МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари




Download 1,47 Mb.
bet38/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

7.4. МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари
Ҳайвонот боғи, ҳайвонотхона, зоопарк (зоологиcал гарден, зоологиcал парк, зоопарк, зоо) — ёввойи ҳайвонларни оммага кўрсатиш, ўрганиш, асраб қолиш ва кўпайтириш мақсадида тутқунликда (ёки ярим тутқунликда) сақлашга мўлжалланган махсус илмий-маърифий муассаса. Сув ҳайвонот дунёси вакилларини жамлаш, сақлаш, ўрганиш ва намойиш этишга ихтисослашган ҳайвонот боғлари океанариумлар деб, ёки мансублигига қараб, масалан, дельфинарийлар деб аталади. Ҳозирда айрим мамлакатларда ҳайвонот боғи ўрнига биологик боғ (биопарк) деган ном қабул қилинган.
Ҳайвонот боғларида барча ҳайвонлар, шунингдек судралиб юрувчилар ва қушлар туристларнинг, айниқса, кичик ёшдаги саёҳатчиларнинг қизиқиш объектини ташкил этади. Деярли ҳар бир йирик туристик марказда катта ёки кичкина ҳайвонот боғи бор. Бутун жаҳонда 300 дан ортиқ йирик ҳайвонот боғлари мавжуд. Бу туристлар учун ажойиб кўнгилочар тадбир ва айни вақтда экскурсиялар объекти ҳамдир.
Ҳайвонот боғида илмий ишлар олиб борилади, ҳайвонларнинг йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш ҳамда селекция ишлари амалга оширилади. Ҳайвонлар қафасларда ёки волерларда сақланадиган ҳайвонот боғлари бор. Айрим ҳайвонот боғларида эса ҳайвонлар катта бўш майдонларда сақланади, туристлар эса икки томондан тўсилган йўлаклар бўйлаб ҳаракатланади. Болаларни пони қўшилган чиройли араваларда сайр қилдириш, меҳмонларни аравалар, коляскалар, вагончалар, махсус минипоездларда ташиш ҳайвонот боғларидаги кўнгилочар тадбирларнинг ажралмас таркибий қисмидир.
Ҳайвонот боғлари тарихи
Ноёб ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар ва балиқларни тутқунликда сақлаш анъаналари олис қадимга бориб тақалади. Милоддан аввалги 3-мингйилликка мансуб ҳайвонларнинг қадимги коллекциялари маълум. Каптарлар милоддан аввалги 4-мингйилликдаёқ қўлга ўргатилган ва қафасда сақланган, филлар милоддан аввалги 2-мингйилликда хонакилаштирилган. Аксарият чиройли туёқли ҳайвонлар (оҳулар, буқалар) тасвирига Миср фиръавнларининг (мил. ав. 2500 йил) қабрларида дуч келиш мумкин. Хитойда император аёл Танки (мил. ав. 1150 йил) буғиларни сақлаш учун мармардан ҳашаматли қаср (буғи уйи) қурдирган. Император Вен Ван (мил. ав. 1000 йил) 1500 акр майдонда сарой ҳайвонотхонаси ташкил этган ва уни Линг-Ю ёки Билимлар боғи деб номлаган. Шоҳ Сулаймон (мил. ав. 1000 йил)нинг ҳам катта ҳайвонотхонаси бўлган. У шоҳ ўлимидан кейин ҳам камида 600 йил сақлаб турилган.
