АҚШ доллари миқдорида жарима ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан 3—12 ойга маҳрум қилиш); автомобилни маст ҳолатда ҳайдаш (300-1000 АҚШ доллари миқдорида жарима ёки Европа мамлакатларида 6—12 ойга қамоқ).
Аксарият мамлакатларда автомобилни бошқараётган ҳайдовчиларга уяли телефон орқали гаплашиш рухсат этилмайди. АҚШда ҳокимият вакиллари билан муомала қилиш қоидаларига қатъий риоя этиш зарур. Агар америкалик полициячи ҳайдовчини тўхтатган бўлса, у зинҳор-базинҳор машинадан тушмаслиги — қўлларини рулга қўйиб, поли­сиячининг яқинлашишини ва унинг кўрсатмаларини кутиши лозим.
Чет элда оила бўлиб ёки кичик гуруҳга бирлашиб саёҳат қилаётган туристларга автомобилларни ижарага бериш шохобчалари мавжуд. Улар кўрсатилган туристларга махсус жиҳозланган автобусларни ижарага беради. Бундай автобусларнинг салонлари яшаш жойини эслатади. Унда газ плита ва музлатгичли ошхона, ювиниш жойи, душ (ёки ҳатто ванна) ва ҳоказолар бор. “Караванинг-туризм” учун мўлжалланган бундай автобуслар уларда яратилган шарт-шароитларга қараб беш тоифага (йўлдузларга) ажратилади. Улардан туризм инфратузилмаси яхши ривожланмаган жойлар бўйлаб саёҳат қилишда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.


Download 1,47 Mb.
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Транспорт воситасини ижарага олиш қийматига

Download 1,47 Mb.