Туризмда отлар алоҳида ўрин тутади




Download 1,47 Mb.
bet36/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Туризмда отлар алоҳида ўрин тутади. Отлиқ турлар — саёҳатнинг ўзига хос тури. Шаҳарлик туристлар учун от экзотик транспорт воситаси ҳисобланади. Отлар туристларга узоқ масофаларга, табиатнинг техник транспорт турларида бориб бўлмайдиган жойларига сафар қилиш учун имконият яратади. Туристлар от миниб борадилар, қолган отларга сафар анжомлари ортилади.
Отлиқ туризм — экологик туризмнинг ажралмас қисми. «Буюк ипак йўли» маршрутининг аксарият қисмини айнан отлиқ турлар ташкил этади. Отлиқ туризмни ташкил этиш учун тегишли база, эгарлаб салт миниш учун тайёрланган отлар, эгар-жабдуқ ва бошқа анжомлар, инструкторлар мактаби, туристларга от миниш ва отларни парвариш қилишни ўргатадиган методлар, махсус ишлаб чиқилган маршрутлар, отлар учун ем тайёрлаш зарур. Туристлар хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли норматив база ҳам керак. Одатда отлиқнинг оғирлиги чегараланади – у 90 кг дан ошмаслиги лозим. От минишни ўргатадиган махсус мактаблар – cарриаге дривинг счоол ташкил этилади. От минишни ўрганишнинг тўлиқ курси бир ёки икки ҳафта давом этади. От минишни хавфсиз машғулот деб бўлмайди, чунки отдан йиқилиш отлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Отлиқ туристик маршрутлардан ташқари отлардан миллий паркларда, меҳмонхоналар яқинидаги махсус ҳудудларда, клубларда ҳам фаол фойдаланилади. От билан муомала қилиш инсоннинг ҳолатига, унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисобланади.
Россияда майда ҳайвонлар (қуён, тулки)га ит билан ов қилиш анъанаси тикланмоқда. Бунда овчилар ва уларни кузатиб бораётган шахслар отларда ҳаракатланадилар. Россияда от қўшилган аравалар, чаналарда учиш билан боғлиқ миллий байрамлар, тадбирлар ҳам туристлар учун қизиқарлидир. Шаҳарларда ва туристик марказларда, масалан, Санкт-Петербургда туристларга қадимги отлиқ экипажлар, бричкалар, коляскалар ва кареталарда шаҳар бўйлаб сайр қилиш таклиф этилади. Болалар учун понида сайр қилиш, эгарда ўтириб кўриш, бирга суратга тушиш ва ҳатто давра бўйлаб бир неча метрга сайр қилиш йўлга қўйилган. Венгрияда туристларга лўлилар аравасида сайр қилиш таклиф этилади.
Отларнинг тезюрар зотлари – ҳорсе раcинг учун ташкил этиладиган спорт мусобақалари — ипподромлардаги пойгалар жуда кўп томошабинларни ўзига жалб қилади. Зотли отларни урчитиш ва етиштириш учун махсус от заводлари ташкил этилган. Пойга учун мўлжалланган яхши зотли от бир миллион АҚШ долларидан ҳам қимматроқ туради.
Бугунги кунда мусобақаларнинг тўрт тури маълум: Тҳороугҳбред раcэ, Қуартер-Ҳорсе Раcинг, Ҳарнесс Раcинг, Стеэплечасе.
Тҳороугҳбред раcэ — 3-4 яшар (баъзан – 10 яшар) зотли отларнинг чим ётқизилган йўлаклар бўйлаб 1,6 км га пойгаси. Айрим ҳолларда пойга узунроқ масофага – 4 км, 2,4 км га ҳам ўтказилади. АҚШда энг машҳур пойгалар — Тҳе Белмонт Стакес (1867), Тҳе Кентуcкй Дербй (1875), Тҳе Преакнесс Стакес (1873) — Трипле Cроwн. Англияда – Қирол олтин кубоги Энгландъс Голд Cуп ат тҳе Роял Асcот (1807), Тҳе Дербй ат Эпсом Доwнс (1780), Францияда Прих де ИЪАрc де Триомпҳе (1920). Пойгалар номи унда иштирок этадиган отларнинг зотига боғлиқ. Буюк Британияда бешта Дербй маркази машҳур: Тҳе Оакс, Тҳе Оне Тҳоусанд Гуинеас, Тҳе Саинт Легер, Тҳе Тwо Тҳоусанд Гуинеас. Дербй пойгаси 1780 йилда ташкил этилган эди. Пойга кўрлаб томошабинларни жалб қилувчи қизиқарли томоша бўлиб чиқди. Пойгада тотализатор ҳам ташкил этилди. Тадбир Англияда нафақат киборлар доирасида, балки оддий халқ орасида ҳам оммавийлашиб кетди. Кейинчалик бошқа шунга ўхшаш от мусобақалари ҳам “Дерби” деб атала бошланди.