Қадимги Юнонистонда ҳам ҳайвонотхоналар кўп бўлган. Уларнинг тавсифи Аристотель (мил ав. 384—322) асарларида келтирилади. Македониялик Александр ўз ҳарбий юришларида учратган камёб ҳайвонларни Юнонистондаги ҳайвонотхоналарга юбориб тургани маълум. Қалдимги римликлар ареналардаги оммавий томошалар учун экзотик ва йиртқич ҳайвонларни сақлаганлар. Шахсий ҳайвонотхоналар ҳам бўлган. Рим империяси қулаши билан аксарият ҳайвонотхоналар ёпилган ва узоқ вақт бундай иш олиб борилмаган. Ўрта асрларда ҳайвонотхоналар Франция қироли саройи қошида ташкил этилган — Филипп ВИ нинг Луврда ҳайвонотхонаси бўлган (Париж, 1333 й.), Бурбонлар оиласининг аксарият аъзолари ўз ҳайвонотхоналарини Версалда ташкил этганлар. Айрим коллекцияларда 3000 тагача ҳайвон бўлган. Американи истило қилиш чоғида Кортес (1519 й.) Мексикада катта ҳайвонотхонага дуч келган. Бу ерда ҳайвонлар, қушлар ва судралиб юрувчиларни сақлаш учун 300 дан ортиқ хизматчи жалб қилинган.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, камёб ҳайвонлар жуда қиммат туради (нафақат уларни тутиш, балки ҳайвонот боғига келтириш ва тутқунликда сақлаш ҳам). Боз устига, тутқунликда уларнинг аксарияти эркинликдагига қараганда камроқ яшайди. Табиий яшаш муҳитидан ташқарида яшай олмайдиган ҳайвонлар ҳам бор.
Ҳайвонот боғлари ривожланишининг ҳозирги босқичи
Замонавий ҳайвонот боғларининг тарихи 250 йилни ташкил этади. Европадаги биринчи ҳайвонот боғи – Вена Император ҳайвонот боғи 1752 йилда ташкил этилган бўлиб, кенг омма учун 1765 йилда очилган. 1775 йили Мадрида, 1793 йили Парижда, 1828 йили Лондонда ҳайвонот боғлари очилди. ХИХ асрда Европадаги барча мамлакатларнинг пойтахтларида ҳайвонот боғлари ташкил этилди.
Ҳайвонот боғлари анъанага кўра йирик шаҳарларда ва туристик марказларда ташкил этилади (Берлин, Лондон, Антверпенда, кейинроқ АҚШнинг йирик шаҳарларида очилган ҳайвонот боғлари шулар жумласидан). Жануби-Шарқий Осиёда, масалан, Сингапурда ҳам ҳайвонот боғи очилган. Бугунги кунда жаҳонда тарихи 100 йилдан ошадиган қирқдан ортиқ ҳайвонотхона бор.
Ҳайвонот боғларининг қисқача тавсифи
ГРИФФИТҲ ПАРК ЗОО – 1912 йили Лос-Анжелесда ташкил этилган ҳайвонот боғи. 46 гектар майдонда ҳайвонлар ярим тутқун ҳолда сақланади. Асосий боғ ҳамда ёш ҳайвонлар учун майдончалар ажратилган. Асосий боғда 500 турдаги 2000 та камёб ҳайвон ва қушлар бор.
Карл ҲАГЕНБЕCК ТИЭРПАРК – Гамбургдаги хусусий ҳайвонот боғи. Бу ерда ҳайвонлар ярим тутқун ҳолда сақланади. Ҳайвонотхонага 1907 йилда Карл Хагенбек асос солган. Боғ циркларга ҳайвонлар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади. Бугунги кунда ҳайвонотхонада тахминан 300 турдаги 2000 та камёб ҳайвон ва қушлар бор. Боғ майдони 27 гектарни ташкил этади.
АНТWЭРПЕН ЗОО – Антверпен (Бельгия)даги ҳайвонот боғи. Европадаги энг йирик ҳайвонот боғларидан бири. 1160 турдаги 6000 дан ортиқ ҳайвонлардан иборат. Антверпен ҳайвонотхонаси омма учун 1843 йилда очилган. Шаҳар марказидаги 10 гектар майдонда жойлашган ва Қирол Зоология Жамияти томонидан бошқарилади. 1936 йили ҳайвонотхона Планcкендаэл паркида 36 гектар ер сотиб олган.
