• 7.1. Туристларни итларда ташиш
  • -МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ




    Download 1,47 Mb.
    bet34/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    7-МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


    Режа:
    7.1. Туристларни итларда ташиш.
    7.2. Туёқли ҳайвонларда йўловчи ташишнинг экзотик турлари.
    7.3. Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон.
    7.4. МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари.


    7.1. Туристларни итларда ташиш
    Cизлар билан 3 маърузада ҳаракат усуллари бўйича ҳайвонларнинг ёрдами билан туристларни ташиш мумкин эканлиги хақида айтиб ўтилган эди, шулардан бири, ит ёввойи бўридан тарқалган бўлиб, инсон уни қўлга ўргатган. Итдан қўриқлаш, пода боқиш, ов қилиш, йўловчи ва юк ташиш мақсадларида фойдаланилади. Шимолда итлар чана тортади. Бир чанага 10-20 ит қўшилади. Шу ҳолатда итлар қорли ҳудудлар бўйлаб анча оғир (200 кг гача ва ундан ортиқ) юкларни чанада ташишга қодир. Чекка Шимолда йўллар бўлмаган шароитларда итлар қўшилган чана қорли ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланишнинг бирдан-бир ягона усулидир. Аляска бўйлаб ит қўшилган чаналарда саёҳат қилиш Жек Лондон асарларида тавсиф этилган. Итлар саёҳатчиларга Жанубий ва Шимолий қутбни забт этишга кўмаклашган. Бундай саёҳатларни ташкил этишда ўз юкидан ташқари итларга озиқани ҳам режалаштириш зарур. Бу ҳам чанада маълум жойни эгаллайди ва юк бўлади.
    Бугунги кунда қорли ҳудудлар бўйлаб ит қўшилган чанада саёҳат қилиш экзотика ҳисобланади. Экстремал туризм гуруҳлари учун кўп кунлик саёҳатлар ташкил этилади. Қутбга яқин жойларда, масалан, Финляндия, Норвегия, Канада ва Аляскадаги туристик марказларда туристлар учун кўнгилочар тадбирлар уюштирилади. Маҳаллий аҳоли туристлар учун ташкил этадиган миллий байрамларда ва кўргазмали намойишларда ит қўшилган чаналардан фаол фойдаланилади. Ит қўшилган чаналарда сафари — Финляндиянинг қишки курортларида, айниқса, Лапландияда туристлар учун ўтказиладиган кўнгилочар тадбирларнинг муҳим тури. Бу ерда туристларга итларни чанага қўшиш, ит қўшилган чанани бошқариш ўргатилади. Ҳар хил узунликдаги манзилни ит қўшилган чанада босиб ўтиш ёки ҳатто 300-400 км га саёҳат қилиш кўзда тутилган турлар ҳам бор. Сафар охирида туристларга (табиийки, маълум ҳақ эвазига) ит қўшилган чана ҳайдовчи сертификати берилади.
    Итлардан саёҳатларда ов қилиш ва қўриқлаш мақсадларида ҳам фаол фойдаланилади. Итларнинг декоратив зотлари ҳам мавжуд. Кўнгилочар тадбирлар қаторида ит пойгалари ўтказилади. Миллий ва халқаро ит кўргазмалари ҳам муҳим кўнгилочар тадбир ҳисобланади. Мазкур тадбирга ташриф буюрган томошабинларга хизмат кўрсатишдан ташқари, туристик ташкилотлар зиммасига иштирокчи-туристлар ва уларнинг итларига хизмат кўрсатиш мажбурияти ҳам тушади. Баъзан пулдор туристлар саёҳатга ўз итлари билан бирга чиқади. Меҳмонхоналарда мижозларнинг итларини сақлаш учун махсус жойларни ҳамда уларни ташиш шартларини кўзда тутиш саёҳатлар ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга.
    Кўрларни етаклаб юриш, фавқулодда ҳоллар (зилзила, кўчки тушиши, авария ва ҳ.к.)да ва қутқариш тадбирларида одамларни қидириш итларнинг муҳим функцияларидан бири ҳисобланади. Механик транспорт воситаларидан фойдаланишда итларни ташиш масаласи кўндаланг бўлади, уларни транспортда (масалан, темир йўлда, самолётда ва шу кабиларда) ташишнинг махсус қоидалари, тарифлари ва усуллари ишлаб чиқилади.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -МАВЗУ. ТУРИЗМ ЛОГИСТИКАСИДА ТУРИСТЛАРГА МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

    Download 1,47 Mb.