Қуартер-Ҳорсе Раcинг — тўғри йўлак бўйлаб 200–600 м масофага пойга. Бунда бирваракай 100 тагача йўлакдан старт берилиши мумкин. Пойганинг мазкур тури АҚШда жуда машҳур. Бу ерда у биринчи марта Жаместоwн шаҳарчасида 1607 йилда ташкил этилган эди.
Ҳарнесс Раcинг — ипподромнинг овал трассаси бўйлаб енгил коляскалар сулкиэс га қўшилган отлар пойгаси (коляска оғирлиги 11 кг га яқин). Масофа аксарият ҳолларда 1,6 км (бир миля). Қадимда араваларда ўтказилган пойгаларнинг замонавий шакли.
Стеэплечасе — 3 – 10 яшар отларда давра бўйлаб 7,180 км гача масофага пойга. Бунда отлар турли тўсиқлардан ошиб ўтиши лозим. Тўсиқлар миқдори ва тури ҳар хил. Пойгада 66 тагача отлиқ иштирок этиши мумкин.
От човгон — поло ҳам машҳур. Туристлар учун отлиқлар санъатини намойиш этувчи томошалар ташкил этилади. Отда юриш, “жигитовка” усуллари, ҳар хил мураккаб трюклар, отда ўтириб камондан ўқ узиш, группавий мусобақалар ва кураш намойиш этилади. Испанияда отлиқ рицарларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилади.
Хонаки эшак инсон хўжалигида отдан олдин пайдо бўлган. Ёввойи эшакни қўлга ўргатиш Мисрда ва Эфиопияда юқори неолит даврида – милоддан аввалги 5-мингйилликда юз берган. Миср, Мессопотамия ва Осиёда эшакдан юк ташиш учун фойдаланилган. Эшак асосий транспорт воситаси ҳисобланган. Эшаклардан Миср эҳромларини қуришда фойдаланилганлиги маълум. Эшаклар Ўрта Осиё, Жанубий Европа, Гресия, Италия ва Францияга ҳам қадим замонларда олиб келинган. Кучли, бақувват ва чидамли эшак зотлари етиштирилган.
Эшаклар совуққа ва сурункали ёмғирга чидамсиз, шу боис улар иссиқ ва қуруқ иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган. Эшак отга қараганда бир қанча устун жиҳатларга эга. У чидамли, ем танламайди, касалликларга таъсирчан эмас, узоқ яшайди. Йўловчи ва юк ташиш воситаси сифатида эшак ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Инжилдан маълумки, Марям Назаретдан Вифлеэмга эшакда келган.
Хўтиклардан болалар боғлари ва майдончаларида, туристик экскурсияларда аттракцион сифатида фойдаланилади. Томас Кук Шарққа илк саёҳатларини ташкил этишда эшаклардан фойдаланган эди.
Хачир — эшак ва отни чатиштиришдан олинган ҳайвон (дурагай). Хачир ҳам инсонга қадимдан маълум. Уни ўз даврида Гомер ҳам тавсифлаган эди. Хачир эшакка қараганда кучлироқ, йирикроқ ва ишчанроқ ҳайвон. Хачир, отдан фарқли ўлароқ, ем танламайди ва унга қараганда ювошроқ. Экспедиция ва саёҳатларни ташкил этишда хачирлардан юк ташувчи ҳайвон сифатида фаол фойдаланилади. Хачир етиштириш илгари Франция, Гресияда ва Жанубий Европанинг бошқа мамлакатларида кенг тарқалган эди
Шимол буғисидан қутбга яқин ҳудудларда чанага қўшиб йўловчи ва юк ташишда маҳаллий аҳоли томонидан ҳамда экспедиция ва саёҳатлар ташкил этишда фаол фойдаланилади. Маҳаллий аҳоли буғичилик билан шуғулланади. Буғи подалари уларни гўшт ва тери билан таъминлайди. Буғилар чана (нарта)ни нафақат қор бўйлаб, балки тундра ўтлоқлари бўйлаб ҳам яхши тортади. Буғи — шимол халқлари ҳаётининг ажралмас таркибий қисми. Лапландияда (Финляндия) подаларда 200 мингдан ортиқ буғи боқилади.