НЕW ЁРК ЗООЛОГИCАЛ ПАРК жаҳондаги энг яхши ҳайвонот боғларидан бири деб эътироф этилган. 1899 йили Бронкс ҳудудидаги 98 гектар майдонда очилган. 1941 йилда Бронх ЗОО 1,6 гектар майдонда Африка ҳайвонлари бўлимини очди. 1960 йилда кенг миқёсда амалга оширилган реконструкция натижасида ҳайвонлар учун анча табиий яшаш шароитлари яратилди. 1972 йили боғнинг «Қушлар олами» деб номланган бўлими очилди. Ташриф буюрувчилар учун уч километр узунликда якка рельсли осма йўл қуриб ишга туширилди. Бу боғни ва ҳайвонларни вагонларда туриб томоша қилиш учун имконият яратди. Ҳайвонот боғи Нью-Йорк Зоология Жамияти томонидан бошқарилади, жамоатчилик жамғармалари ва шаҳар бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
БРОWНСВИЛЛЕ ЗОО – Техас штати (АҚШ)даги ҳайвонот боғи. Жаҳондаги энг мукаммал судралиб юрувчилар коллекциясига эга. 1971 йили 12 гектар майдонда очилган боғ шаҳар мериясига қарайди ва маҳаллий зоология жамияти томонидан бошқарилади. Ҳайвонотхонада тахминан 400 турдаги 1700 ҳайвон бор. Ҳайвонотхона қитъалар бўйича бўлимларга ажратилган. Ҳайвонларнинг аксарият гуруҳлари оролчаларга ёки ҳандақ, девор ё тўр билан ажоратилган усти очиқ майдончаларга жойлаштирилган.
ТИЭРПАРК Берлин – Берлин (Германия)даги ҳайвонот боғи. 1955 йилда Шарқий Берлиннинг муниципал ҳукумати томонидан ташкил этилган. Давлат ёрдамида бу ерда жаҳондаги энг катта коллекциялардан бири — 885 турдаги 5350 ҳайвон тўпланган.
Ҳайвонот боғи қошида илмий бўлим ташкил этилган, Дер зоологисче Гартен (Зоология боғи) ва Беитраге Вогелкунде (Орнитология бўйича) илмий журналлари нашр этилади..
САН ДИЭГО ЗОО — Сан-Диего (Калифорния, США)даги жаҳонга машҳур ҳайвонот боғи. Сан-Диего шаҳрининг шимолидаги Балбоа боғида 1916 йили доктор Гарри Вегефорт томонидан ташкил этилган. Ҳайвонот боғи ўз коллекциясини атиги 50 ҳайвондан бошлаган жди. Бугунги кунда бу ерда 800 турдаги 3500 ҳайвон сақланмоқда. Боғни шаҳар муниципалитети, Зоология жамияти ва Кодак фирмаси қўллаб-қувватлайди.
Боғ йилда 365 кун очиқ. Кириш пули катталар учун 18 АҚШ доллари, 3-11 яшар болалар учун – 8 АҚШ доллари. Экскурсия кузатуви билан ва махсус поездда ташриф 38,35 ва 23,15 АҚШ доллари. Зоология жамияти аъзолари учун кириш бепул. Туристик ва эскурсия гуруҳлари учун махсус нархлар (кириш чипталарига 50% гача улгуржи скидка) белгиланган. Махсус сотувлар маркетинг бўлими ташкил этилган. У ривожланган агентлар тармоғини бошқаради. 15 ва ундан ортиқ кишидан иборат гуруҳлар учун намунавий тематик экскурсияларнинг ўндан ортиқ тури таклиф қилинади. Боғ ҳудудида осма йўл ишлайди. Кундузи томошабинлар учун денгиз мушуклари ва бошқа ўргатилган ҳайвонларнинг цирк томошалари ташкил этилади.
Ҳайвонот боғи — қудратли тижорат корхонаси. Бу ерда туристик инфратузилма ривожланган — меҳмонхоналар, қисқа вақт дам олиш жойлари, томоша ва маъруза заллари, кинозаллар, телефонлар, экскурсоводлар, таржимонлар бор. Ногиронлар учун араваларни ижарага бериш шохобчаси мавжуд, ногиронларни кузатиб бориш ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ижарага «зоофон» — экскурсиялар матни ва ахборот (инглиз, немис, француз, испан, япон тилларида) ёзилган магнитофон олиши мумкин. Ижара баҳоси – 4 АҚШ доллари. Кўп сонли овқатланиш корхоналари (миллий таомлар ресторанлари, балиқли таомлар ресторанлари, кафелар, бир зумда овқатланиш шохобчалари, чакана савдо), тиббиёт шохобчаси, ҳожатхоналар, автомобиллар турадиган жой, туристик-экскурсия бюроси бор. Ҳайвонот боғи ҳудудида тўртта йирик ихтисослашган тематик дўкон (совғалар, тақинчоқлар, қимматбаҳо буюмлар, пояфзал, акцессуарлар, китоблар, мусиқа, CД-дисклар ва видеокассеталар, болалар ўйинчоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари) қурилган.
Юқорида зикр этилган ҳайвонот боғларининг аксарияти жамоат ташкилотлари ва фондлар кўмагида ташкил этилган. Уларда асосан фаол илмий ва маърифий ишлар олиб борилар эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳайвонот боғлари сони айниқса кўпайди, уларнинг вазифаси ҳам ўзгарди — боғларга кенг аҳоли ва туристларнинг ташрифи ташкил этилди, уларда турли-туман аттракционлар очила бошланди. Ҳайвонот боғлари тижорат негизига қўйилди ва улардан даромад олиш учун фойдаланила бошланди (олинган даромад асосан ҳайвонот боғларининг ўзини ва ундаги ҳайвонларни сақлашга йўналтирилади).
МДҲ ҳайвонот боғлари
МОСКВА ҲАЙВОНОТ БОҒИ — Россиядаги энг катта ҳайвонотхона. 1864 йилда асос солинган. 1919 йили давлат мулки деб эълон қилинган ва 1923 йилда Моссовет ихтиёрига берилган. Майдони – 20 гектар. Ҳозирда ҳайвонот боғида 550 турдаги 3000 ҳайвон БОР.
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲАЙВОНОТ БОҒИ. Санкт-Петербургда ХИХ аср ўрталаридан бошлаб сарой боғларида кичик ҳайвонотхоналар сақланган (Летний садда, Сарское Селода). Шаҳар марказида (ҳозирги Восстание кўчасида) филлар боғи бўлган. Баъзан филлар оммага кўрсатиш учун шаҳар кўчалари бўйлаб олиб юрилган. Санкт-Петербург ҳайвонот боғининг тарихи 1865 йилда бошланган. Дастлаб у хусусий бўлган. Биринчи ҳайвонотхона ака-ука Грегардлар томонидан Александр боғида очилган. 1873 йилда ҳайвонот боғи Э.А.Ростга ўтган. У боғни зоология ва тижорат қисмларига ажратган. Боғда ҳайвонлар ва қушлар иштирокида кўп сонли цирк томошалари намойиш этилган. Тижорат фаолиятидан олинган даромад ҳайвонот боғини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳайвонот боғи 1909 йилгача фаолият кўрсатган ва сўнгра ёпилган. 1910 йили ҳайвонот боғи Новиков С.Н.га ўтган. 1918 йилда ҳайвонот боғи национализация қилинган (давлат ихтиёрига ўтказилган). Ҳайвонот боғи ҳатто уруш йилларида қамал шароитида ҳам фаолият олиб борган. 1952 йили унинг ҳудуди кенгайтирилди. Шаҳардаги йирик илмий муассасалар – Зоология музейи ва Зоология илмий тадқиқот институти ҳайвонот боғи ишига яқиндан ёрдам беради. Бугунги кунда ҳайвонот боғи давлат маблағлари ҳамда айрим ташкилотларнинг хайр-эҳсонлари ҳисобига фаолият кўрсатмоқда. Маблағларнинг 50% ташриф буюрувчилардан олинган ҳақ ҳисобидан тушади. Ҳайвонот боғига ҳар йили 700 минг киши ташриф буюради.