Буғидан кўнгилочар тадбирларда ҳам кенг фойдаланилади. Машҳур фин Санта-Клауси туристлар билан учрашувга албатта буғи қўшилган чанада келади. Айни ҳолда буғи машҳур ва эътиборни тортувчи разм бўлиб хизмат қилади. Санта-Клаус болаларга буғиларни силаш, уларга ем бериш, имконини беради, болаларни чанада сайр қилдиради. Чанада катталар ҳам сайр қилади, айримлар қўшимча ҳақ эвазига қисқа курсдан ўтиб, махсус сертификат — «буғи қўшилган чана ҳайдовчиси (подачи) гувоҳномаси»ни олади. Шимолий минтақада ўтказиладиган фестиваллар ва байрамларда буғи қўшилган чаналарда муосбақа ва пойгалар ташкил этилади.
Буғи қўшилган чаналарда саёҳат туристик маҳсулотнинг алоҳида тури ҳисобланади. Кўп кунлик (4—7 кун) ва анча узоқ (400 км гача) масофага уюштириладиган саёҳатларнинг вариантлари мавжуд. Туристлар тегишли кийим-кечак ва анжомлар билан таъминланади, туристик гуруҳларни тажрибали инструкторлар кузатиб боради. Синовдан ўтган маршрутлар қўлланилади. Йўлда дам олиш ва тунаш учун махсус жиҳозланган жойлар бор. Маршрут хушманзара ҳудудлар бўйлаб ўтади ва туристларда ўчмас таассурот қолдиради.
Ҳўкиз ва қўтос
Ҳўкиз — энг йирик шохли ҳайвонлардан бири. Унинг ҳар хил турлари ер куррасининг барча минтақаларида тарқалган. Энг йириги — ҳинд қўтоси. У милоддан аввалги 3-мингйиллик хонакилаштирилган. Ундан тортувчи куч сифатида (асосан қишлоқ хўжалигида) фойдаланилади. Дастлаб ҳўкиздан худоларга қурбонлик келтириш учун фойдаланилган. Кейинчалик ҳўкиз қўшга тортилиб, қишлоқ хўжалигида қўлланила бошланган. Ҳўкиздан экспедиция ва саёҳатларда арава тортиш учун фойдаланилган. Бугунги кунда бу соф экзотика, аммо Америка қитъасини ўзлаштириш даврида бу юк ва одам ташишнинг энг кенг тарқалган усули бўлган. Америка Ғарбини ўзлаштиришда ҳўкизлар ғилдиракларининг диаметри 3,5 м гача бўлган усти ёпиқ араваларга қўшилган. Бундай аравалар 4 т гача оғирликдаги одамлар ва юкларни кўтарган ва праириэ счоонер – «прерия кемаси» деб аталган. Улкан ғилдиракли арваларни тортишга фақат жуфт-жуфт бўлиб қўшилган бир неча ҳўкизнинг қурби етган.
Ҳўкизлар ёки буқалар иштирокидаги кўнгилочар тадбирлар орасида Испания ёки Мексика корридасини қайд этиш мумкин (Мексика корридаси Испания корридасидан шу билан фарқ қиладики, унда буқалар ўлдирилмайди).
Қўтос ҳўкизлар оиласига мансуб бўлса-да, бу туркумда алоҳида ўрин эгаллайди. Қўтос – жуда йирик ҳайвон. Унинг йирик вакиллари оғирлиги 1 тоннага етади, баландлиги – 2 м. Қўтос баланд тоғ ҳудудларида яшашга мослашган, совуққа чидамли ҳайвон. Асосан Тибетда яшайди, аммо илгари Саян ва Олтой тоғларида ҳам учраган. Одамлар қўтосни милоддан аввалги биринчи мингйилликдаёқ хонакилаштирган. Қўтос баланд тоғ ҳудудларида юк ташиш учун жуда қулай, баъзан одам ташиш учун ҳам қўлланилади. Сут, жун ва гўшт беради. Хонаки сигирлар билан осон қўшилади. Олинган зот хайник деб аталади ва қўш тортиш учун қўлланилади. Мўғулистон ва Тибетда қўтосдан туристларни ташишда туя билан бир қаторда, аммо кўпинча баланд тоғ ҳудудларида ва совуқ жойларда фойдаланилади.