КИЕВ ДАВЛАТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ – давлат аҳамиятига молик дендропарк. Украинанинг 1992 йил 16 июнь Қонунига мувофиқ Киев ҳайвонот боғи давлат аҳамиятига молик қўриқланадиган табиий фонд ҳисобланади. Вазифаси: экологик маърифий-тарбиявий ишлар олиб бориш, камёб, экзотик ва маҳаллий ҳайвонларнинг экспозициясини ташкил этиш, уларнинг генофондини таъминлаш, ёввойи фаунани ўрганиш ва уларни тутқунликда кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.
Ҳайвонот боғига 1908 йилда табиат ҳаваскорлари уюшмаси асос солган. Дастлаб фуқароларнинг хайр-эҳсонлари ҳисобига кун кечирган. Бугунги кунда у давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади. Ҳайвонот боғида сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва балиқларнинг 315 тури мавжуд. Ҳайвонот боғига ҳар йили 280 минг киши ташриф буюради, уларга 378 ходим хизмат кўрсатади. Ҳайвонот боғи майдони – 38 гектар, жойнинг мураккаб рельефидан оқилона ва муваффақиятли фойдаланилган. Собиқ жарликларда сувда сузувчи қушлар учун кичик кўллар ташкил этилган. Ҳайвонот боғи коллекциясида ҳайвонот оламининг икки мингдан ортиқ вакиллари бор. Бу ерда узоқ мамлакатлардан келтирилган ҳайвонларни маҳаллий иқлимга мослаштириш, кам учрайдиган ҳайвонлар: зубр, қулон, Амур йўлбарси, Пржевальский оти ва бошқаларни асраш ва кўпайтирил бўйича илмий ишлар олиб борилади. Ҳайвонот боғи ҳудудида дарахтлар ва буталарнинг 130 дан ортиқ тури ўсади.
Ҳайвонот боғлари ташкил этишнинг мақсади
Дастлаб ҳайвонот боғлари биология ва зоологияни тарғиб қилиш, ҳайвонот оламининг янги ва диққатга сазовор нусхаларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган. Масалан, Лондон Зоология жамияти миллий ҳайвонот боғини ташкил этишда ўз олдига шу мақсадни қўйган эди. Шу нарса диққатга сазоворки, ҳайвонот боғлари қошида (уларнинг негизида) бутун жаҳонга машҳур йирик илмий муассасалар фаолият олиб борган. Айрим ҳайвонот боғлари илмий-оммабоп тематик журналлар (тадқиқотлар) ҳам нашр этади. Бундай нашрлар 100 йилдан ортиқ тарихга эга.
Бугунги кунда ёввойи ҳайвонларни волерлар, қафаслар, террариумлар ва бошқа жойларда сақлаш оммага намойиш этиш мақсадида амалга оширилади. Мақсадга мувофиқ тарзда ҳайвонот боғлари катта мегаполисларда ва туристик марказларда ташкил этилади.
Ҳайвонот боғлари ташкил этишнинг маърифий мақсадлари иккиламчи хусусиятга эга. Умумий таълим мактаблари дастурига ўқувчиларни ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонлар билан таништириш, махсус ўқув юртлари дастурларига эса талабалар билан илмий ишлар олиб бориш киритилади. Илмий тиббий тажрибалар ўтказиш учун ҳайвонларнинг айрим турлари етказиб берилиши ҳам мумкин. Ҳайвонот боғларида турни сақлаш ёки тиклаш, коллекцияни қўллаб-қувватлаш, мазкур муҳитга кўниккан ҳайвонларни олиш учун ҳайвонларни тутқунликда урчитиш ва кўпайтириш ишлари олиб борилади.

Download 1,47 Mb.
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари

Download 1,47 Mb.