Туя
Ушбу оилага туя ва лама (Америка ўркачсиз туяси) киради. Туя — саҳро кемаси. Икки ўркачли (Гоби саҳроси, Мўғулистон, Ўрта Осиё) ва бир ўркачли (Арабистон, Шимолий Африка) туялар маълум. Икки ўркачли туя Ўрта Осиёда милоддан аввалги 1-мингйилликда хонакилаштирилган. Бир ўркачли туяни инсон милоддан 5600 йил олдин хонакилаштирган. Мисрда юк ортилган бир ўркачли туя – дромадер ҳайкалчаси топилган бўлиб, унинг ёши тахминан кўрсатилган даврга тенг. Геродот ўз қайдларида туялардан ҳарбий мақсадларда ва саёҳат мақсадларида фойдаланганлиги ҳақида жуда кўп ёзган.
Инсон хонакилаштирган бу ювош ҳайвондан қадим замонлардан то ҳозирга қадар саҳро ҳудудида одам ва юк ташиш, шунингдек саёҳат қилиш учун кенг фойдаланилади. Туя ўн кунгача сувсиз яшаши ва кунига 80 км йўл босиши, тезлиги соатига 23 км га етиши мумкин. Туя кўп оғир ёки одамни ташишга қодир. Карвон таркибида ҳар куни 25-30 км йўл босади. Шарқ кўчманчи халқлари учун туя муҳим транспорт воситаси ҳисобланади, сут, гўшт ва юнг беради. Шарқ мамлакатларида ва Ҳиндистонда мунтазам армияда ва чегара қўшинларида қўлланилади, ҳарбий парадларнинг доимий иштирокчиси.
Туя аксарият туристлар учун экзотик ҳайвон ҳисобланади. Европаликлар Хеопс эҳроми ёки бошқа диққатга сазовор жой фонида туяда суратга тушишни ёқтиради. Мисрда, Бирлашган Араб Амирликларида, Тунис ва Марокашда, ҳатто Исроилда саҳро бўйлаб туяда сафар қилиш туристлар орасида машҳур. Мазкур сафар тури қум барханлари бўйлаб замонавий жипларда сайр қилишга қараганда оммавийроқ. Туя – саҳро ва чўлларда юк ва йўловчи ташиш учун асосий восита. Кўп минг километрли «Буюк ипак йўли» (Тҳе Силк Роад) туристик маршрутида туяларда катта босқичлар ва ўтишлар кўзда тутилган.
Махсус пойга туялари ҳам етиштирилади. Бирлашган Араб Амирликларида туя пойгаси уюштирилади. Маълум бўлишича, бу қўпол ва йирик ҳайвон анча тез югуради. Туя пойгаси ҳам туристлар учун кам учрайдиган экзотика ва ажойиб томоша ҳисобланади. Мазкур пойгаларда ҳам тотализатор ўтказилади. Туя пойгасини йўл ёқасида туриб ҳам томоша қилиш мумкин. Маҳаллий аҳоли шоссе бўйлаб ўтаётган автомашиналар билан пойга туялари мусобақасини уюштиради.
Туристлар учун яна бир кам учрайдиган кўнгилочар тадбир — туялар жанги. Бу томошага Туркия жанубида, хусусан, Анталия курорти ҳудудида дуч келиш мумкин. Фақат ёши катта эркак туялар ва фақат февралда жангга солинади. Улар махсус танлаб олинади ва тайёрланади, чиройли ёпқич ва попуклар билан безалиб, даврага олиб чиқилади. Турклар учун бу севимли миллий кўнгилочар тадбирлардан бири. Туристлар уни кам кўради, чунки февраль ойи бу ерда туристик мавсум эмас. Аммо ишқибоз туристлар Туркияга шу бетакрор томошани кўришга февраль ойида махсус ташриф буюришади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар қандай ҳайвон жанглари бутун маърифатли дунё, шу жумладан Европада ҳам қаттиқ қораланади. Шу сабабли Европанинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан низолашишни хоҳламаган турклар туя жангларини халқаро туристик бозорда ҳам реклама қилмасликни маъқул кўрадилар.
Жанубий Америка ламаси — туяга қараганда кичикроқ ҳайвон. Лама катта ёшдаги одамни кўтара олмайди. Аммо эркак ламалар ювош, бақувват, совуққа чидамли бўлиб, улардан баланд тоғ ҳудудида 50 кг гача оғирликдаги юкларни ташиш учун фойдаланилади. Шу юк билан лама кунига 25 км гача йўл босишга қодир.

Download 1,47 Mb.
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Туризмда отлар алоҳида ўрин тутади

Download 1,47 Mb.